Мавзунинг мақсади.
Юридик психологиядапсиходинамик йўналиш назариясининг психологик таҳлили психологик хусусиятларини аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқот объекти сифатида Фарғона шахрининг 8-мактабгача таълим муассасаси 27 та тарбияланувчилари ва уларнинг ота-оналари жалб қилинди.
Тадқиқот предмети – Юридик психологияда замонавий психоаналитик таъсир усуллари, психологик хусусиятлари ва шакллари белгиланган.
Мавзунинг методлари.
“Инсон образи майлларни бошқарувчилик кучи” методикаси, “Юқори - Мен” да норма ва қадриятларни локализациялаш ва ота-она эталон “матрицаси ва улар томонидан болага сингдириладиган хулқ-атвор шаклларининг” таъсир доирасини
Мавзунинг методологик асоси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари, Ўзбекистон Ресупбликасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва ҳукуматимизнинг қарор ва низомлари, ўсмирлик даврининг мураккабликлари муаммоси жаҳон ижтимоий психология фанида, хусусан Ғарб ва Россияда О.Брим, Р.Борис, Б.Бергсон, Л.С.Виготский, П.Л. Гальперин,Д.Р. Келли, И.С. Кон, А.Н. Леонтьев, Дж.Г.Мид, А.С.Макаренко, А.В.Мудрик, Д.Мунди, Т.Парсонс, Ж.Пиажеларнинг илмий тадқиқотлари, ижтимоийлашув даврида бола хулқининг шаклланишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш масаласидаги россиялик олимлар Б.Ананьев, М.Архангельский, Л.Буева, О.Иванов ва И.Конлар томонидан яратилагн назариялар, мамлакатимиз олимларидан М.Г.Давлетшин, Э.Ғ.Ғозиев, Ғ.Б.Шоумаров, Р.И.Суннатова, В.Н.Каримова, Н.С.Сафаев, Г.Қ.Тўлаганова, А.Т.Кадирова, Н.М.Муллабоева ва бошқаларнинг ўсмирлар ижтимоийлашувида оиланинг роли борасидаги тадқиқотлари ташкил этади.
Мавзунинг назарий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг назарий аҳамияти бевосита унинг илмий янгилигидан келиб чиқади. Тадқиқот дастурини яратиш, статистик таҳлил, ўсмирлар ижтимоийлашувида ибратнинг роли ва психологик хусусиятларининг ўрганилиши психология фанига назарий ҳисса бўлиб қўшилади. Ўсмирлар ижтимоийлашувида муҳим ва унча аҳамиятга эга бўлмаган механизмларни, ўсмирлар ижтимоийлашувида кимнинг таъсири кучли эканини аниқлаш бу жараёнга режали таъсир ўтказиш имконини беради. Унинг назарий аҳамияти ўтказилган илмий таҳлиллар ва олинган хулосалар психология фанининг “Ижтимоий психология”, “Оила психологияси”, “Шахслараро муносабатлар психологияси”, “Тарбия психологияси”, “Этнопсихология” каби соҳаларини янада бойитишга хизмат қилишида ҳам намоён бўлади. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти унинг натижаларидан ўсмирлар ижтимоийлашуви йўналишлари ва суръатларини оптималлаштиришда, амалий психологлар учун психокоррекцион дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлигида кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |