ТАВСИЯЛАР
1. Шахс шаклланиши аввало оилада бошланади. Энг аввало, бобо, буви, ота-онага, ака-опаларга нисбатан ибрат шаклланади. Тарбиявий ва коррекцион ишлар самарадорлигини оширишни оила институти билан узвий алоқадор мактаб, маҳалла, қариндошлар ва бошқа ижтимоий субъектларнинг ўсмирларга ибрат манбалари сифатидаги ролини ташхислашдан бошлаш мақсадга мувофиқ.
Таълим муассаларида психологларга ташхис воситаси сифатида ўсмирлар билан “Ибрат –менинг нигоҳимда” мавзусида суҳбат, иншо, Дж.Морено томонидан тавсия этилган социометрия методи, М.Рокичнинг “Қадриятлар ориентацияси” методларидан фойдаланиш, Фелдснинг “Психологик яқинлик” тести ёрдамида ота-она, оила-аъзолари, тенгдошларига муносабатларининг эмоционал, когнитив ҳамда ижтимоийлашув хусусиятлари таъсирини ўрганиш учун М.Сакс ва С.Левининг “Тугалланмаган жумлалар”, методикалари тавсия этилади. Шу методикалар асосида устувор қадриятлар механизмлари аниқлангач, коррекция ишлари самаралироқ кечади.
3.Ўсмирларда эътиқодлилик, инсонпарварлик хислатларини шакллантиришда тарихий ва бадиий китобларга қизиқтириш, меҳнат қилиш, спорт ва турли хил тўгаракларга жалб қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу унинг ижтимоийлашувига кўмаклашади.
4. Таълим муассасаларида, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларда ёшларни касбга йўналтиришда ибрат феномени ва уни шакллантирувчи психологик механизмлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ўсмирларнинг ижтимоийлашуви тегишли йўналишда ва самарали кечиши учун оила ва мактаб ҳамкорлигини кучайтириш мақсадга мувофиқ.
5. Оммавий ахборот воситалари орқали ўсмирларга ибрат вазифасини ўтовчи махсус кўрсатувлар, рукнлар туркумини тайёрлаш, уларни ўсмирларнинг бўш вақтига мослаб намойиш этиш, улар ўқийдиган нашрларда чоп этиш, мактабда турли хил касб усталари, уруш ва меҳнат фахрийлари, спортчилар билан учрашувлар ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир.
6. Таълим муассасаларида ўқитувчилар ижтимоий- психологик билимларини ошириш бўйича психотренинг машғулотлари ташкил қилиш, уларга ўқувчилар учун ибрат бўладиган касб эгалари, таниқли шахслар, бадиий асарлар, кинофильмлар қаҳрамонлари, спортчилар ҳақида мақсадга йўналтирилган суҳбатлар, мунозаралар ўтказиш тавсия этилади. Айни пайтда ўсмирларга фақат машҳур ва таниқли шахслардан эмас, балки атрофдаги оддий одамларда ҳам мавжуд бўлган яхши сифатлардан ҳам ибрат олиш мумкин ва зарурлигини тушунтириш ва уқтириш яхши самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |