Йиғилган материалларни тўлиқ қайта ишлаш.
Йиғилган материалларни тўлиқ қайта ишлаш реферат ёзишнинг хомаки жараёни бўлиб, бошқача айтганда, уни тузиш, тизимлаштириш, йиғилган маълумотларнинг турли қисмларини таққослаш тушунилиб, ҳар бир масаланинг таркибий чегараларни, ишнинг бутун моҳиятини аниқлаштиршга имкон беради.
Реферат муайян мазмун ва шаклга эга. Тадқиқот тузилиши асосан, Кириш, Асосий қисмни ўз ичига олган 3 ёки 4 та савол ва хулоса қисмларидан иборат бўлади.
Киришда муаллиф танланган мавзунинг долзарблигини асослайди, мавзунинг ўрганилганлик даражасини қисқа таҳлил қилади (тадқиқотда фойдаланилган манбаларга умумий баҳо беради), тадқиқот мақсади ва вазифалари, уни ўтказиш методикасини белгилайди.
Асосий қисм тадқиқотнинг мақсадига мос ҳолда танланган мавзунинг барча масалаларини ўз ичига олган бўлиши керак.
Тадқиқотни бажариш жараёнида муҳими шуки, ҳар бир тушунча у ёки бу фуқаролик-ҳуқуқий ҳодисаларнинг асосий ва зарурий белгиларини ўз ичига олиши керак. Амалий материалллардан фойдаланиш тадқиқот мазмунини янада бойитади. Булар: шартномалар нусхалари, суд қарорлари, тарихий ҳуқуқий ёдгорликлар, норматив-ҳуқуқий актлардан парчалар, статистик маълумотлар бўлиши мумкин. Ушбу материалларни нафақат иловалар тарзида қўллаш, балки тадқиқотнинг ўзида уларга таянган ҳолда фикрларнинг исботи сифатида келтириш ҳам фойдалидир.
Хулоса қилинган рефератнинг якуни бўлиб, мавзу бўйича умумий хулосалар, қизиқарли ва муаммоли ҳолатлар бўйича кўрсатмалар таҳлил қилиниши зарур. Хулосада муаллиф ўзининг таклиф ва тавсияларини қисқача кўринишда кўрсатиб ўтиши керак.
Реферат мустақил тадқиқот иши бўлгани учун, у муаллифниг ўз сўзлари билан ёзилган бўлиши, муаллифнин фикр ва мулоҳазаларини ўз ичига олган бўлиш керак. Манбалардан фикрларни керакли далиллар ва ҳаволаларсиз ёзиш кўчирмачилик ҳисобланиб, бу ҳолат ишнинг «қониқарсиз» баҳоланишига асос бўлади.
РЕФЕРАТни расмийлаштириш: титул варағи, режа, фойдаланилган манбаларга ҳаволалар, библиография, варақлар параметрларни ўрнатиш кабиларни ўз ичига олади.
Титул варағи муқовада жойлаштирилиб, олий ўқув юрти, факультет, мавзу, муаллиф (исми шарифи, ўқув гуруҳи номери), илмий раҳбар (илмий унвони ёки даражаси, лавозими, исми-шарифи) номи кўрсатилган бўлади.
Ишнинг ҳар бир варағига (титул варағидан ташқари) номер қўйилади. Режада кўрсатилган ҳар бир масала янги бетдан бошланади, ҳар бир қисм матни режа билан мос ҳолда тартиб рақами ва номи билан бошланади.
Ишнинг компьютерда бажарилиши маъқулдир. Компьютер вариантда (шрифт – 14; ҳошия: юқоридан – 2 см., пастдан – 2 см., ўнгдан – 1, 5 см., чапдан – 3 см.; интервал – 1,5) иш ҳажми илова ва адабиётлар рўйхатини ҳисобга олмаганда 10-15 бетдан иборат бўлиши керак.
Библиография фойдаланилган адабиётларнинг қуйидаги тартибидан иборат:
1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари;
2)Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий актлари, ўз-ўзини бошқариш органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий актлар шарҳи;
( 3)Асосий адабиётлар (китоблар, шунингдек, монография, дарслик, илмий мақола, мақолалар тўплами)
4) Қўшимча адабиётлар (даврий нашрлар)
5) Диссертациялар, авторефератлар.
6) web сайтлар
Рефератни баҳолаш қуйидаги мезонлардан келиб чиқиб белгиланади:
- мавзунинг ишланганлик даражаси;
махсус адабиётлар, норматив материаллар ва амалиёт мисолларидан фойдаланганлик даражаси;
курс ишини ёзишга ижодий ёндашувнинг мавжудлиги;
хулосаларнинг тўғрилиги ва илмий асосланганлиги;
матнни баён этиш усулининг талабга жавоб бериши;
рефератни расмийлаштирилишининг белгиланган талабларга мослиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |