6.5.3.17. Экология концепсияси ва тарихи
Экологиянинг предмети, структураси ва бошқа фанлар билан богликлиги. Экологиянинг асосий
методалари. Экологиянинг ривожланиш тарихини ўрганиш (Аристотел, Теофраст Эрезиялик, Абу Али Ибн
Сино,З.М. Бобур,А.Цезальпин, Д.Рей, Ж.Турнефор, П.Паллас, Ж.Бюффон, Ж.Б.Ламарк, А.Гумбольт,
К.Рулье, Ч.Дарвин, Д.Аллен, В.И.Вернадский, В.Н.Сукачев, В.Шелфорд, А.Тенсли, Ч.Элтон, Ю.Одум);
Кашкаров – Коровин Урта Осие экологик – географик илмий мактабининг экология тарихидаги аҳамияти.
-организмларнинг яшаш муҳитини ўрганиш ва унинг концепцияси;
-организмларнинг ўзгарувчан атроф муҳитга адаптация принципларини ўрганиш ва унинг
концепцияси;
-экологик омилларнинг организмга таъсирини ўрганиш ва унинг концепцияси;
-популяция тузилиши, ривожланиши, кўрсаткичларини ўрганиш ва унинг концепцияси;
-биоценоз ва биота ҳусусиятларни ўрганиш ва унинг концепцияси;
-экотизим тузилиши, ривожланиши, маҳсулдоригини ўрганиш ва унинг концепцияси;
-биосфера эволюцияси ва ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва унинг концепцияси.
6.5.3.18. Геоэкология
Геоэкология предмети ва вазифалари; Ернинг қуёш системаси, Коинотда тутган ўрни. Коинот, қуёш
системаси ва Ер сайёраси эволюцияси. Ер геосфералари; географик қобиқ, унинг таркиби, тузилиши ва
ўзаро алоқадорликлари; Глобал, регионал ва маҳаллий геоэкологик муаммолар; геосистема ва экосистема,
ўхшашлиги ва фарқлари; табиий ва табиий-техноген геосистемалар, геоэкологик тадқиқот услуби; табиий ва
табиий-техноген ландшафтлар; ландшафт диагностикаси;
- Орол муаммоси, воҳаларнинг мелиоратив аҳволининг ёмонлашаётгани, текислик, яйловларда
чўлланишнинг хуружи, тоғ этаклари ва ён бағирларида яйловлар маҳсулдорлигининг пасайиб бораётганлиги
ва бошқа экологик муаммолар атроф муҳит омиллари таъсирига организмларнинг (популяциялар)
мосланиши.
6.5.3.19. Гидроэкология
Гидроэкология фанининг ўрганиш объекти, мазмуни ва моҳияти, ўрганилиш тарихи, мақсад ва
вазифалари, аҳамияти. Сув объектлари тўғрисида тушунча. Гидроэкологик режим ва жараёнлар. Кўлларнинг
физик-географик хусусиятлари, сув ва иссиқлик режими, минералланиш хусусиятлари, муҳофаза қилиш
чоралари. Дарёлар, сув омборлари, ботқоқликларнинг гидроэкологик хусусиятлари.
Алоҳида сув объектларининг гидроэкологик хусусиятлари, уларнинг географик тарқалиши ва
муҳофаза қилиш чоралари.
Гидробионтларнинг экологик гуруҳлари, улардан фойдаланиш усуллари ва муҳофаза қилиш
чоралари.
Ичимлик сув ресурсларининг етишмаслик сабаблари ва уларни ифлослантирувчи манбалар.
Муҳофаза қилиш чоралари.
Do'stlaringiz bilan baham: |