Кейс саволи: Ўқитувчи қайси тарбия методини қўлламоқда? Мазкур методни қўллаш орқали эришиладиган ижобий ва салбий натижаларни таҳлил этинг.
4-кейс баёни: Олий таълим муассасаларининг бирида “Оила аъзолари ўртасидаги аҳиллик – бахтли оилавий ҳаёт кафолати” мавзусида учрашув ташкил этилди. Учрашувга халқ ардоғида бўлган таниқли шахслар таклиф этилди. Суҳба жараёнида бир талаба меҳмонларга шундай савол билан мурожаат қилди: “Севимли шоиримиз А.Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарида асосий қаҳрамон бўлган Отабек образи кўп ҳолатларда ахлоқли, маънавиятли шахс сифатида эътироф этилади. Тўғри Отабек жуда кўп ижобий фазилатларга эга. Аммо шундай бўлсада, унинг бир ҳаракати орқали намоён бўладиган хислати унинг солиҳ фарзанд эмас, деган қарорга келишимга сабаб бўлган. Агар Отабек солиҳ фарзанд тимсоли бўлса, нима учун у ота-онасининг рухсатисиз Марғилонда Кумушга уйланди? Унинг бу ҳаракати бебошлик эмасми?”.
Кейс саволи: Сизнингча, талабанинг Отабекка бўлган муносабати асослими?
5-кейс баёни: Сиз ишлайдиган коллеждаги бир нечта ўқувчига ўзингиз ўтаётган фандан 1-семестр бўйича баҳо қўймадингиз.бироқ ўқув йили якунида журналда мазкур ўқувчиларга баҳо қўйилганининг гувоҳи бўлдингиз. Сиз ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига учрашдингиз. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари уларга баҳони гуруҳ раҳбари қўйиб юборганини айтди.
Кейс саволи: Мазкур вазиятда сиз қандай йўл тутган бўлардингиз?
6-кейс баёни: География дарсига ҳар доим тайёр бўлиб келадиган Суннатни ўқитувчи доскага чақирди. Бироқ у тайёр эмаслигини айтди. Ўқитувчи унга икки баҳо қўйди. Суннат индамасдан жойига ўтирди. Суннатнинг уч кун олдин бувиси вафот этган эди, шунинг учун у дарсга тайёрлана олмаган эди.
Кейс саволи: Сиз сабабини билган ва билмаган ҳолатда тутишингиз мумкин бўлган вазиятни шарҳланг.
7-кейс баёни: Сергели туманидаги 268-мактабнинг биология фани ўқитувчиси “Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари” бўлганлиги учун дарсларни ҳам вақтида ўта олмас эди. Дарсларни ўтган вақтида ҳам ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини назорат қилиб бормасди. Ўқув йилнинг биринчи чораги тугаб, ўқувчилар таътилга чиқишганида ўқитувчи уларнинг чораклик баҳолрини қўйиб қўйганди. II чорак бошлангач ўқувчилар синф раҳбарларидан биология фанидан қўйилган баҳоларни эшитиб ҳайратланиб қолишди. Чунки баҳолар ўқувчилар томонидан олинмаган эди.