2-Боб. Ўсмирлар ижтимоийлашувининг ижтимоий-психологик хусусиятларини эмпирик таҳлили
2.1. Ўсмирлар ижтимоий-психологик установкалари ва йўналганлик ҳолатини аниқлаш
Шахснинг тўртинчи даражадаги тизими қуйи қисми кўпроқ установкалари ва йўналганлик ҳолатлари билан боғлиқдир. Ушб тизимга Е.Фромм (1990), Е.Берн (1992), Т.Харрис (1993) каби олимлар ўз ишларида тўхталиб ўтганлар. Бу даражада К.К.Платонованинг - “Шахснинг йўналганлиги” деб аталмиш тўртинчи даражали тизимига тўғри келиб, бу индивидуал тизимнинг юқори даражасига тўғри келади.
К.Юнгнинг мумтоз ишларидан икки фундаментал установка “экстровертлилик”, “интровертлилик” бизга маълум бўлиб, руҳиятни фундаментал установкалари “некрофилия” ва “биофилия”дир ва яна Е.Фроммнинг ўзининг ишларида буларни “бўлмоқ” ва “эгалик” кабиларга бўлган. Оҳирги йиллардаги кўплаб адабиётларни таҳлили ва эксперементал тадқиқотлар шуни кўрсатадики, шахс ва гуруҳ аъзоларида ижтимоий-психологик установкаларни ўзаро боғлиқлигини даражасини ва кўринишини диогностика қилиш методларини ишлаб чиқишга ёрдам берди.
Бу аввалом бор “алтуризм” ва “эгоизм”, “процессуал” ва “натижага” йўналганлик билан боғлиқ ижтимлий-психологик установкалардир. Биз қуйида ижтимлий-психологик установкаларни “процессуал” ва “натижага”, “алтуризм” ва “эгоизм” га йўналганлигини ўрганувчи методикани ўтказдик.
ХУЛОСА
Ўсмирларнинг ижтимоийлашув жараёни мураккаб тизимли босқичлардан иборат бўлиб, ўсмирлар ижтимоийлашувида рўй берадиган психологик жараёнлар, ундаги ота-она ва фарзанд, ўқитувчи ва ўқувчилар, ўсмир ва тенгдошлар муносабатлари таъсирини, ижтимоий установкалар ва рефлексив жараёнларга боғлиқ жиҳатлари кузатилди. Олинган эмпирик маълумотларни умумлаштириш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини берди.
1. Ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат бўладиган субъектларнинг психологик таъсир меҳанизмлари ижтимоий таъсир ва тасаввурларга боғлиқлиги аниқланди Бу жараёнда ота-она, оила аъзолари, мактаб, маҳалла, қариндош-уруғ, ижтимоий муҳит асосий агентлар экани аниқланди.
2. Ижтимоийлашув омиллари ва психологик хусусиятларини ўрганиш, тақлид ва ибратнинг қиёсий таҳлили ўсмирлик даврида инсон психикасининг вояга етишида ижтимоий установкаларнинг муҳимлиги, ижтимоийлашув жараёнига оила, мактаб, референт гуруҳ сингари омиллар ўтказадиган таъсир даражаси турлича экани маълум бўлди.
3. Тадқиқотда илгари сурилган илмий фараз ўз исботини топди. Ўсмирларнинг ижтимоийлашув жараёни референт гуруҳдаги муносабатларга ҳамда шахснинг ижтимоий психологик установкаларига боғлиқ бўлиши тасдиқланди.
4. Янги ҳаётга қадам қўйишда қадриятларнинг ўрни, қадриятлар орқали ўсмир ўзини англаши ва таъсир этаётган шахсларга нисбатан ижобий ижтимоий установкаларнинг шаклланиши орқали юз бериши маълум бўлди.
5. Ўсмирлар ижтимоийлашувида психологик жиҳатдан яқин инсонлар: ота-она, тенгдошлар, дўстлар, ёқтирганларининг эмоционал таъсири кучли бўлар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |