Ю. И. АҲмадалиев


Назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#75286
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   63
Bog'liq
Топономика ва географик терминшунослик

Назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар 
1. Географик номларнинг пайдо бўлишида умумий тушунчанинг 
конкретлашиши ва индивидуаллашиши қандай юз беради? 
2. Топоформантларни лингивистик тадқиқот усули сифатида ва 
топонимларни изоҳлашдаги ўрнини аниқланг? 
3. –кат, –кент, –обод аффиксоиди қатнашган жой номларига ўз 
минтақангиздан мисоллар келтиринг. 
4. Топонимик моделлар нима? Уларга мисоллар келтиринг. 
5. Турли ҳудудларда жойлашган топонимларнинг шаклан ва мазмунан 
бир-бирларига ўхшаш гуруҳлари нима деб аталади? 
6. Топонимик типларнинг топонимик модел ва формантга нисбатан 
комплекс тушунча эканлигини асосланг. 
7. Ақлий ҳужум усулидан фойдаланиб кичик гуруҳларда, маҳаллий 
маълумотлар асосида топонимик тип, топонимик модел ва топоформантга 
мос келувчи топонимларни гуруҳини шакллантиринг. 
Таянч иборалар 
Конкретлашиш, индивидуаллашиш, топоним сўз, топоформат, 
топонимик модел, топонимик тип. 
 
3.2. Географик объектларни номлашнинг асосий қоидалари 
Ҳар бир фаннинг асосий ўрганиш объекти бўлиши ва бу объектни 
чуқур ҳар томонлама таҳлил қилиниши натижасида мазкур фаннинг 
ривожланиши ва жамиятдаги ўрни белгиланади. Математикада бундай 
объект-сонлар, физикада - жисмлар, кимёда - элементлар, тарихда - йиллар, 


77 
тилшуносликда - сўзлар бўлса географияда бундай объект вазифасини 
географик номлар, яъни топонимлар бажаради. География фани Страбондан 
бошлаб ҳозирги кунга қадар-қаерда? деган саволга жавоб бериб келмоқда. 
Денгиз ва дарёлар, тоғ ёки текисликлар, мамлакат ва шаҳарлар, қишлоқ ва 
маҳаллалар ўз номига эга. Ер юзасидаги миллионлаб географик 
объектларнинг ҳудудий жойлашган ўрни, манзили шу номлар орқали 
аниқланади, картага туширилади, у ерларда юз берган воқеа ва ҳодисалар 
ҳақда маълумот берилади. 
География таълими тизимида юз берган иккита ўзига хос ҳолат бу 
фанни ўрганишда жой номларига яъни топонимларга алоҳида эътибор бериш 
заруратини келтириб чиқарди.
Биринчидан, республикамизнинг мустақилликка эришиб жаҳон 
ҳамжамияти билан иқтисодий, сиёсий, маданий алоқалари кенгайиб бориши 
оқибатида кундалик ахборотлар тизимидан юзлаб, хатто минглаб олдин 
номаълум бўлган ёки кам ишлатилган географик номларнинг ўрин олиши;
Иккинчидан, республикамизда мустақил ҳудудий, географик сиёсат 
юритила бошланиши муносабати билан барча вилоят ва туманларнинг 
географик номлари янада чуқурроқ ўрганилиб, география таълими тизимига 
тортилиши кузатилмоқда. Шундай қилиб, жой номларини географиянинг 
ўзига хос тили деб атасак, ҳозирги даврда бу тилни кенгайиб, доимо 
янгиланиб бораётганлиги кузатилмоқда.
Топонимларнинг тарихан пайдо бўлиши ҳамда жойларга ном беришда 
бир қанча географик қонуниятлар ва тамойилларга амал қилинади. Бугунги 
кунда бу қонуният ва тамойилларни пухта ўзлаштириш қишлоқ, маҳалла ва 
кўчаларга ном бериш ва уларни қайта номлашда фойдалидир. 
Топонимлар пайдо бўлишида биринчи ва энг кенг тарқалган тамойил 
аҳоли маскани жойлашган ҳудуднинг табиий географик хусусиятини 
эътиборга олинишидир. Бунда, юқорида таъкидланганидек, жой хусусиятини 
акс эттирувчи умумий географик тушунча ҳамда ибораларнинг 

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish