Фромм Эрих (1900 – 1980), немис ва америка психологи. Э. Фромм ижтимоий характер муаммосини ўрганиб ижтимоий характернинг бир неча типлари мавжудлиги ҳақидаги хулосага келган: 1) жамғарувчи, 2) эзувчи, 3) пассив, 4) бозор ва 5) некрофил (60-йилларда тасвирланган). Э. Фромм у ёки бу ижтимоий характер типи шаклланишининг асосида одамнинг ўз-ўзидан воз кечиш ўзига хослигини белгиловчи қўрқув ётади, деб ҳисоблаган.
1941 йилда Э. Фромм “Озодликдан қочиш” китобини нашр қилди. У бу китобида одамнинг идентичлилик (ўз ноёблигини англаш)га бўлган эҳтиёжларини қондиришга интилиши ва шу билан бирга жамият билан самарали ҳамкорлик қилиши ички зиддиятларга сабаб бўлади, уларни бартараф қилиш эса нафақат конкрет одам, балки жамият тараққиётини ҳам ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланади, деган фикрни илгари сурди. Замонавий цивилизация тараққиёти йўналишини таҳлил қилиб Э. Фромм шундай хулосага келдики, ёлғизлик – бу одам мавжудлигининг ажралмас белгисидир. Инсон мавжудлигининг асосий зиддияти одамнинг озодликка (мустақилликка) интилиши ва шу билан бирга бошқа одамлар ҳамда жамият билан алоқаларга эҳтиёжни ҳис қилишидир. Кўплаб одамлар учун бу зиддиятни бартараф қилиш оғир юк бўлган озодликдан воз кечиш ҳисобланади. Озодликдан воз кечишнинг бундай кўриниши ёки бошқаларнинг иродасига бўйсуниш, ёки бошқаларни ўз иродасига бўйсундиришда намоён бўлади. Озодликдан қочишнинг рақобат шакли Э. Фроммнинг фикрича, одам ихтиёрсиз фаоллик намоён қилиб ижобий озодликка эришадиган муҳаббат ва меҳнат ҳисобланади.
Ўсмирлик даврида буй билан тана номутаносиб равишда ўсади, натижада болалар ориқ, нимжон ва новча бўлиб кўринадилар. Бўйлари тез ўсганлиги учун кийимлари киска вақт ичида калта бўлиб қолади, бу эса уларнинг рухиятига каттик таъсир қилади, гуёки атрофдаги одамлар унга караётгандай, «укасининг кийимини кийиб олгандай» туюлади. Ўсмир ички органларининг ўсишида ҳам шундай номутаносиблик бўлади. Ўпка сиғими катталашади, юрак фаолияти кучаяди, лекин кон томирлари кенгайиши бундан ортда қолади, натижада ўсмир тез чарчайдиган, тезда ранги ўчадиган, холсизланадиган, боши айланиб, хатто йиқилиб қоладиган бўлади. Тез ўсаётган организм кўпрок оқсил моддаларини, кўпрок кислородни талаб қилади, буларни эса бола тез ҳаракат қилиш орқалигина олади. Шунинг учун ҳам ўсмирнинг ҳаракатсиз бир ерда туриб қолиши унга қийинчиликлар келтириб чиқаради. Ўсмирнинг синфда, дарс пайтида ҳам урнидан туриб кетиши, у ён – бу ёнга қараши, қимирлаши, сумка-сидан бирор нарсани олиб еб ўтиришининг сабабини ҳам шу билан изоҳлаш мумкин. Шунинг учун бу ёшдаги болалар билан машғулот олиб бораётган ўқитувчи бирмунча «раҳмдил, кечиримли, баъзан ўзини кўрмаганга оладиган» ҳам бўлишига туғри келади.
Мазкур даврда тананинг умумий ҳажмидан 7-8 фоизини қон ташкил қилади, қон босими бирмунча ошади, симоб устунининг 110-115 мм даражасида бўлади. Юрак қисқаришининг частотаси секинлашади, масалан, 11 ёшда минутига 85-90 марта урса, 14-15 ёшларда 70 мартагача пасаяди. Ўпканинг тириклик сиғими қўйидагича бўлади: ўғил болаларда – 11 ёшда 1900-2000 мл, 15 ёшда – 2600 –2700 мл, қизларда – 11 ёшда 1800-1900 мл, 15 ёшда 2500-2600 мл. Шунинг учун нафас олиш ҳар дақиқада 2 марта камаяди. Ўсмирларда ички секреция безлари функцияси ҳам ўзгаради, бу эса жинсий етилишни тезлатади. Марказий нерв тизимида қўзгалувчанлик ўзгаради, натижада яққол хис-туйғулар пайдо бўлади. Қалқонсимон без фаолиятининг кучайиши қўзғалувчанлик, асабийлашиш ва толиқишни келтириб чиқаради. Бош мия қобигида тормозланиш жараёнининг сусайиши шиддатли эмоционал кечинмаларни вужудга келтиради, хулк-атворда парокандалик, ғайритабиийлик пайдо бўлади.
Ўсмирлар жинсий етилиш сирларининг 17 фоизини ота-онадан, 9 фоизини ўқитувчиларидан, 4 фоизини мактаб врачидан ва қолганларини кўча-куйдан, ўртоқларидан ва дугоналаридан билиб оладилар. Гоҳо ўсмирлар орасида аҳлокан тубанлашув холлари рўй бериши мумкин. Уларни бундай қилиқлардан, нопок гуруҳ ва тўдалардан халос этиш мақсадга мувофикдир.
Ўсмирлик ёшида болаликдан катталик холатига кўчиш жараёни содир бўлади. Ўсмирда психик жараёнлар кескин ўзгариши билан ақлий фаолиятида ҳам бурилишлар сезилади. Ўқитувчининг янги мавзуни батафсил тушунтириши, дарсларни маъруза шаклида олиб борилиши уни зериктиради, ўқишга лоқайдлик туғдиради. Илгари ўқув материалини маъносига тушунмай ёдлаб олишга одатланган ўсмир энди зарур ўринларни мантиқий хотира ва тафаккурга суянган холда ўзлаштиришга ҳаракат қилади, талабчанлик унда кучаяди. Шу вақтгача одобли, дилкаш бўлган ўсмир кутилмаганда қайсар, интизомсиз, қўпол, серзарда бўлиб қолади. Катталарнинг талаблари, кўрсатмалари мантиқан иҳчам, далилларга асосланган, етарли объектив ва субъектив омилларга эга бўлиши керак. Ўсмир хулкидаги бундай ўзгаришлар тажрибасиз ўқитувчи ёки ота-оналарни қаттиқ ташвишга солади, муносабатларини ўзгартирадилар. Натижада келишмовчиликлар, англашилмовчиликлар келиб чиқади1.
Айрим педагоглар ўсмирлик даври инқирози сабабларини билишга интиладилар.
Хўш, ўсмирнинг психик ўсишини ҳаракатга келтирувчи куч нима? Ўсмирнинг психик ўсишини ҳаракатга келтирувчи куч – унинг фаоли-ятини вужудга келтирган янги эҳтиёжлар билан уларни кондириш имкониятлари уртасидаги карама-каршиликлар тизимининг намоён бўлишидир. Вужудга келган зиддиятлар ва қарама-қаршиликларни психологик камолотни таъминлаш, фаолият турларини мураккаб-лаштириш орқали ўсмир шахсида янги психологик фазилатларни таркиб топтириш билан аста – секин йўқотиш мумкин.
Ўсмирлик чоғида ривожланишнинг жадаллашуви – акселерация яккол кўзга ташланади. Ўсмирлик инсон шахси камолотининг муҳим боскичи хисобланади. Ўсмирлик чогида гоят катта аҳамиятга эга бўлган психологик ўзгаришлар руй беради, боланинг муайян ижтимоий турмуш шароитида кейинги камол топиши учун зарур сифатлар таълим –тарбия таъсирида пайдо бўлади, баркарор, мустаҳкам из қолдирувчи ижобий хислатлар намоён бўлади.
Ўсмир камолотга эришган сайин унинг психик дунёсида янги фазилатлар ва сифатлар пайдо бўла бошлайди, психикасида кескин қайта қуриш содир бўлади. Ўзгаришлар унинг олдига янги талаблар қўяди, бу эса ўз навбатида кўпрок хукук ва эрк берилишини, энг аввало мустақил карорга келиш ва хулк – атворини мақбул деб ҳисоблаб амалга оширишни тақозо қилади. Психик такомиллашиш, камолотга интилиш, нисбий барқарорлик ўсмирлик даврининг энг муҳим хусусиятлари хисобланади.
Ҳозиргача балоғатга эришиш ва жинсий етилишнинг жадаллашиши тўғрисида бир бутун, яхлит илмий назария мавжуд эмас. Шунинг учун ўсишдаги жадаллашув, яъни акселерация буйича ҳам муайян назария яратилмаган. Ана шу боисдан хар хил илмий асосдаги бир-биридан фаркли, эътирозли катор назариялар пайдо бўлган. Булар қуйидагилар:
Гелиоген назарияси. Бу назария 1936 йилда чет эл олимлари томонидан яратилган бўлиб, унинг асосий моҳияти акселерация ҳодисаси қуёш нурининг бевосита таъсири билан вужудга келади, деган гоядан иборатдир. Гўёки серқуёш ўлкаларда ривожланиш тезлашар эмиш, лекин акселерация ходисаси шимолда ҳам, серқуёш ўлкаларда ҳам сезилмокда. Демак қисман тўғри бўлиши мумкин холос.
Гетерозия назарияси. (турли-туманлик) Турли миллат вакилларининг аралаш никоҳга кира бошлагани бунга ёркин мисолдир. Мазкур назарияга мувофик психик дунёдаги қайта куришлар наслий белгилар кескин ўзгаришига сабаб булди, натижада фарзандларнинг ўсишида кучайиш, жадаллашиш, акселерация ҳодисаси вужудга келди.
Урбанизация назарияси. Жамият ривожланишида шаҳарларнинг роли ортиши, шаҳар ва кишлок турмуш тарзининг бир-бирига яқинлашуви билан боғлик деб қаралади. Лекин бу ҳам сабаб бўла олмайди.
Нутритив назария. Бу ғоянинг туб мохияти шуки, акселерация одамларнинг овқатланиши яхшиланиши, истеъмол қилинаётган озуқаларда дармондорилар микдорининг кўпайиши сабабли вужудга келади. В-6, В-12 дармондорилари (витаминлари) ва фолиев кислотасини одамлар кўпрок истеъмол қилиши мазкур холат намоён бўлишининг асосий омили эмас. Қисман тўғри бўлиши мумкин.
Нурланиш назарияси. Бу назария намоёндаларининг фикрича, ер юзида рентген қурилмаларининг кўпайиши, атом, водород ва нейтрон бомбаларининг портлаши натижасида инсонда радиофаол моддалар, радиация нурланиши даражасининг сезиларли даражада ортишига олиб келади. Ер куррасига тарқалган зарядлар билан инсон организмининг нурланиши ўсишини кучайтириши, яъни акселерацияни юзага келтириши мумкин. Лекин меъёридан ортик хар кандай нур, жумладан рентген нури салбий таъсир ўтказади.
Ижтимоий шароитнинг яхшиланиши назарияси. Яшаш шароитларининг яхшиланиб бориши, кенг кўламда санитария ва гигиена тадбирларининг амалга оширилиши, овқатланиш сифатининг ортиши, ота-онадан фарзандга наслий белгиларнинг (генларнинг) бир текис ўтиши каби омиллар акселерация жараёнини тезлаштиради, деган фикр қатор мамлакатлардаги тадқиқотчилар орасида кенг тарқалган.
Шу назарияга асосланиб шу нарсани кушиш мумкинки, одамлар истеъмол қилаётган озиқ-овқат махсулотлари таркибида сунъий-кимёвий махсулотларнинг, жумладан қишлок хўжалик экинлари ўсишини тезлатадиган, хосилдорликни кўтарадиган кимёвий моддалар озиқ–овқат махсулотлари таркибида одам организмига ҳам ўтади, бу ҳам албатта жисмоний ривожланишга туртки бериши мумкин. Бундан ташқари илмий техника ривожи, ахборотлар узатиш ва қабул қилиш тизимларининг ўзгариши одамларнинг ақлий ривожланишларига таъсир кўрсатади, жисмоний мехнат камайиши одамларнинг ақлий мехнат билан кўпрок шугулланишларига кулай имкониятлар яратиб бериши ҳам акселерация жараёнларини вужудга келтириши мумкин.
Ижтимоий акселерация назарияси. Бу илмий назариянинг асосчиларидан бири, йирик физиолог олим А. А. Маркосяндир. Унинг фикрича, хозирги замон кишиларидаги билимлар хажмини ХХ аср ярмидаги билимлар хажмига таккослаш орқали болалардаги ўсиш жараёнини аниклаш ижтимоий акселерация дейилади. Болалардаги акселерациянинг сабаби: биринчидан, ота-оналарнинг умумий савияси юксалгани, иккинчидан шахсий ва ижтимоий турмушда ахборот воситалари тармогининг кенгайганлиги, яъни телевидение, радио, телефон, кино, маданият муассасалари тармоғи ва ҳоказолардир.
Бизнингча, мана шу омиллар қаторига шахслараро муносабатларнинг тўғри йулга қўйилиши, одамларнинг окилона, одилона мулоқотга ўргангани, жамоа ва гуруҳларда ижобий психологик муҳит яратилгани, асабийлашиш, парокандалик камайганини ҳам қўшиш мақсадга мувофиқдир.
Бола алоҳида олинган шахс сифатида ўз-ўзига муносабатини шакллантириш жараёнида асосан икки боскични бошидан кечиради. Бу боскичлар ўсмирлик ёшининг икки хил даврига – кичик ўсмирлик даври ва катта ўсмирлик даврига тўғри келади. Биринчи боскичда бола ўзини «болалар» дан ажратиб, энди ўзини катталар оламига мансунблигини таъкидламокчидек бўлади. Бу давр учун катталарнинг хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш ва ўзининг мана шу ярашмаган қилиқларига танкидий бахо бера олмаслик, унинг катта ёшли кишиларга якин бўлиши учун ёрдам бераётган бир гуруҳ тенгдошлари билан ортик даражада боглик бўлиб қолиши ва шу сингари холатлар характерлидир.
Иккинчи босқичда энди ўзининг ёш бола эмаслигига шубха қилмайди ва у ўзлигини аник англай бошлайди, ўз шахсини улуғлаб, ўзига хос ҳаракатлар қила бошлайди. Бу даврга келиб, унинг ҳаракатлари ўзи билан ўртоқ бўлган бир гуруҳ тенгдошларига боглик бўлмай қолади. Атрофидаги хар кандай кишининг унинг шахси ҳақидаги танкидий фикрни эшитгиси келмайди, хато бўлса ҳам уз фикрида катъий туришга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам бу даврда болага таъсир ўтказиш методикасига жиддий эътибор бериш даркор.
Ўсмирлик ёшида юз берган ўзгаришлар, жумладан физиологик ўзгаришлар нафакат унинг хулкига, хатти-ҳаракатларига таъсир этибгина колмай, унинг билишга бўлган муносабатларига, мехнат ва унинг турларига муносабатларини ҳам ўзгартириб юборади.
Ўсмирнинг нерв тизими жиддий ўзгаришларга дуч келади. Мия пустлогининг аналитик-синтетик фаолияти мураккаблашади. Хотиранинг хажми кўрсатмали материал ва фактларни эслаб қолиш хисобига эмас, балки мантикан богланган материални эслаб қолиш хисобига ошиб боради. Ўсмирлар ўзлаштириб оладиган мавхум тушунчалар доираси кенгаяди. Айни вақтда муҳим нарсаларни муҳим бўлмаган нарсалардан ажрата билмаслик ҳам кузатилади. Ижтимоий фаолиятга қизикиш ортади. Фаоллик, ташаббускорлик, баходирона ишлар ва романтикага, дустлик ва ўртоқликка интилиш бу ёшга хос бўлган хусусиятдир.2
Ўсмир энди бола эмас, у теварак-атрофидаги нарсага жуда ҳам қизикади, фаоллиги ҳам зур, ҳам жисмоний, ҳам ақлий мехнатга иштиёки жуда катта. Унинг бу фаоллигини йулга солишга урганиш лозим, болаларни ахиллик билан иш куришга ургатиш, уларнинг керақли билимлар билан куролланишига, жамоат ишларини олиб боришни урганишига, ҳам ақлий мехнат сохасида, ҳам жисмоний мехнат сохасида уюшкоклик билан ишлашни урганишига ёрдам бериш керак. Ўсмирнинг фаоллиги – ижтимоий ҳаётда уз урнини, ўзининг бошка кишилар ҳаётидаги ролини тушуна бошлаган кишининг фаоллигидир. Унинг фаоллигидан ахлокий тарбияда ҳам, ақлий тарбияда ҳам фойдаланиш керак, ўсмирнинг вокеа-ходисалар мохиятини билиб олишдаги илдамлигидан синф ўқувчилари фаоллигини оширишда, намуна килиб кўрсатишда, ўқитувчи баён килган назарий билимларга ҳаётий мисоллар келтира олиш куникмаларини хосил қилишда ҳам фойдаланиш зарур. Бунинг учун хар бир ўсмирга унинг кунглига ёкадиган иш топиб бериш лозим. Турли хил тугарақларни (техника ижодкорлиги, конструкторлик, авиамоделчилар, табиатшунослар), факультатив ишларни, туризм, ижтимоий фаолиятни тақлиф этиш мумкин. Ўсмирларни яшил дарахтларни куриклашга, бог, урмон ва дала зараркунандаларига карши курашга, тупрокни мухофаза қилишга, дарахтлар ўтказишга, балик бойликларини қўриқлашга, турар жой ва мактаб атрофини ободонлаштиришга қаратилган оммавий ишларга жалб қилиш фойдалидир.
Ўсмирларни тарбиялаш, уларга раҳбарлик қилиш санъати шундан иборатки, улар бу рахбарликни мумкин қадар кам хис килсинлар.
Ўқитувчилар жамоаси хар канча уринишидан катъий-назар, таълим жараёнида «тарбияси қийин» ўсмирлар ҳам учраб туради. Бундай болалар ўсмирлик ёшига хос умумий хусусият – ўз имкониятларига меъёридан ортик юкори бахо беришлари асосида энг кўп содир бўлади. Хозирги даврда бундай ўқувчилар билан яккама-якка ишлаш усули яратилган, феъл – атвордаги нуқсонларнинг хатти-харакати носогломлигининг олдини олиш ва тузатиш йуллари илмий асосда ишлаб чикилган. Тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, тарбияси қийин, инжик, хулки салбий болаларнинг келиб чиқишининг ижтимоий сабабларидан ташқари, педагогик ва психологик сабаблари ҳам мавжуд. Ўқувчиларда ножуя хатти – ҳаракатлар пайдо бўлишининг сабаблари ва турткилари хар хилдир. Қонунни бўзиши ёки қоидага хилоф иш қилиши даражасига караб тарбияси қийин ўсмирлар жиноий қонунбузар ва оддий қоидабузар (тартиббузар) гуруҳларига ажратилади.
Шахснинг биологик ўсишидаги нуқсонлар, сезги органларининг камчиликлари, ўқишга салбий таъсир этувчи олий нерв фаолияти ва темпераментдаги кусурлар тарбияси қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шахснинг психик ўсишидаги камчиликлар, чунончи, ақл-идрокнинг заиф ривожланган, ироданинг бўшлиғи, хиссиётнинг кучсизлиги, зарур эҳтиёж ва қизикишларнинг мавжуд эмаслиги, ўсмирнинг интилиши билан мавжуд имконияти ўртасидаги номутаносиблик ва хоказолар хатти-ҳаракатларни издан чиқаради. Шахснинг фазилатлари таркиб топишидаги нуқсонлар: ахлокий хисларни етишмаслиги, ўқитувчи, синф жамоаси, оила аъзолари билан нотўғри мулоқот, ишёкмаслик, буш вақтни тўғри таксимламаслик ва бошкалар ҳам салбий қилиқларни вужудга келтиради. Шахснинг билим, ўқув фаолиятидаги камчиликлари: ақлий фаолият усулларидан кенг фойдалана билмаслик, энг муҳим билим, куникма ва малакаларни эгаллашдаги ўзилишлар; мактабдан ташқари муҳитнинг таъсиридаги нуқсонлар, чунончи, оилада педагогик–психологик билимларнинг етишмаслиги, оилавий низолар, ажралиш, ота–онанинг ичқилиқка ва шахвоний ҳаётга берилиши, балогатга етмаган тенгкурларнинг таъсири маданий – маърифий ишлаб чиқариш жамоалари ҳамда жамоатчилик куршовидаги камчиликлар ҳам тарбияси қийин ўсмирлар кўпайишига сабаб бўлади.
Ўсмирларнинг типологик хусусиятларига биноан бир нечта шартли гуруҳларга ажратиш мумкин:
Тарбияси қийин ўсмирларнинг биринчи гуруҳи орсизлар ёки субутсиз, сурбетлар деб аталади. Улар ўз хатоларини била туриб қонун ва қоидаларни бузадилар, номаъкул ишларни қиладилар. Бундай болалар бетгачопар, ўжар табиатли, рахм-шафкатсиз, «зўравон» бўладилар. Мустақил фикрга эга бўлмаган, лакма тенгдошларини ўз атрофларига тўплайдилар ва биргаликда тартиб бўзишга ундайдилар.
Иккинчи гуруҳга мансуб тарбияси қийин ўсмирлар яхши ва ёмонни тушунадилар, бирок мустақил эътиқодга, барқарор юксак хис – туйғуга эга эмасликлари сабабли «орқа қанот» да туриб қоидани бузадилар. Учинчи гуруҳга мансуб тарбияси қийин ўсмирлар шахсиятпарастлик туфайли қонунбузарлик, тартиббузарлик йулига кириб қоладилар.
Туртинчи гуруҳга инжик табиатли ўсмирлар киради. Улар синф жамоасида уз урниларини топа олмаганидан кайгурадилар. Бундай ўқувчилар гинахон, аразчи бўладилар, шунинг учун синф жамоасида камситилаётгандек кечинмалар билан яшайдилар.
Тарбияси қийин ўсмирларнинг хатти-ҳаракатларини ижобий йуналишга буриб юбориш учун уларда маъсулият, ғурур, жавобгарлик, ишонч каби юксак хисларни таркиб топтириш лозим. Уларга мос топшириқлар бериш, маъсулият хиссини шакллантириш орқали ижобий фазилатлар пайдо қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |