З. Б. АҲророва у мумий педагогика



Download 170,33 Kb.
bet24/29
Sana03.07.2022
Hajmi170,33 Kb.
#737726
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
КЎРСАТМА (Педагогика)

Кейс саволи:
Ўқитувчи қайси тарбия методини қўлламоқда? Мазкур методни қўллаш орқали эришиладиган ижобий ва салбий натижаларни таҳлил этинг.
4-кейс баёни:
Олий таълим муассасаларининг бирида “Оила аъзолари ўртасидаги аҳиллик – бахтли оилавий ҳаёт кафолати” мавзусида учрашув ташкил этилди. Учрашувга халқ ардоғида бўлган таниқли шахслар таклиф этилди. Суҳба жараёнида бир талаба меҳмонларга шундай савол билан мурожаат қилди: “Севимли шоиримиз А.Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарида асосий қаҳрамон бўлган Отабек образи кўп ҳолатларда ахлоқли, маънавиятли шахс сифатида эътироф этилади. Тўғри Отабек жуда кўп ижобий фазилатларга эга. Аммо шундай бўлсада, унинг бир ҳаракати орқали намоён бўладиган хислати унинг солиҳ фарзанд эмас, деган қарорга келишимга сабаб бўлган. Агар Отабек солиҳ фарзанд тимсоли бўлса, нима учун у ота-онасининг рухсатисиз Марғилонда Кумушга уйланди? Унинг бу ҳаракати бебошлик эмасми?”.
Кейс саволи:
Сизнингча, талабанинг Отабекка бўлган муносабати асослими?
5-кейс баёни:
Сиз ишлайдиган коллеждаги бир нечта ўқувчига ўзингиз ўтаётган фандан 1-семестр бўйича баҳо қўймадингиз.бироқ ўқув йили якунида журналда мазкур ўқувчиларга баҳо қўйилганининг гувоҳи бўлдингиз. Сиз ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига учрашдингиз. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари уларга баҳони гуруҳ раҳбари қўйиб юборганини айтди.
Кейс саволи:
Мазкур вазиятда сиз қандай йўл тутган бўлардингиз?
6-кейс баёни:
География дарсига ҳар доим тайёр бўлиб келадиган Суннатни ўқитувчи доскага чақирди. Бироқ у тайёр эмаслигини айтди. Ўқитувчи унга икки баҳо қўйди. Суннат индамасдан жойига ўтирди. Суннатнинг уч кун олдин бувиси вафот этган эди, шунинг учун у дарсга тайёрлана олмаган эди.
Кейс саволи:
Сиз сабабини билган ва билмаган ҳолатда тутишингиз мумкин бўлган вазиятни шарҳланг.
7-кейс баёни:
Сергели туманидаги 268-мактабнинг биология фани ўқитувчиси “Маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари” бўлганлиги учун дарсларни ҳам вақтида ўта олмас эди. Дарсларни ўтган вақтида ҳам ўқувчиларнинг билим, кўникма, малакаларини назорат қилиб бормасди. Ўқув йилнинг биринчи чораги тугаб, ўқувчилар таътилга чиқишганида ўқитувчи уларнинг чораклик баҳолрини қўйиб қўйганди. II чорак бошлангач ўқувчилар синф раҳбарларидан биология фанидан қўйилган баҳоларни эшитиб ҳайратланиб қолишди. Чунки баҳолар ўқувчилар томонидан олинмаган эди.

Download 170,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish