З. Б. АҲророва у мумий педагогика


Мавзу бўйича маълумотлар тўплаш, библиографияни тайёрлаш, адабиёт ва норматив материалларни ўрганиш



Download 170,33 Kb.
bet19/29
Sana03.07.2022
Hajmi170,33 Kb.
#737726
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
КЎРСАТМА (Педагогика)

Мавзу бўйича маълумотлар тўплаш, библиографияни тайёрлаш, адабиёт ва норматив материалларни ўрганиш.
Рефератнинг муваффақиятли бажарилиши асосида илмий маълумотларни йиғиш ётади. Ҳар бир мавзу бўйича олий ўқув юрти ахборот ресурс марказида мавжуд асосий манбалар тавсия этилган. Манбалар доирасини кенгайтириш учун шахсий ҳамда бошқа кутубхоналар имкониятларидан фойдаланиш муҳимдир.
Монографик адабиётлардан ташқари турли журналлардан фойдали маълумотларни олиш мумкин. Жумладан, мамлакатимизда чоп этиладиган журналлар билан бир қаторда МДҲ давлатларида нашр этиладиган педагогик журналлардан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқдир.
Адабиётлар рўйхатини тузиш ва танлаш учун олий ўқув юрти ахборот ресурс марказининг каталоги билан батафсил танишиб чиқиш керак. Адабиётлар билан ишлашда уларнинг курс иши мавзусига бевосита тегишлилига, мавзуни очиш учун адабиётларнинг етарли даражада тўпланишига ва адабиётларнинг янгилигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати тўлиқ бўлиши ва энг муҳим монографик ишлар, ўқув қўлланмалар норматив материаллар ва журнал мақолаларини ўз ичига олган бўлиши керак. Танланган адабиётлар бўйича илмий раҳбар билан маслаҳатлашгач, талаба зарур адабиётларни чуқур ўрганишга киришиши мумкин.


Йиғилган материаллар таҳлили ва мавзу баёни.
Тегишли адабиётлар танлаб олингач, курс ишини тайёрлаш жараёнидаги энг муҳим ва масъул босқич бу - тегишли манбаларни ўрганиб чиқиш ва қисқача ёзиб олишдир.
Ўрганилаётган масала ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун тегишли маъруза ёки дарсликнинг бўлимини ўқишдан тайёргарликни бошлаш керак. Монографик адабиётлардан кўчирма қилишдан олдин, адабиётларни ўқиб чиқиш, муаллифнинг асосий фикрини тушуниб олиш, ўзида мавжуд иш режаси билан солиштириш, асосий жойларни белгилаб қўйиш, кейин эса асосий ва муҳим қоидаларни баён қилишга киришиш мумкин.
Рефератга тайёрланиш учун тавсия этилган манбалар танланган мавзу бўйича турли фикрлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда тузилган, шу сабабли ҳам бир ёки бир неча муаллифнинг асарлардаги (айниқса илмий раҳбар) ҳаволаларни келтириш билан диққатни четга тортиш керак эмас. Педагогикага оид янги қарашларни ўзида акс эттирган журнал мақолаларини ўрганиш керак. Олдинги давр адабиётларидан фойдаланиш турли муаллифларнинг муайян масала юзасидан турли позицияларини танқидий фикрлаш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўрганиш учун тавсия этилади.
Эски нашрларда педагогиканинг кўп масалалари ва категориялари мафкуравий нуқтаи назардан ишлаб чиқилганлиги ва сиёсий, мафкуравий конъюнктура билан боғлиқлигини эсдан чиқармаслик лозим. Турли мулоҳазаларни қиёслаш илмий иш бажаришнинг муқаррар шартидир.
Шундай қилиб, курс ишини тайёрлаш жараёнида йиғилган илмий маълумотлар қўйилган масалага оид турли қарашларни, яъни илмий мунозаранинг муҳим элементларини акс эттириши керак. Маълумот йиғишда бадиий, публицистик адабиётлардан мисоллар келтиришга аҳамият бермаслик мумкин эмас. Бундан фойдаланиш талабанинг нафақат чуқур билими, берилган масалага қизиқишлиги, балки кенг дунёқарашидан далолат беради.
Рефератда фойдаланиладиган норматив материалларнинг ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир. Ҳар бир талаба норматив актлар билан ишлаш қобилиятини кўрсатиши керак.
Мавзу баёни муайян доирада бўлиши керак. Биринчидан, категориал аппарат аниқланади ва таҳлил жараёнида шунга таянилади, тадқиқот предмети аниқ ва равшан баён этилади. Иккинчидан, масаланинг мазмуни ёритилиб, ўрганилаётган масаланинг назарий қоидалар ва категориялар тизимидаги ўрни ва моҳияти кўрсатилади. Учинчидан, рефератда назарий қоидаларни амалий фаолият, реаллик, аниқ фактлар, педагогик амалиётдан мисоллар билан боғлаш муҳимдир.



Download 170,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish