Замонавий таълим / современное образование 015, Умаров Б. М., Тошкент тиббиёт академияси «Педагогика ва психология»


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 417,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana01.03.2022
Hajmi417,84 Kb.
#475950
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
voyaga-etmaganlarda-hul-o-ishi-va-tarbiya-buzilishining-izhtimoiy-psihologik-omillari

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2015, 8
ҳам уларда хулқ оғиши ва тарбия бузилиши-
нинг келиб чиқишига сабаб бўлади. 
Алкоголь ва гиёҳванд моддалар психотоксик 
хусусиятга кўра, наркотик таъсир кўрсатувчи ва 
сархуш қилувчи хусусиятга эга бўлган моддалар 
ҳисобланади. У инсон бош миясига наркотик 
таъсир кўрсатиб, бутун организм ва асаб ти-
зимлари фаолиятини ҳамда шахс нинг ўз-ўзини 
англаш даражасини сусайтиради. Сархушлик 
ҳолати кишида андишасизлик, одобсизлик, 
қўполлик ва енгил-елпи фикр юритувчанлик-
ни келтириб чиқаради ҳамда тафаккур, диққат, 
хотира жараёнларини сусайтириб, инстинктив 
хулқ-атвор сифатларининг ёрқин ифодала-
нишига олиб келади. Инсон сархушликда ўз 
хатти-ҳаракатларини идора қила олмай қолиш 
натижасида муаммоли вазиятларда тафаккур 
хусусиятларининг сусайиши туфайли тўғри 
қарор қабул қилишда қийналади, оқибатда ни-
золи вазиятларда нотўғри қарор қабул қилиш 
натижасида ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар со-
дир этилади.
Оилада ота-оналарнинг алкоголизмга бери-
лиши, бола кўз ўнгида ичиш, чекиш ва ножўя 
қилиқларни қилиши болага кўргазмали таъсир 
кўрсатади. «Қуш уясида кўрганини қилади» де-
ганидек, ўсмир оиласида ота-онасидан кўрган 
қилиқларига тақлид қила бошлайди. Аввали-
га чекишни, ичишни ўрганиб олади, сўнгра 
кучлироқ таъсир этувчи моддаларга ўтади. 
Қарабсизки, оиласи ва ота-онасида кузатилган 
ҳолатлар болада ҳам такрорлана бошлайди.
Маълумки, ота-оналарнинг болаларга нис-
батан бўлган муносабати икки асосий хусусият, 
яъни ота-оналик муҳаббати ва ижтимоий бурч 
нуқтаи назаридан белгиланади. Инсонпарвар 
жамиятда бу хусусиятлар бир-бирига зид кел-
майди. Чунки кишини севиш унга бахт тилаш-
дир, бахтиёрлик эса жамиятга кўпроқ фойда 
келтириш демакдир. Аммо ҳар қандай ҳиссиёт 
каби ота-оналик муҳаббати турли даража, яъни 
энг яқинлик фактини бевосита акс эттириш-
дан токи енгил ва ахлоқий эътиқодга мувофиқ 
тарздаги чуқур меҳрибонликкача бўлади. Бун-
да кишининг ахлоқий эътиқоди қанчалик юк-
сак бўлса, унинг ота-оналик муҳаббати шунча-
лик узоқни кўрадиган ва талабчан бўлади. 
Кузатиш ва тадқиқотларимизга кўра, бо-
лалар ва ўсмирларда хулқ оғишининг келиб 
чиқишида моддий етишмовчилик кўпинча 
сабаб сифатида эмас, балки хулқ оғишининг 
келиб чиқиши учун қизиқиш ва шарт-шароит 
тарзида хизмат қилганлиги намоён бўлади
1
. Де-
мак айтиш мумкинки, болалар ва ўсмирларда 
хулқ оғишининг келиб чиқишида иқтисодий 
етишмовчилик омили асосий сабаб сифати-
да намоён бўлмасдан, балки у фақатгина хулқ 
оғишининг келиб чиқиши учун муайян шарт-
шароит сифатида хизмат қилади, холос.
Бугунги ўсмирларнинг истак-эҳтиёжлари 
олдинги ўсмирларга қараганда анча ўсган. 
Улар яхши кийиниш, дам олиш, замонавий ах-
борот технология воситаларига эга бўлишни 
хоҳлайдилар. Оилада эса буларга эга бўлишга 
имконият мавжуд бўлмаслиги мумкин. На-
тижада ушбу эҳтиёжларни қондириш йўлида 
болада ғайри қонуний хатти-ҳаракатларни ба-
жариш истаги пайдо бўлади. Бундай истаклар 
болани ўз-ўзидан ғайриқонуний ҳаракатларни 
бажаришга мажбур қилади.
Вояга етмаганлардаги ёш даври хусусиятига 
кўра фикр доирасининг торлиги, дунёқараш 
саёзлиги, маънавий-маърифий жиҳатдан суст 
ривожланганлик ҳолати ҳам вояга етмаган-
ларнинг хулқ-атворда нуқсонларнинг келиб 
чиқишига таъсир кўрсатади. Чунки маъна вий 
олами тор, дунёқараши ва ақлий тараққиёти 
ўзига яраша ўсмир бундай пайтда ўз эҳтиёж-
ларини қондиришнинг ғайриқонуний томон-
ларини излайди ва ўғрилик, йўлтўсарлик, бос-
қин чилик жиноятларига қўл ўради. Кўпинча 
бундай ҳолатларда болалар ва ўсмирлар 
қонуний йўл билан пул топиш, меҳнат қилиб 
бойликка эришишни ўйлаб ҳам кўрмайдилар. 
Натижада бундай ўсмирларда ғайриқонуний 
хулқ-атворнинг келиб чиқишига замин ярати-
лади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, хуло-
са қилиш мумкинки, болаларда тарбиянинг 
бузи лиши ва хулқ оғишининг ижтимоий-
1
Умаров Б.М. Болалар тарбияси бузилиши ва унинг 
олдини олиш юзасидан ота-оналарга маслаҳатлар (Услу-
бий қўлланма). – Т.: «Турон-Иқбол», 2012. -57-б; Умаров 
Б.М. Тарбияси оғир болалар ва улар хулқ-атворидаги 
оғишларнинг келиб чиқиш сабаблари. (Услубий 
қўлланма). – Т.: «Алоқачи», 2011. -67-б.
20
ТАЪЛИМ ПСИХОЛОГИЯСИ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ



Download 417,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish