-умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонларда систематик гуруҳлар вакиллари;
-тирик организмларнинг экологик гуруҳлари;
-Ернинг ҳар хил географик зоналари флора ва фаунаси;
-тирик организмларга атроф-муҳитнинг абиотик, биотик ва антропоген омилларнинг таъсири;
-биосферада микроорганизмлар, ўсимлик ва ва ҳайвонларнинг роли;
-биосферадаги модда алмашинуви;
-ҳужайранинг кимёвий таркиби,
гормонлар, нуклеин кислоталар,
витаминлар, углеводлар, ёғлар,
оқсиллар, ферментлар ва модда алмашинуви;
-ўсимликларда содир бўладиган физиологик жараёнлар
;
-одам ва ҳайвонлар организмидаги органлар тизими хусусиятлари ва уларда кечадиган физиологик
жараёнлар;
-биологик жараёнларни физикавий асослари;
-тирик организмлар ва уларда кечадиган биологик жараёнлардан
технологик асос сифатида
фойдаланиш;
-экотизимлар биологик компонентларининг абиотик ва биотик омиллар билан боғлиқлиги;
-биосфера эволюцияси ва биосферада моддалар алмашинуви;
-Ернинг коинотда ва қуёш системасида жойлашиши;
-гидросфера, литосфера, атмосфера ва уни хоссалари;
-мониторинг миллий системасини ташкил этиш;
- экотизимлар чидамлилиги ва ўзини қайта тиклаш хусусияти;
-табиий ва
табиий-антропоген ландшафтлар;
-«табиат-жамият» тизимининг ўзаро узвий боғлиқлиги ва коэволюцияси;
-табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишнинг қонунлари, қоида ва тамойиллари;
-экологик-иқтисодий ривожланишнинг барқарорлиги асослари
ҳақида тасаввурга эга бўлиши
керак:
-тирик организмларнинг ҳар хил гуруҳлари орасидаги эволюцион боғланишлар;
-биологик системаларда математик моделлаштиришнинг асосий принциплари;
-ҳужайраларни тузилиши ва тараққиётининг асосий
қонунлари;
-тирикликнинг хусусиятлари, ўсимлик ва ҳайвонлар эволюциясининг асосий босқичлари;
-организмлар ва жамоаларни ўрганишда биологик, физиологик ва
экологик методлардан
фойдаланиш;
-Республика ва дунё тупроқ турлари морфологияси, таркиби ва классификациялаш хусусиятлари;
-биосферанинг бир бутунлигига инсон фаолияти таъсири натижалари;
-инсоннинг биосоциал табиати хусусиятлари;
-юқори ва тубан ўсимликларни йиғиш ва фиксация қилиш йўллари;
-ўсимликларнинг гуллаши биологиясининг асосий методлари;
-ҳайвонларни йиғиш ва кузатишнинг асосий методлари;
-ўсимлик ва ҳайвонларнинг асосий гуруҳларини аниқлаш;
-ҳайвонлар жамоаларини ўрганишнинг содда методлари;
-организм, тўқима ва ҳужайрани ўстириш методлари;
-тупроқнинг ҳосил бўлиши омилларининг роли ва аҳамияти;
-органик моддалар минерализациясида микроорганизмларнинг иштирок этиши;
-тирик организмда бўладиган табиий ва патологик жараёнларни ўрганишда физиологик изланиш
методлари;
-асосий ўқув ва илмий адабиётларни;
-углевод, оқсил, ёғлар, нуклеин кислоталар, витаминлар, гармонлар ва ферментлар тузилиши ва
функцияси;
-ўсимликларда кечадиган физиологик жараёнларни моҳиятини;
-ҳайвон ва одам организмида содир бўладиган физиологик жараёнларнинг моҳиятини;
- омиллар экологиясини;
- популяция моҳиятини, ундаги жараёнларни;
-организмларда кечадиган биологик жараёнларни биофизик моҳиятларини;
-ген ва ҳужайра мухандислик энзимологияси ва экобиотехнологияни мақсад ва вазифаларининг
айрим тадқиқот усулларини;
-биосферанинг биологик маҳсулдорлиги, инсониятнинг озуқа ресурслар билан таъминланиши;
-флора ва фауна турлар таркибининг ўзгариши, экотизим барқарорлигини таъминловчи
механизмлар, экотизимдаги жараёнларни бошқариш имкониятлари;
- экотизимда озуқа занжири ва трофик алоқалар;
-атроф-муҳитни монитринги мезонлари;
-компьютер программалари воситасида экотизимлар холатини кузатиш ва тахлил қилиш;
-табиатдан фойдаланишнинг экологик принциплари;
-сув ва ер ресурсларини баҳолаш усуллари;
-тупроқ эрозиясига қарши кураш ва эрозияга қарши тадбирлар;
-суғориладиган территорияларнинг сув-туз балансини ҳисоблаш усуллари;
- атроф-муҳит ва
инсоннинг физик, кимёвий ва биологик ҳодисаларнинг зарали таъсиридан
муҳофаза қилишнинг воситалари ва усулларини
билиши ва фойдалана олиши;
-ўсимликлар ва хайвонлар коллекцияларини йиғиш;
-экспериментал ҳайвонларни кузатиш, қараш ва мулоқотда бўлиш;
-ўсимликларни ўстиришда мустақил лаборатория тажрибаларини қўйиш;
-дала шароитида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини вакилларини аниқлаш;
-ўсимлик турларининг ботаник тавсифини ва систематик ҳолатини билиш;
-табиатда мустақил экологик кузатишлар;
-ўсимлик ва ҳайвонларнинг аниқлагичи билан ишлаш;
-қишлоқ хўжалик ўсимликларини морфологик хусусиятлари ва уруғ орқали аниқлаш;
-ўсимликларнинг вегетатив кўпайтириш йўлларидан фойдаланиш;
-биологик жараёнлар ва ходисаларни ўрганишда физиологик услублардан фойдаланиш;
-оптик, ўлчайдиган ва бошқа асбоб-ускуналардан фойдаланиш;
-ўқитишда техник воситалардан фойдаланиш;
-танланган мавзу бўйича касбий фаолиятда билимларни амалиётга тадбиқ этиш;
-танланган мавзу бўйича адабиётлар шарҳини тайёрлай билиш ва рефератларни ёза билиш;
-компьютер техникасидан ва информацион системалардан фойдаланиш;
-биологик материалларда турли хил макромолекулаларни сифат ва миқдорий таркибини аниқлаш;
-ўсимликлардаги биологик жараёнлар ва ҳодисаларни ўрганишда
физиологик услублардан
фойдаланиш;
-одам ва ҳайвонлар физиологиясини ўрганишда асбоб ва ускуналар билан мустақил ишлаш;
-тажрибаларни режалаш ва моделлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: