ЭССЕ ЁЗИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА
Эссе адабиётшуносликда бадиий ижоднинг алоҳида жанри сифатида тавсиф этилса-да, ижод фалсафаси ва ижод психологиясида эса, тафаккурнинг ҳосиласи, ижодий фаолиятнинг маҳсули сифатида (фаолият маҳсулини ўрганиш услуби асосида) ўрганилади.
Эссе, эркин танланган (таълим-тарбия тизимида) ёки тавсия этилган мавзуда ёзилган иншодир. У, француз тилидан олинган бўлиб (essu), абиётшунослик жанрларидан ҳисобланади.
Бугунги кунда бу тушунча таълим тизимида ўқув фаолиятини бошқаришда, баҳолашда ҳам қўлланилади. Фалсафа, социология, психология, педагогика, филология, санъатшунослик, хуқуқшунослик, иқтисод каби таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабаларнинг илмий, ижодий ва касбий (ихтисослик йўналиши бўйича) фаолиятини амалиётда қўллай олиш ҳолати сифатида педагогик ташхислаш (баҳолаш) мақсадида бажариладиган мустақил иш турига ҳам киритилган.
Эссе мавзулари назарий жиҳатдан таҳлил этилган, амалиёт билан боғлиқ бўлган маиший, ижтимоий-иқтисодий, касбий каби муаммоларни сабаб-оқибат боғлиқлигини аниқ далилларга (иқтибос, муносабат, баҳо, прогноз, статистик маълумот) таяниб, бартараф этиш йўналларини, механизмини, услубини асослаб беришдир.
Педагогик амалиётда эссе 10-12 бетлик иншо кўринишида бажарилса-да, уни ёзишда қуйидаги талабларга риоя этиш лозим:
мавзу доирасида белгилаб олинган муаммонинг (назарий ва амалий жиҳатларига, реал ва эҳтимолий эканлигига) очиб беришда шахсий фикрни, нуқтаи назарни тақдим этиш;
муаммо ечимини белгилашда, яъни уни бартараф этиш йўллари, механизми, услубини асослаб беришда тушунча ва иборалардан ўринли фойдаланиш;
муаммога муносабат билдиришда ҳаёт, шахсий ва касбий тажрибаларга суяниб, аниқ далилларга (вазиятларнинг шарҳи, вақти ва б.) асосланган ҳолда фикр юритиш;
предметлилик ва мантиқий изчиликка (танланган муаммога эътиборни қаратиб, барча жараёнларни боғлиқлик жиҳатидан ўрганиш) риоя этиш;
муаммога оид бўлган аниқ тасдиқ, аниқ прогноз орқали муайян бир жараённинг ривожланиши ҳақидаги эҳтимолли-илмий исботланган фикрлар мажмуасини таклиф этиш;
таклиф этилган прогноз (ваъдали прогноз; аниқ прогноз; ишончсиз прогноз, истакли прогноз, таклифли прогноз, шубҳали прогноз, ахборотли прогноз каби турлари ажратилади) юзасидан далил ва исботларни келтириш;
мавзу доирасида белгилаб олинган муаммони ҳал этиш борасида мутахассис сифатида таклифларни келтириш;
таклифларни амалиётга қўллаш тартиби ва унинг қанчалик реаллигини аниқлаш;
мавзу доирасида танланган муаммо эссе муаллифининг илмий ёндашувини белгилаш ҳамда касбий тайёргарлигини “юқори” ёки “паст”лиги асосида “кенгайиши” ва “торайиши”ни аниқлаш кабилардир.
Назарий жиҳатдан муаммо универсаллик даражаси, ҳал этишнинг тезлиги даражаси ва структуравий жиҳатлари бўйича ажралиб туради. Шу билан бирга, муаммо амалий характердаги ва соф назарий характердаги муаммоларга ажратилса-да, танланган мавзу доирасида белгилаб олинган муаммони ўрганишда, эссе муаллифи турли таҳлил услубларидан фойдаланиши табиий. Бу биринчи навбатда, муаллифнинг касбий билимдонлигига боғлиқ бўлса, икинчи навбатда, назарий билимларни амалиётга қўллай олиш тажрибасига эга эканлигига боғлиқдир.
Шу боис эссе ёзишда қўлланилиши мумкин бўлган айрим таҳлил услубларини кўрсатиб ўтамиз:
прогнозли таҳлил;
дастурлар таҳлили;
концептуал таҳлил;
вазиятли таҳлил;
алоҳида ҳолатлар таҳлили;
ретроспектив таҳлил;
функционал таҳлил;
институционал таҳлил;
структуравий таҳлил;
жузъий ўзгаришлар кўрсаткичи таҳлили;
даражали таҳлил;
крептографиявий таҳлил;
жуфтли қиёслаш таҳлили;
ресурслар таҳлили ва б.
Эссени фаолият маҳсулининг ҳосиласи сифатида ўрганиш учун унинг структурасига, эсседа танлаб олинган муаммонинг ижтимий аҳамиятига, қўлланилган тушунча ва ибораларга ҳамда муаммонинг юзага келишига таъсир кўрсатган омилларни инобатга олиш муҳим.
Эссени баҳолашда, аниқроғи, ундаги ютуқ ва камчиликларни белгилашга қуйидаги тарзда ёндашиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |