108. Адлия органларининг хўжалик юритувчи субъектларга юридик ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятининг яна бир муҳим йўналиши - хўжалик юритувчи субъектларга хўжалик шартномаларини тузишда юридик ёрдам кўрсатиш ва шартнома интизомини мустаҳкамлашдан иборат.
Адлия вазирлигига шартномалар бўйича мажбуриятлар бузилган тақдирда
- иктисодий судларида даъво қўзғатиш,
-шартнома шартлари бажарилмаганлиги натижасида йўл қўйилган зарарни қоплаш юзасидан бир ой муддатда бажарилиши мажбурий бўлган тегишли тақдимномалар киритиш; -адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларининг мутахассисларини жалб қилган ҳолда хўжалик шартномаларини, шу жумладан, контрактация шартномаларини тузиш ва уларни бажариш масалалари юзасидан раҳбарлар ва мутахассисларни ўқитиш бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи семинарларни мунтазам равишда ўтказиш, хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари учун юридик маслаҳатлар беришни вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари амалиётига киритиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
109. Адлия вазирлигининг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бошқармаси ҳамда жойлардаги тегишли бўлимларига хўжалик юритувчи субъектларга шартномалар, шу жумладан, контрактация шартномалари тузишда мунтазам равишда юридик ва услубий ёрдам кўрсатиш, қонунда белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларни ва энг аввало, уларнинг мансабдор шахсларини шартнома интизомини бузганлик учун жавобгарликка тортилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш вазифалари юклатилди
110. Прокуратура органларининг хўжалик юритувчи субъектларга юридик ёрдам кўрсатишининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 118-моддасида мамлакатимиз ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.
Ушбу конституциявий нормалар Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги қонунида янада ривожлантирилган ва мазмунан бойитилган. Унга кўра прокуратура органлари ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширади:
111. Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ прокуратура органлари фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқадилар ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўрадилар
112. Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ прокуратура органлари фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқадилар ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўрадилар