ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ПЕДАГОГИКА-ПСИХОЛОГИЯ ФАКУЛЪТЕТИ
Психология йўналиши
14.13-гуруҳ талабасиси Жўраева Хилолахоннинг
“Юридик психологияда замонавий
психоаналитик усуллари”
мавзусидаги
КУРС ИШИ
Илмий раҳбар:
Фарғона - 2018
Мундарижа
Кириш ......................................................................................................................3
1-Боб. Юридик психологиядапсиходинамик йўналиш назариясининг психологик таҳлили.................................................................................................
1.2.Ўсмирлик даврида шахс ижтимоийлашувининг ўзига хослиги.......….
2-Боб. Юридик психологияда замонавий психоаналитик таъсир усулларида шахсни ижтимоий-психологик хусусиятларини эмпирик таҳлили.................
2.1. “Юқори - Мен” да норма ва қадриятларни локализациялаш ва ота-она эталон “матрицаси ва улар томонидан болага сингдириладиган хулқ-атвор шаклларининг” таъсир доирасини тадқиқ этиш натижалари..........................45
Хулоса.....................................................................................................................53
Тавсия.....................................................................................................................54
Адабиётлар рўйхати..............................................................................................56
Кириш
Инсон туғилганидан бошлаб умрининг охиригача ижтимоийлашув жараёнини бошдан кечиради, яъни у ҳаёти давомида жамиятга қўшилиши учун унда мавжуд бўлган ва шаклланган ҳатти-ҳаракатлар, меъёрлар, қадриятлар, маданият, дин, тарбия, билим ва малакаларни, урф-одатларни ўзига сингдириб боради ва ўзлаштиради. Ижтимоийлашув мураккаб жараён ҳисобланади ва инсоннинг бутун умри давомида содир бўлади.
Шахснинг ижтимоийлашувида яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш бир хил кечмайди, чунки уларга таъсир этувчи қатор омиллар мавжудки, уларнинг қайси сифатларидан ибрат олиши бир қатор омилларга боғлиқ. Бу борада Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “.....тарихимизда ўтган улуғ зотларнинг ҳаёт йўли, қолдирган меросини бирёқламаликка берилмай, тўғри ва ҳаққоний акс эттириш даркор. Токи улар ёшлар учун том маънода ибрат намунаси бўлсин”1. Ана шу ибратни тўғри йўлга қўйиш учун шахс хусусиятларини замон талаблари ҳамда миллий анъаналар билан ҳамкорликда ўрганиб, тегишли ижтимоий-психологик, педагогик тадбирларни белгилаб олиш зарур бўлади. Мазкур мавзунинг танланишидан асосий мақсад ҳам шахснинг болалик давриданоқ жамиятда шахс бўлиб камол топа билиши билан боғлиқ муаммолар ечимига қаратилган. Бу масалага етарли эътибор бермаслик нохуш оқибатларга, баъзан эса оғир фожиаларга, ҳатто ижтимоий ларзаларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Сўнгги пайтларда шахс ижтимоийлашувининг психологик-педагогик қонуниятларини ўрганиш ва уларга таъсир этувчи омилларни, психологик хусусиятларини аниқлаш билан боғлиқ бир қатор илмий-амалий тадқиқотлар бажарилди. Мазкур тадқиқотлар бола шахсининг ривожланиши ва унинг фаолияти муваффақиятини белгиловчи омиллар сифатида таълим, тарбия хусусиятларини аниқлашга ҳамда ўрганишга бағишланган. Бироқ, шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ота-она ибрати, оила-аъзолари, қариндошлар, ўқитувчилар ибрати, ижобий таъсир кўрсатиш орқали унинг самарали ижтимоийлашувини таъминлайди. Бу омилларнинг шахсга нисбатан таъсири, шунингдек, шахс бўлиб шаклланишига сабаб бўлувчи омиллар масаласи ҳозиргача ўзининг тўла ечимини топган эмас. Бу ҳолат тадқиқот предметининг долзарблигини кучайтиради ва унинг психологик аҳамиятини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |