Zahiriddin muhammad bobur nomidagi andijon davlat universiteti tabiiy fanlar fakulteti


Таълим дастурининг мазмуни ва компонентлари  6.1. 5630100 –Экология ва атроф муҳит муҳофазаси (фан ва таълим)



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/147
Sana22.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#109836
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   147
Bog'liq
ekologiyasi fanidan oquv-uslubiy qollanma

 
6. Таълим дастурининг мазмуни ва компонентлари 
6.1. 5630100 –Экология ва атроф муҳит муҳофазаси (фан ва таълим) таълим йўналиши бўйича 
бакалаврларни тайёрлашнинг таълим дастури таълимнинг кундузги шакли бўйича 4 йил ўқишга 
мўлжалланган бўлиб, қуйидаги вақт тақсимотига эга: 
Назарий таълим ва амалий таълим 
136 ҳафта 
Малакавий амалиёт 
Аттестация 
24 ҳафта 
16 ҳафта 
Битирув малакавий иши 
5 ҳафта 
Давлат аттестацияси 
3 ҳафта 
Таътиллар 
32 ҳафта 
Жами 
204 ҳафта 
6.2. Талаба ҳафталик ўқув юкламасининг максимал ҳажми 54 соат, шундан аудиториядаги ўқув 
юкламаси –30(32) соат, қолган соатлар ҳажми мустақил таълим учун ажратилади. 
6.3. Жорий, оралиқ ва якуний аттестацияларни ҳисобга олган ҳолда таълим дастурининг умумий 
ҳажми 4 йиллик ўқув даври учун хафталик ўқув юкламалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 
6.4. Таълим дастурини ўзлаштиришда бир қатор масалалар ёки интеграллаштирилган курслар 
муаммолари бўйича талабаларнинг мустақил таълими кўзда тутилади. 
6.5. 5630100 –Экология ва атроф муҳит муҳофазаси (фан ва таълим) таълим йўналиши бўйича 
таълим дастурининг зарурий мазмуни 
6.5.1. Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар 
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанларнинг зарурий мазмуни «Гуманитар ва ижтимоий-
иқтисодий фанлар» блоки бўйича бакалаврлар тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига 
қўйилган талаблар» асосида белгиланади. 
6.5.2. Математик ва табиий-илмий фанлар 
6.5.2.1. Олий математика 
Асосий алгебраик тузилмалар, айрим фазовий ва чизиқли ифодалар; аналитик геометрия, чизиқлар 
ва сиртларнинг дифференциал геометрияси, топология элементлари; мантиқий ҳисоблаш, графалар
алгоритмлар назарияси, тиллар ва грамматикалар, автоматлар, комбинаторика; дифференциал ва интеграл 
ҳисоблаш, функционал таҳлил элементлари ва дифференциал тенгламалар; тасодифий жараёнларнинг 
моделлари, фаразлар текшириш, юқори тартибдаги ўхшатишлар тамойили, экспериментал маълумотларга 
ишлов беришнинг статистик методлари. 
6.5.2.2. Информатика ва ахборот технологиялари 
Информатика тушунчаси, мақсади ва вазифалари; ахборот тўплаш, узатиш, қайта ишлаш ва 
жамғариш жараёнларининг умумий тавсифи; информацион жараёнларни амалга оширишнинг техникавий
ва дастурий воситалари; функционал ва ҳисоблаш масалаларини ечиш моделлари; алгоритмлаш ва 
дастурлаш; юқори даражада дастурлаш тиллари, маълумотлар базаси, дастурий таъминот ва дастурлаш 


технологияси; компьютер графикаси асослари; интернетда ишлаш, улардан экология ва табиат 
муҳофазасига оид сайтларни топиш, маълумотларни тўплаш ва сақлаш; экологик веб-сайтларни очиш ва 
уларнинг иш фаолиятини таъминлаш. Табиат ва жамиятда кечаётган ва экологик хавфсизликка таъсир 
қилаётган жараён ва ҳодисаларни моделлаштириш йўллари, методлари ва амалий тадбиқлари. 
6.5.2.3. Физика 
электр ва магнетизм: вакуумда ва моддада электостатика ва магнеостатика, интеграл ва 
дифференциал кўринишдаги Максвелл тенгламалари, моддий тенгламалар, квазистационар токлар, 
электродинамикада нисбийлик тамойили; 
тебраниш ва тўлқинлар физикаси: гармоник ва ногармоник осциллятор, спектрал ёйиманинг 
физикавий маноси, тўлқин жараёнлари кинематикаси, меъёрий модлар, тўлқинлар интерференцияси ва 
дифракцияси, Фурье оптикаси элементлари; 
квант физикаси: корпускуляр–тўлқин дуализми, ноаниқлик тамойили, квант ҳолатлари, 
суперпозиция тамойили, ҳаракатнинг квант тенгламалари, физикавий катталиклар операторлари, атомлар ва 
молекулаларнинг энергетик спектри, кимёвий боғланиш табиати; 
статик физика ва термодинамика: термодинамиканинг уч қонуни, ҳолат термодинамик 
функцияси, фазавий мувозанат ва фазавий ўзгариш, мувозанатсиз термодинамика унсурлари, классик ва 
квант статикаси, кинетик ҳодисалар, зарядланган зарралар тизими, конденсация ҳолати. 
6.5.2.4. Умумий ва ноорганик кимё 
Умумий ва ноорганик кимё фанининг асосий тушунчалари; атом-молекула таълимоти; кимёнинг 
асосий стехеометрик қонунлари; ер қатламида кимёвий элементларнинг тарқалиши; атомларнинг тузилиши; 
Д.И.Менделеевнинг элементлар даврий қонуни ва даврий системаси; асосий ва қўшимча гуруҳчаси 
элементлари, кимёвий боғланиш ва уларнинг асосий турлари: ковалент, ион, металл, водород; кимёвий 
элементлар валентлиги; кимёвий термодинамика ва кинетиканинг асосий масалалари; гомо ва гетероген 
кимёвий реакциялар тезлиги ҳақида тушунча; массалар таъсири қонуни; кимёвий реакциялар тезлигига 
таъсир қилувчи омиллар. Эритмалар концентрациясини ифодалаш ва ҳисоблаш усуллари, оксидланиш-
қайтарилиш реакцияларининг типлари.
6.5.2.5. Назарий механика 
Механикада ҳолат тушунчаси, ҳаракат қонунлари, тенгламаси, сақланиш қонунлари, релятив 
механика асослари, механикада нисбийлик тамойили, қаттиқ жисм, суюқлик ва газлар кинематикаси ва 
динамикаси; вакуумда ва моддада электостатика ва магнеостатика, интеграл, дифференциал моддий 
тенгламалар, электродинамикада нисбийлик тамойили; тўлқин жараёнлари кинематикаси; ноаниқлик 
тамойили, квант ҳолатлари ва тенгламалри, физикавий катталиклар операторлари, атомлар ва 
молекулаларнинг энергетик спектри, кимёвий боғланиш табиати; термодинамиканинг уч қонуни, ҳолат 
термодинамик функцияси.
6.5.2.6. Экология
Экология фанининг мақсади ва вазифалари, ривожланиш тарихи. Экологик омиллар ҳақида 
маълумот. 
Жамоа ва популяциялар экологияси; одам ва атроф–муҳит муносабатлари: биосферанинг ҳозирги 
ҳолати; табиатни муҳофаза қилиш; инсон фаолияти; атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва уни олдини олиш; 
экологик омиллар; организмлар мослашуви; популяциялар, жамоалар, экотизимлар, уларни тузилиши ва 
функцияси; жамоаларда биологик муносабатлар шакллари; экотизимлар структураси; турлар динамикаси
энергия ва моддалар айланиши; биосфера ҳақида таълимот; биосферани турғунлигини асосий шарти–
биологик хилма–хиллик; биомаҳсулдорлик; биосферага антропоген таъсир; табиий ресурслар ва уларни 
классификацияси; табиат муҳофазаси ва ундан оқилона фойдаланишнинг асосий тамойиллари. 
6.5.2.7. Органик кимё 
Органик кимё фани ва унинг биология билан боғланиши; биологик жараёнларда органик 
бирикмаларнинг ўрни ва аҳамияти; органик бирикмалар классификацияси; изомерия ходисаси; тўйинган, 
тўйинмаган, ацетилен, алициклик ва ароматик углеводородлар; спиртлар ва феноллар; альдегидлар, 
кетонлар ва карбон кислоталар; гетерофункционал бирикмалар; изомерлар; азотли органик бирикмалар; 
синтетик ва табиий полимерлар; гетероциклик бирикмалар; органик бирикмаларни идентификация 
усуллари. 
6.5.2.8. Физик ва коллоид кимё
Кимёвий термодинамика элементлари; термодинамиканинг 1-чи қонуни; термохимия, Гесс қонуни; 
термодинамиканинг 2-чи қонуни; термодинамик функциялар ва потенциаллар; эритмалар; эритмаларнинг 
коллигатив хусусиятлари; электролитлар эритмалари; чегара потенциаллари ва электрхаракат кучлар, 
галваник элементлар; эритмаларни электр ўтказувчанлиги; кимёвий реакция кинетикаси ва катализ
активлашиш энергияси; кимёвий мувозанат ва унга таъсир қилувчи факторлар; дисперс тизимлар физик 
кимёсининг ва сиртки ходисаларнинг асосий тушунчалари; дисперс тизимлар классификацияси; коллоид 
бирикмалар ва уларни олиш, оптик ва электрик хусусиятлари, қаттиқ жисмлар ва суюқликлар сиртида 
адсорбция; коллоид эритмалар коагуляцияси; дисперс тизимлар хусусиятлари.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish