Умумий қисм бўйича амалий топшириқлар
1-Топшириқ
Педагогика- фан сифатида. Унинг предмети, мақсади ва вазифалари. Педагогиканинг илмий-тадқиқот методалри.
Талабаларга педагогик жараён, унинг ўзига хослиги, педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари ва уни фанга тадбиқ этиш, тадқиқот методларининг амалий аҳамиятини тушунтириш.
Педагогика сузи юнонча булиб, пайс - бола, эгейн - етакламок, бошкармок маъноларини англатади. Педагогика дастлабки вактларда болани бошкариш, таълим тарбия бериш хакидаги фан сифатида шаклланган. Эндиликда эса, у жамиятнинг барча аъзоларига таълим бериш хакидаги фанга айланди.
Халкимиз педагогик кадриятларида таълим сузи инсонга илм бериш ва тарбиялашни ифодалайди. Шунинг учун хам хозирги замон педагогикасини шахс таълим хакидаги фан деб аташ мумкин. Педагогика шахс таълими конуниятлари, тамойиллари, мазмуни, усул ва воситалари хакидаги фандир.
Педагогика уз категориялари ва тушунчаларига эга. Педагогик категориялар - бошка фанлар томонидан тан олинган педагогик тушунчалардир. (Педагогик кадрият, таълим, педагогик жараен, маърифат). Педагогиканинг тушунчалари эса, педагогик жараен мохиятини очиб беришда кулланилади. (Таълим, тарбия жараенлари, таълим усуллари, шакллари, педагогик шарт шароитлар, билиш имкониятлари ва хоказо).
Педагогик кадрият. Хар бир халкнинг тарихий тараккиети давомида яратган, туплаган ва саклаб колган таълим тарбияга оид гоялар, карашлари ва тажрибалари йигиндиси педагогик кадриятлар дейилади.
Таълим. Педагогикада таълим сузи бир канча маъноларда кулланилади. Таълим кенг маънода - фан, техника, маънавият ва тажрибалар тугрисида ахборотлар йигиндисини англатади. Таълим педагогик маънода эса, ахборотлар мажмуини еш авлодга ургатиш оркали шахсни шакллантириш. Таълим тор маънода, педагогик жараеннинг бир булаги булиб, шахсни муайян билим, куникма ва малакалар тизими билан куроллантиришдир.
Педагогик жараен. Таълим муассасаларида махсус ташкил этилган таълим тарбия ишлари тизимини педагогик жараен дейилади. У таълим, тарбия ва шахснинг мустакил фаолиятларини уз ичига олади.
Педагогиканинг тушунчалари эса, хар бир мавзуларни урганиш жараенида изохлаб борилади.
Демак, педагогика шахс таълими хакидаги фан булиб, педагогик жараеннинг конуният, тамойил, мазмуни, усул ва шаклларини тушунтириб беради.
Хозирги замон педагогикаси икки асосий элементдан ташкил топган. Биринчи элемент педагогик назария булиб, педагогик жараен конуниятларини тадкики этиш йули билан гоялар, таърифлар, коидалар, шарт-шароитлар тарзида ифодаланади. Яратилган илмий гоя, карашлар педагогикани фан сифатида шаклланиши ва тараккиетида мухим роль уйнайди.
Иккинчи элемент эса, педагогик тажриба булиб, иктидорли укитувчилар, тарбиячилар педагогик фаолиятида шаклланган куникма, малакалар йигиндисини. Узбекистон Республикасини "Таълим тугрисида Конуни" "Кадрлар тайерлаш миллий дастури" ни амалга оширишда куп ижодкор, изланувчи педагоглар узларининг тажриба мактабларини яратдилар.
Назария ва тажриба узаро бирлашиб педагогиканинг тараккиетини тайинловчи мухим омиллардан бири хисобланади.
Хар кандай фан уз олдидаги вазифаларни мувоффакиятли хал этишда муайян устувор гояларга таянади. Ана шу гоялар йигиндиси фаннинг методологияси, илмий-гоявий асослари хисобланади. Педагогика учун методология-фалсафий, ижтимоий хулосалар, умумлашмалар хизмат килади. Узбекистон Республикаси Конституцияси, Таълим тугрисида конун, Кадрлар тайерлаш миллий дастури, Президентимиз И.А.Каримов асарларида илгари сурилган таълим тарбия тугрисидаги гоялар, хулосалар, педагогикамиз учун гоявий асос - дастур амал булиб хизмат килмокда.
Педагогиканинг методологик гоялари сифатида куйидагиларни курсатиш мумкин:
1. Таълим жамият тараккиетининг устувор сохаси, маънавиятни тиклашнинг ишончли омили.
2. Шахс-ижтимоий тузум ва таълим тарбиянинг махсули. Таълим шахс тараккиетида хал килувчи роль уйнайди.
3. Таълим тарбияда миллий уйгониш мафкурасига таяниб, миллий ва умумбашарий кадриятларга содиклик рухида, уларнинг муштараклиги таъминланади.
4. Педагогик жараен марказида шахс, унинг кизикиш, эхтиеж ва кобилиятларини хар томонлама ривожлантириш, камол топтириш етади.
5. Таълимни ривожлантиришнинг бош йули-унинг демократциялаштириш ва инсонпарварлаштиришдир.
Шуни алохида таъкидлаш лозимки, педагогик жараен илмий-гоявий бушлик, ноаникликка асослана олмайди. Педагогиканинг илмий-гоявий асослари канчалик пухта, хаетий булса, таълим тарбия ишлари самарадорлиги шунчалик юкори, ишончли булади.
Педагогиканинг илмий-тадкикот усуллари. Хар бир фаннинг шиддат билан ривожланишини куп жихатидан:
а) тадкикотлар утказиш барчасига;
б) илмий-тадкикот усулларининг пухта ва такомиллиги;
в) анашу фан мутахассисларининг назарий ва касбий тайерларлик даражаларига боглик.
Шунинг учун хар бир фаннинг тадкикот усулларини такомиллаштирш, хозирги замон талаблари даражасига келтириш уша фанни ривожлантириш омилларидан бири хисобланади.
Педагогика сохасида кулланиладиган илмий-тадкикот усулларибир канча гурухларга ажратиш мумкин.
Илгор педагогик тажрибаларни урганиш ва тахлил этиш усули.(Иктидорли педагогларнинг таълим тарбия сохасида эришган ютуклари сабаб, шарт-шароит ва омилларни урганиш).
Do'stlaringiz bilan baham: |