Педагогика фан сифатида. Педагогиканинг илмий тадқиқот методлари
Педагогика ижтимоий фан сифатида жамият тараққиётидаги ўрни. Педагогика фанининг ривожланиш босқичлари ва асосий категориялари (тарбия, ўқитиш, таълим).
Педагогика фанининг таркибий тузилмаси ва тармоқлари. Педагогика фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги ва боғлиқлиги. Педагогиканинг фалсафа, социология, психология, физиология ва бошқа инсоншунослик фанлари билан алоқаси. Педагогик фанлар тизими.
Асосий педагогик жараёнлар ва уларнинг бир бутунлиги, педагогик жараёнларнинг тадқиқ қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. Илмий педагогик тадқиқотларнинг назарий (адабиётлар билан ишлаш, таълим муассасаси ҳужжатларини ўрганиш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва бошқалар) ва амалий (педагогик кузатиш, педагогик тажриба, анкета, суҳбат тест сўрови ва бошқалар) жихатлари.
Педагогик антропология. “Индивид” ва “шахс” тушунчаларининг моҳияти. Индивид ва шахснинг ўзига хос жиҳатлари. Шахснинг биологик ва ижтимоий ривожланиши. Шахс биологик ва ижтимоий ривожланишининг ўзаро уйғунлиги. Шахснинг ёш ва индивидуал-психологик хусусиятлари.
Шахснинг ижтимоийлашуви. Шахснинг ижтимоийлашувида жамоа, муҳит ва ижтимоий муносабатларнинг ўрни.
Дидактика – таълим назарияси сифатида
Таълим назарияси (дидактика) – педагогика фанининг таркибий қисми сифатида. “Дидактика” тушунчасининг моҳияти. Таълим назариясининг мақсади ва вазифалари. Дидактиканинг вазифалари, асосий тушунчалари. Дидактик назария (концепция)лар ва уларнинг фалсафий асослари. Таълим парадигмалари. Таълим жараёнининг таркибий тузилмаси. Таълим принциплари. Шахсга йўналтирилган таълим (дастурий таълим, модул таълими, инновацион таълим, интерфаол таълим, муаммоли таълим, табақалаштирилган таълим, ривожлантирувчи таълим, масофавий таълим, мустақил таълим, ўйин технологиялари).
Ўқитишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлари, уларнинг боғлиқлиги. Таълим қонуниятлари ва принциплари.
Таълим мазмуни, давлат таълим стандартлари. Ҳозирги илмий-техника тараққиёти даврида таълим мазмуни. Таълим мазмунини белгилашнинг етакчи ғоялари. Таълим мазмунини шакллантириш принциплари. Таълим мазмунида миллий ва жаҳон тажрибаларини мувофиқлаштириш. Давлат таълим стандартлари ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш. Умумий ўрта давлат таълим стандарти. Ўрта махсус ва касб-ҳунар давлат таълим стандарти. Олий таълим давлат таълим стандарти. Ўқув режалар. Ўқув дастурлари. Дарслик ва ўқув қўлланмалари тавсифи. Ўқув режалари, дастурлари ва дарсликларни яратишга янгича ёндошув. Ўқитувчиларни ўқув дастурлари ва дарсликларидан ижодий фойдаланишга йўллаш.
“Ўқитиш методлари” ва “усуллари” тушунчаларининг моҳияти. Ўқитиш методлариниг таснифи. Ўқитиш методларининг асосий турлари (оғзаки, кўргазмали, амалий, шахсни фаоллаштирувчи ва бошқалар). Шарқ мутафаккирлари таълим методлари ҳақида. Турли ёшдаги ўқувчилар гуруҳлрида таълим методларини самарали қўллаш шартлари. Ўқитиш методларини танлашга қўйиладиган талаблар.
Ўқитишнинг замонавий воситалари. Ўқитишда кўргазмали воситалар. Ўқитишда техник воситаларю. Ўқитиш воситаларининг дидактик имкониятлари.
Таълимни ташхис этиш. Ўқувчилар билимини ташхис этиш дидактик тушунча сифатида. Таълим натижаларини текшириш ва баҳолашга қўйиладиган талаблар. Ўқувчилар ўқув фаолиятини ҳисобга олиш турлари, шакли ва методлари.
Ўқув баҳоси ва белгидаги фарқлар. Баҳо, белги ва балл ўртасидаги фарқлар. Баҳолаш, унинг функциялари ва турлари. Нохолис педагогик баҳолаш сабаблари.
Ўзлаштиришни назорат қилиш принциплари. Ўзлаштиришни текшириш босқичлари. Педагогик жараёнда билимларни назорат қилиш функциялари ва шакллари. Ўқувчилар билимини назорат қилиш методлари.
Назорат тадбирларини ўтказиш муаммолари ва унинг психологик-педагогик хусусиятлари.. Ўқувчилар ўзлаштириши ва билим сифатини баҳолашнинг рейтинг тизими. Педагогик тестлар. Билимларни тест усулида баҳолашнинг афзалликлари ва камчиликлари. Тест синовларини ўтказиш билимларни назорат қилиш шаклларидан бири сифатида. Билимларни тест усулида назорат қилиш турлари.
Таълимни ташкил этиш ҳақида тушунча. “Таълимнинг ташкилий шакллари” тушунчасининг моҳияти. Таълимнинг асосий шакллари (маъруза, семинар, амлий машғулот, лаборатория машғулоти ва бошқалар). Ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига асосланиб таълим шаклларидан фойдаланиш.
Синф-дарс тизими. Дарс – ўқитишнинг асосий ташкилий шакли. Дарсни ташкил этишга қўйиладиган дидактик талаблар. Дарс турлари. Замонавий шароитда дарсларни такомиллаштириш йўллари. Дарсга қўйиладиган талаблар. Дарс режаси. Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги.
Таълимнинг бошқа шакллари: ўқув саёҳат, семинар, амалиёт, уй вазифаси ва бошқалар.
Таълимни ташкил этишнинг ноанъанавий шакллари: ўқув диалоги, мунозара, дидактик (ишбоп, ролли) ўйинлар, тренинг, пресс-конференция, зеҳнлилар клуби, мусобақа дарслари ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |