З. Б. АҲророва у мумий педагогика


Мустақил таълимни турларига қуйидагилар киради



Download 170,33 Kb.
bet6/29
Sana03.07.2022
Hajmi170,33 Kb.
#737726
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
КЎРСАТМА (Педагогика)

Мустақил таълимни турларига қуйидагилар киради:

  • мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;

  • мавзу бўйича эссе ёзиш;

  • мавзу бўйича реферат тайёрлаш;

  • амалий машғулотлар ва семинарларга тайёргарлик кўриш;

  • лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш;

  • курс ишларини бажариш;

  • назарий билимларни амалиётда қўллаш;

  • мавзу ёки маълум бир боб бўйича таҳлилий маълумотлар асосида хулосалар қилиш ва илмий мақола тайёрлаш;

  • анжуманларда маърузалар билан қатнашиш;

  • битирув малакавий ишини тайёрлаш;

  • фанга тегишли асосий адабиётлар билан ишлаш;

  • фанлар бўйича уйга берилган топшириқларни бажариш;

  • мавзулар бўйича слайдлар, презентациялар тайёрлаш.

Ўқитилаётган фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан холда талабалар мустақил ишини ташкил этишда бошқа шакллардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Мустақил таълимнинг асосий вазифаларига қуйидагилар:

  • Билимларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш;

  • Ижодий фаолиятга қизиқишни шакллантириш;

  • Таълим олиш усулларини эгаллаш;

  • Тушуниш ва фикрлаш қобилиятини ривожлантириш;

  • Мустақил хулосалар чиқариш кўникмаларини шакллантириш киради.

Мустақил таълим - ўқув материалини мустақил ўзлаштириш, мураккаблик даражаси турлича бўлган топшириқлар, амалий вазифаларни аудиторияда ҳамда аудиториядан ташқарида ижодий ва мустақил бажариш асосида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган тизимли фаолиятдир.
Мустақил таълимнинг мақсади, вазифаси, мураккаблик даражаси, кимга (индивидуал ёки жамоа учун) мўлжалланганлигига қараб, бир-биридан фарқ қилади. Мустақил таълим жараёнида танланган мавзуларнинг илмийлиги, тизимлилиги, ўқув материалларининг қизиқарлилиги, амалиёт билан боғлиқлиги, фанлараро алоқадорлиги, шунингдек, бериладиган мустақил топшириқларнинг ижодий характерга эгалиги муҳимдир.
Мустақил ўрганилаётган мавзунинг амалиёт билан узвийлиги, илмийлиги ва ўқув материалларининг қизиқарлилиги, мавзуларнинг тизимлилиги, топшириқ ҳамда вазифаларнинг кўп қирралилиги, ўзаро боғлиқлиги муҳим ўрин тутади. Аммо энг асосийси, талабаларнинг мустақил равишда таълим олиш фаолиятини ташкил этишда уларнинг интилиш ва қизиқишларига алохида эътибор қаратиш зарур.
Инсоният ўз тарихий тараққиёти давомида тўплаган ижтимоий тажрибаларини талабалар мустақил ўқув фаолияти методлари асосидагина эгаллаб олишлари мумкин бўлади. Талабаларда у ёки бу ўқув материалини мустақил ўрганиш малакасини шакллантириш жараёни - педагог томонидан мақсадли ташкил этилган жараён бўлиб, унинг назорати остида амалга оширилади. Талабаларнинг фаол мустақил иши фақат жиддий ва мустаҳкам асосларгагина таянади. Энг кучли асословчи омил - бу кейинги самарали касбий фаолиятга тайёргарликдир.
Тарихий манбаларда таъкидланишича Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва Ал-Хоразмий каби мутафаккирларнинг ижодида мустақил таълимга доир кўплаб фикр ва қарашлар баён қилинган.
Мустақил таълим – бу ўқув муассасаларидан ташқарида эгалланадиган таълимот, у ўз хоҳиши бўйича ишлаш давомида амалга оширилади.
Мустақил таълим – ўқитувчи ёрдамисиз мактабдан ташқари жараёнда билимларни эгаллаш”, дея таърифланган.
Абу Али Ибн Сино – мустақил таълим олиш, мутоала қилиш жараёни деб таъкидлайди. Чунки ўқитувчи йўналтиради, ўқувчи ўзи мустақил мутоала асосида ўзида билим, тасавур ва тушунчаларни шакллантиради.
Абу Райҳон Беруний – ўз асарларида мустақил таълим олишни қуйидагича ифодалайди: “Билим мисоли ёқут каби атрофга сочилган, сен шулар ичидан кераклиси ва тўғриларини танлай олсанг, демак сен билимли, зиёли ва фаҳмли инсонлар қаторига кирасан” деб таъкидлайди. Мустақил таълим олишни Беруний илмни ривожлантириш, умумлаштириш, ҳақиқатни ойдинлаштириш ва уларни аниқ ва тўлиқ баён қилишга ўргатади деб ёзади.
Алишер Навоий ўйлаш, фикр юритиш, ички нутқ орқали уни кўп бора таҳлил қилиш, айнан инсоннинг мустақил таълим олишга катта эътибор беришини ўз асарларида ифодалаган.
Мирзо Улуғбек мустақил таълим олишни қуйидаги жараёнлар орқали амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлишини эътироф қилади. Керакли маълумотларни ёзиб бориш, кузатиб бориш, турли жумла ва белгилардан фойдалана олиш, уқиб олиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, қиёслаш, қарама – қарши фикрларни классификациялаш, амалиётда синаб кўриш, амалларни бажариш лозимлигини кўрсатади.
Мутафаккир олимлардан Ал-Хоразмий мустақил таълим олишда қуйидагиларни: ёшликдан шуғулланиш лозимлиги, тинмай мутоала қилиш, мантиқий фикрлашни ошириш, тилни яхши билиш, билим эгаллашга иштиёқнинг кучлилигини эътироф қилади.
Мутафаккирларимиз томонидан келтирилган барча ғоя ва қарашлар шахсни зиёли ва баркамоллиги таъминловчи асосий жараён бу мустақил таълим эканлигини ўз асарларида тўлиқ ифодалаб берганлар.
ОТМлардаги тажрибалар шуни кўрсатадики, мустақил таълимни ташкил этиш ва унинг самарадорлигини оширишда талабаларни мустақил ишга тайёрлиги, олинган билимларни асослаш, зарур бўлган барча назарий ўқув-услубий материалларнинг мавжудлиги ҳамда улардан фойдалана олиш мумкинлиги, бажарилган мустақил ишнинг сифатини мунтазам назорат қилиб бориш тизими ва профессор-ўқитувчининг услубий ёрдами катта аҳамият касб этади.
Бир сўз билан айтганда, ҳар бир профессор-ўқитувчи дастлаб талабада ўз қобилияти ва ақлий имкониятларига ишонч уйғотиши, уларни сабр-тоқат билан, босқичма-босқич мустақил билим олишини тўғри ташкил қилишга ўргатиб бориши лозим бўлади. Талабалар томонидан мустақил равишда ўзлаштириладиган билим ва кўникмаларнинг курсдан-курсга мураккаблашиб, кенгайиб боришини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ташаббускорлиги ва ролини ошириб бориш зарур.
“Умумий педагогика” ўқув фанидан талабаларнинг мустақил ишларини реферат ва маърузалар тайёрлаш, фундаментал асарларни конспектлаштириш ва бошқа шаклларда ташкил этиш тавсия этилади. Мустақил иш мавзуларини белгилашда маъруза ва семинар машғулотлари мавзуларини тўлдиришга ҳаракат қилиниши лозим.

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” Қонуни.

  2. Узлуксиз таълим тизими.

  3. Бозор иқтисодиёти шароитида таълим.

  4. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг мақсади.

  5. Кадрлар тайёрлаш миллий модели.

  6. Умумий ўрта таълим мактабларида тарбиянинг мазмуни.

  7. Хозирги даврда таълимнинг аҳволи: муаммолар ва ечимлар.

  8. Баркамол авлодни шакллантиришда педагогиканинг ўрни.

  9. Педагогикада тадқиқот методларининг ўзига хослиги.

  10. Ижтимоий муҳитнинг шахс ривожланишига таъсири.

  11. Шахс ривожланиши ва тарбиясида ёш хусусиялари.

  12. Тарбия жараёнида тарбиячи шахси.

  13. Ақлий тарбия ва илмий дунёқарашнинг асосий белгилари.

  14. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Президент И.А.Каримов асарларида ёшларнинг ақлий камолоти, тафаккур ва илмий дунёқарашига қўйилган талаблар.

  15. Оила тарбиясининг педагогик асослари.

  16. Оилада тарбиянинг мазмуни ва методлари.

  17. Ўрганилаётган материални мустаҳкамлаш методлари: суҳбат, дарслик билан ишлаш.

  18. Янги материални англаш ва ўзлаштириш бўйича ўқувчиларнинг мустақил ишлаш методари: дарслик билан ишлаш, лаборатория машғулотлари.

  19. Шарқ мутафаккирлари таълим методлари ҳақида.

  20. Турли ёш гурухларида таълим методларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари.

  21. Таълим мақсади ва ўқувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиқиб ўқув ишларининг турли шаклларидан фойдаланиш.

  22. Ҳозирги замон дарс ва дарсларнинг модернизациялаш йўллари.

  23. Таълимни ташкил этишнинг ноанъанавий шакллари.

  24. Ўқувчиларда билим эгаллаш ва ўқиш мотивларига эҳтиёжни шакллантириш.

  25. Таълимда инновация тушунчаси.

  26. Ўқитишда интерфаол методлар.

  27. Таълим натижаларини текшириш ва баҳолашга қўйиладиган талаблар.

  28. Ўқувчилар ўқув фаолиятини ҳисобга олиш турлари, шакли ва методлари.

  29. Ўқувчилар билимини ташхис этиш дидактик тушунча сифатида.

  30. Таълим натижаларини текшириш ва баҳолашга қўйиладиган талаблар.

  31. Аномал болалар ва уларнинг тавсифи.

  32. Ўзбекистон Республикасида жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болар ва ўсмирларнинг ижтимоий аҳволи.

  33. Хулқида нуқсони бўлган болаор ва уларни ўқитиш ва тарбиялаш.

  34. Туғилишда нуқсони бўлган болалар билан олиб бориладиган таълим тарбия услублари.

  35. Ўқитувчининг педагогик маҳорати.

  36. Таълим тизими ва уни бошқариш асослари.

  37. Мактаб директори ва синф раҳбарининг функциялари.

  38. Педагогик кенгаш – академик лицей ва коллежлар фаолиятини бошқаришнинг олий органи.

  39. Таълим муассасаси раҳбарининг шахсий сифатлари.

  40. “Авесто” даги педагогик қарашлар.

  41. Ҳадисларнинг тарбиявий аҳамияти.

  42. Шарқ алломаларининг педагогик қарашлари (Беруний, Форобий, Ибн Сино, Навоий, Мирзо Улуғбек).

  43. Тарбиявий асарларнинг пайдо бўлиши ва инсонни тарбиялашдаги ўрни.

  44. Фаробийнинг таълим-тарбиявий қарашлари.

  45. ”Фозил одамлар шаҳри”асари.

  46. Берунийнинг таълим-тарбиявий қарашлари.

  47. “Қутадғу билиг” асарининг илмий, таълимий, ахлоқий аҳамияти.

  48. “Қобуснома” асарида баркамол инсон тарбиясида қўлланиладиган метод ва усулларнинг ифодаланиши.

  49. Маҳмуд Қошғарийнинг”Девони луғатит турк”асарининг моҳияти.

  50. Мирзо Улуғбек меросининг жаҳон фани тараққиётида тутган ўрни.

  51. Бобурнинг маърифий-ахлоқий қарашлари.

  52. Алишер Навоийнинг илмий-маърифий фаолияти.

  53. XVII-XIX асрнинг биринчи ярмида Туркистонда таълим тарбия ривожи.

  54. Бухоро ва Хива хонликларида мактаб ва маориф.

  55. Қўқон хонлигида таълим ва тарбия.

  56. Махмудхўжа Бехбудийнинг илгари сурилган ахлоқий қарашлари.

  57. Мунаввар Қорининг маориф тизимидаги фаолияти.

  58. Саид Аҳмад Сиддиқийларнинг таълим-тарбия тараққиётида тутган ўрни.

  59. Абдулла Авлонийнинг «Туркий Гулистон ёҳуд ахлоқ” асари ва унинг яратилиши тафсифи.

  60. Туркистон халқ дарилфунуни”, ва “Дорил муалими” (1918) ташкил этилиши.

  61. ХХ асриниг 70-80 йилларида Ўзбекистонда халқ таълими тизими.

  62. Ўзбек олимлари илм-фан маъориф ва маданият соҳасига қўшган хиссалари (Ҳ.Абдуллаев, Я.Ғуломов, С.Ражабов, Қори Ниёзий ва б.).

  63. Қадимги юнон файласйфи олимлари (Сукрот, Платон, Арасту, Демократ) нинг таълим-тарбия хақидаги фикрлари.

  64. Ғарбий европада мактаб морифи ва педагогик фикрлар. (Ж.Руссо, Г.Пестолоций, А.Дистервег, Ян Амос Коменскийнинг педагогик фаолияти).

  65. Иқтисодий ривожланган хорижий давлатларда таълим тизими.



Изоҳ: Мустақил ишларни бажариш учун талабаларга ахборот манбаси сифатида дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар, методик кўрсатма ва тавсияномалар, маълумотлар тўплами ва банки, илмий ва оммавий даврий нашрлар, интернет тармоғида мавжуд бўлган маълумотлар тақдим этилади.

Download 170,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish