Yuridik xizmat


Прокуратура органлари хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини судга, шу жумладан, иктисодий



Download 142,33 Kb.
bet38/58
Sana10.03.2022
Hajmi142,33 Kb.
#488994
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   58
Bog'liq
Yuridik xizmat(1)

116. Прокуратура органлари хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини судга, шу жумладан, иктисодий судларига даъво ариза билан мурожаат қилиш орқали ҳам юридик ёрдам кўрсатади.
Прокурорнинг аризаси суд томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади. Прокурор аризасидан давлат божи олинмайди.


117. Прокуратура органлари хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини судга, шу жумладан, иктисодий судларига даъво ариза билан мурожаат қилиш орқали ҳам юридик ёрдам кўрсатади.
Прокурорнинг аризаси суд томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади. Прокурор аризасидан давлат божи олинмайди.

118. Прокуратура органлари аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун протест, қарор, тақдимнома, ариза ва огоҳлантирув каби ҳужжатларни чиқаради.


119. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддасида фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатишлиги белгилаб қўйилган. Адвокатура - ҳуқуқий институт бўлиб, у адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига олади. Адвокатура институти орқали хўжалик юритувчи субъектларга юридик ёрдам кўрсатиш масалалари Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги “Адвокатура тўғрисида”ги қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларида ўз ифодасини топган.
Адвокатура адвокатлик фирмалари, ҳайъатлари ҳамда бюролари шаклида фаолият кўрсатади.
“Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида адвокатлик фаолиятининг турлари кўрсатилган бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
-ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар, қонун ҳужжатлари юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотномалар бериш;
-ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни тузиш;
-фуқаролик ишлари ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича судда, бошқа давлат органларида, жисмоний ва юридик шахслар олдида вакилликни амалга ошириш;
-жиноий ишлар бўйича дастлабки терговда ва судда ҳимоячи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этиш;
-тадбиркорлик фаолиятига юридик хизмат кўрсатиш

120. Хўжалик юритувчи субъектлар билан адвокатура (адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва бюролари) ўртасида кўрсатиладиган юридик ёрдам ҳажми, муддатлари ва мазмунидан келиб чиққан ҳолда уч хил кўринишдаги шартнома тузилиши мумкин. Булар қуйидагилардан иборат:
а) ахборот- юридик ёрдам кўрсатиш;
б) алоҳида топшириқлар бўйича юридик ёрдам кўрсатиш;
в) барча масалалар бўйича юридик ёрдам кўрсатиш.


121. Барча масалалар бўйича юридик ёрдам кўрсатиш шартномаси, одатда, муайян муддатга (бир йил ёки ундан ортиқ муддатга) тузилади ва адвокатура хўжалик юритувчи субъектнинг барча фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш мажбуриятини олади ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида юзага келадиган барча ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашади. Мазкур шартномага мувофиқ адвокатура Ўзбекистон Республикаси Призидент қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқарув органлари ва корхоналардаги юридик хизмат тўғрисида”ги Низом асосида корхонанинг юридик хизматига юклатилган вазифаларни бажаради ва уларга тақдим этилган ҳуқуқлардан фойдаланади. Мазкур юридик ёрдам кўрсатиш шартномасида адвокат хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик фаолиятини чуқур ўрганиш ҳамда рўй бераётган ҳуқуқбузарликларни ва келиб чиқаётган низоларни таҳлил этиш орқали уларни олдини олиш чораларини кўришдан манфаатдор бўлади. Акс ҳолда хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятида ҳуқуқбузарликлар ва хўжалик низолари кўпайиши, адвокатнинг иш ҳажмини ортишига олиб келади.

122. Алоҳида топшириқлар бўйича юридик хизмат кўрсатиш шартномасига кўра хўжалик юритувчи субъектлар адвокатларга, жумладан маълум шартномани тузишда ёзма ҳуқуқий хулоса беришни ёки иктисодий низоси бўйича унинг вакили сифатида судда қатнашишни таклиф қилишлари мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасида хўжалик шартномаси субъектларига юридик хизмат кўрсатиш уларнинг юридик хизматлари ёки ана шу мақсадда шартнома асосида жалб этилган адвокатлар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Алоҳида топшириқлар бўйича юридик кўрсатиш шартномаси бир марталик хусусиятга эга бўлиб, у ижро этилгандан кейин ўз кучини йўқотади.


123. Алоҳида топшириқлар бўйича юридик хизмат кўрсатиш шартномасига кўра хўжалик юритувчи субъектлар адвокатларга, жумладан маълум шартномани тузишда ёзма ҳуқуқий хулоса беришни ёки иктисодий низоси бўйича унинг вакили сифатида судда қатнашишни таклиф қилишлари мумкин. Юридик хизмат ходимига даъвогар ёки жавобгарнинг вакили сифатида иқтисодий судда ишда иштирок этиши учун хўжалик юритувчи субъект томонидан ишончнома берилиши лозим. Ишончномага хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган шахс имзо чекади ва бу имзо хўжалик юритувчи субъектнинг муҳри билан тасдиқланади.
124. Бозор муносабатлари шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда уларга юридик ёрдам кўрсатишда адвокатура билан бир қаторда, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳам ўзига хос муҳим ўрин эгаллайди.
Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари тўғрисида” ги Қонунининг 2-моддасига биноан нодавлат нотижорат ташкилоти - бу жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир. Нодавлат нотижорат ташкилотлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади.


Download 142,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish