6.5.3.11. Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги
Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг назарий асослари. Ҳаёт фаолиятининг асосий шакллари.
Одамзодни атроф муҳит билан ўзаро таъсири.
Инсон ва яшаш муҳити: меҳнат физиологияси асослари ва ҳаёт фаолиятининг оптимал шаройитлари,
антропоген омиллар манбалари, саноат муҳити микроклимати параметрлари, ҳавонинг ифлосланиш
манбалари, электромагнит майдонлар ва нурланишлар, электр токи таъсири;
ҳавфсизлик: ҳавфсизлик ва техник тизимларнинг экологиклиги, фавқулотда вазиятлардаги
ҳавфсизлик, ҳаёт фаолияти ҳавфсизлигини бошқариш, электр ҳавфсизлиги асослари, саноат санитарияси,
ёнғин ҳавфсизлиги.
6.5.3.12. Биотехнология асослари
Биотехнология фанининг мазмуни, тадқиқот усуллари, ривожланиш тарихи. Ген муҳандислиги;
мақсад ва вазифалари; янги генларни конструкциялаш ва янги оқсиллар олиш; бегона генлар киритиш ва
уларнинг махсулотларини олиш; микроорганизмларни янги штаммларини яратиш, генларни ажратиш ва
мутациялар ҳосил қилиш, алоҳида генлар функциясини жадаллаштириш ва ўзгартириш;
Ҳужайра муҳандислиги: биотехнологик жараёнлар; хом-ашё танлаш ва тайёрлаш; ҳужайраларни
ўстириш; ҳаёт фаолиятлари маҳсулотлари ажратиш, тозалаш ва модификациялаш; ҳужайра ва ферментларни
иммобилизациялаш;
Муҳандислик энзимологияси: ферментлар таъсирида борадиган биотехнологик жараёнлар;
ферментларни иммобилизацияси ва стабилизацияси; полифермент тизимлар; каталитик фаол материаллар,
уларни олиш ва тиббиётда, саноатда, формация ва бошқа соҳаларда қўллаш;
Экобиотехнология: атроф-муҳитни ҳимоя қилишда биотехнологик жараёнлардан фойдаланиш;
оқава сувларни тозалаш; қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш; қишлоқ хўжалик, тоғ-кон саноати
чиқиндиларини қайта ишлаш; ўғит ва пестицидларни биотехнологик усуллар билан олиш.
6.5.3.13. Биофизика
Биофизика фанининг предмети, аҳамияти, мақсад ва вазифалари. Фаннинг тадқиқот умсуллари ва
ўрганиш тарихи. Биологик жараёнлар кинетикаси ва термодинамикаси; биологик тизимларни турли
даражаларини математик моделлаш; очиқ тизимларни стационар ҳолати, турғунлик шартлари; оддий
ферментатив реакциялар кинетикаси; статик, чизиқли, чизиқсиз термодинамика асослари; очиқ тизим ва
унинг энтропияси; эркин энергия ва биокимёвий реакциялар боғланиши; макромолекулалар структура ва
функциясининг биофизик асослари; квант биофизикаси элементлари; биологик структураларда энергия
миграцияси; эркин радикаллар ва эркин радикал жараёнлар; мембрана ва мембран жараёнлар биофизикаси;
моддаларни биологик мембраналардан пассив ва фаол ташилиши; биоэлетрогенез; тинчлик потенциали ва
ҳаракат потенциали ҳосил бўлиш механизмлари; ҳаракат потенциалини тарқалиши; ҳужайра ва тўқималарни
электр ўтказувчанлиги; биоэнергетика асослари; биотизимларда энергиянинг трансформацияси ва
миграциясисни молекуляр механизмлари; қисқарувчи, рецептор ва фотобиологик жараёнларни биофизик
асослари.
Do'stlaringiz bilan baham: |