Ю. И. АҲмадалиев



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#75286
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   63
Bog'liq
Топономика ва географик терминшунослик

моделлар дейилади. Ҳар бир тил топонимлар ҳосил қилишда ўз 
хусусиятларига ва топонимик моделларга эга. Масалан, ўзбек топонимлари 
кўпинча бирдан ортиқ унсурлардан иборат бўлади, қўшимчалар ўзакдан 
кейин келади, сифат отдан олдин туради. Бирор бир жойнинг топонимлари 
рўйхатида, кўпгина географик карталарда бу қонуният яққол кўринади. 
Демак, топонимик модел топонимларнинг тузилишини билдиради. Масалан, 
от+от: Арабтепа, Арабмозор, Тошқудуқ, Хўжаариқ, Хўжақишлоқ, 
Қипчоқариқ, Қўрғонтепа; сифат+от: Оқтепа, Каттақўрғон, Қоратепа, 
Қизилтепа, Қорақум, Янгибозор; сон+от: Бешариқ, Бешкапа, Олтиариқ, 
Мингчинор, Яккатут, Учкўприк Учариқ, Қўштегирмон, Қўштепа; от+феъл: 
Хўжаўлди, Сойкелди, Қумбости ва ҳоказо. 
Маълум географик ҳудудларда жойлашган топонимларнинг шаклан ва 
мазмунан бир-бирларига ўхшаш эанлигини ташқи кузатишлардан ҳам билиш 
мумкин. Бундай номлар бошқалардан озми-кўпми ажралиб турадиган 
гуруҳлар, яъни топонимик типлар ҳосил қилади. Ҳар бир гуруҳга кирадиган 
топонимлар грамматик тузилиши, келиб чиқиши ва маъносининг 
умумийлиги билан фарқ қилади. Ўзбекистонда - ли (Аламли, Олмали, 
Бурганли, Ғумайли); -лик (Андижонлик, Қўқонлик); -лоқ (Қумлоқ, Тошлоқ, 
Санглоқ) қўшимчали топонимлар топонимик типларга мисол бўла олади. 
Махсус лингвистик адабиётларда топонимик тип деб баъзан муайян 
топонимни ясалиш модели, айрим ҳолларда формант ҳам тушунилади. Бироқ 
топонимик тип деганда грамматик шакл билан бир қаторда сўзнинг 
маъносини тушуниш мақсадга мувофиқдир. Ана шунда ҳар бир жой, ҳар бир 
тарихий давр ва ҳар бир тил учун ўзининг топонимик типлари аниқ 
кўринади. 
Қисқача хулоса 
Демак, топонимик тип модел ва формантга нисбатан комплекс тушунча 
бўлиб, топонимиканинг барча аспектларини ўз ичига олади. Бирор ҳудудда 
кўп учрайдиган топонимик типларда географик ландшафтнинг хусусиятлари 


76 
(чўл, текислик, тепа, тоғ, ариқ, қум, жар, қир, булоқ, қудуқ) муайян тарихий 
даврнинг характерли аломатлари (Вақф-вақим, ём-жом, озодлик, истиқлол, 
мустақиллик) ёки аҳолининг этник таркиби ҳам (Бачқир, Бағиш, Бўжай, 
Дўрмон, Найман, Жалойир, Сарой, Унгут, Қипчоқовул) ўз аксини топган 
бўлиши мумкин. 

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish