функцияси ҳисобланади, чунки фақат унинг ёрдамида бир географик
объектни иккинчисидан ажратиш, фарқлаш ва аниқ ўрнини топиш мумкин.
Жой номи, яъни топоним - географик объектнинг аниқ адресидир.
Географик номларнинг адреслик функцияси нақадар муҳимлигини
В.А.Никонов қуйдагича таърифлаган: “Бир лаҳзага фараз қилайлик,
планетамизда географик номлар ўчириб ташланди. Шаҳарлар, қишлоқлар,
дарёлар, денгизлар, тоғлар, давлатлар, кўчалар ҳаммаси номсиз. Натижада,
транспорт изидан чиққан, одамлар қаерга юришини, юкларни қаерга
туширишни, тез ёрдам машинаси қаерга боришини билмайди, жаҳон
хўжалигининг инқирозга, инсониятнинг эса ибтидоий жамоа даврига
тушиб қолиш хавфи пайдо бўлган, бунинг ҳаммаси кичкина бир географик
ном туфайлидир”.
Юртбошимиз И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч”
асарида ўтмиш даврлар ишлаб чиқаришнинг маълум соҳаси мавжудлигидан
дарак берувчи, бирор буюмни изловчига адресни (манзилни) кўрсатиб
берувчи топонимлар ҳақида фикр билдирилиб шундай ёзилади- “Қадимий
номларда ота-боболаримизнинг ҳаёт ва тафаккур тарзи яққол ўз аксини
топган. Масалан, Тошкентнинг Эскишаҳар қисмидаги Пичоқчилик,
Чархчилик, Кўнчилик, Дегрезлик, Тақачи, Эгарчи, Ўқчи, Заргарлик,
Парчабоф сингари маҳалла номлари бу ерда ҳунармандчилик нақадар
83
ривожланганлигидан, халқимизнинг азалдан ўтроқ ҳаёт кечириб, юксак
маданий турмуш даражасига эга бўлганлигидан далолат беради”.
Шу нуқтаи назардан шаҳримиздаги Фарғона давлат университети
жойлашган кўчаларни Мураббийлар, Университет деб номланиши жуда
ўринлидир.
Шуни унутмаслик керакки, номлар турлича йўллар билан пайдо бўлади
ва баъзан бир неча минг йиллик тарихга эга. Халқ жонли тилидаги сўзлардан
таркиб топган, ҳеч қандай буйруқ ва кўрсатмасиз, маъно - мазмун, фонетик
ва грамматик жиҳатдан тўғри қўйилган географик ном чинакам халқ
мулкидир.
Топонимиканинг
юқорида
кўрсатилган
қонуниятларини
билмасдан туриб, фақат чиройли сўзлардан иборат географик номлар қўйиш
эса тарих, тил, фанга кўнгилдагидек хизмат қила олмайди.
Жой номлари аксарият ҳолларда кишиларнинг номлари билан
аталаётганлиги, бир хилдаги номлар кўпайиб кетаётганлиги, номлар шаклан
ноқулай ва узунлиги, маъно - мазмунининг саёзлиги, мафкура ва қарашлар
билан алоқадор бўлган номларнинг ҳали ҳам сақланиб келаётганлиги ва
айниқса, номларни тўғри ёзишда йўл қўйилаётган хато ва нуқсонлар бу
соҳада ҳали камчиликлар тўла бартараф қилинмаганлигидан далолат беради.
Цивилизациянинг ҳозирги босқичида географик объектларни кишилар
шарафига номлашга қоида тариқасида йўл қўйиш у қадар тўғри тамойил
эмас. Буюк ватандошларимизнинг номлари бундан мустасно, албатта. Аҳоли
пунктлари, маҳалла-кўйлар ва бошқа объектларни кишиларнинг номлари
билан аталаверса, орадан бир неча ўн йил ўтгандан сўнг топонимлар нуқул
антропонимлардан иборат бўлиб қолади ва жойнинг хусусиятларини ўзида
акс эттирмай қўяди.
Жойларга ном қўйиш шартларини устоз Ҳ.Ҳасанов қуйидагича
кўрсатган эди: “биринчи шарти шуки, номнинг аниқ маъноси бўлиши, юз,
икки юз йилдан кейин ҳам жаранглаб, маъноси англашилиб туриши лозим.
Иккинчидан, номда камситиш аломатлари, уят ва дағал сўзлар бўлмаслиги
керак. Учинчидан, қўйиладиган ном тилнинг грамматик қоидаларига мос
84
келиши зарур. Тўртинчидан, бир хилдаги номлар кўпайиб кетмасин. Чунки
бир вилоят, шаҳар ёки туманнинг ўзида бир хил ёзиладиган ном иккита
бўлса, чалкашлик туғилади”.
Do'stlaringiz bilan baham: |