11.4. Япониянинг 1955 йилдан кейинги иқтисодий ривожланиш
режасининг асосий хусусиятлари
Япония иқтисодий ривожланиш режаси уч таркибий қисмдан иборат. Биринчи қисм: Иқтисодий сиёсатнинг умумий иқтисодий мақсад ва шартлари умумий тартибда ифодаланади. Шундан сўнг ҳокимиятнинг иқтисодий сиёсатини батафсил ифодаловчи дастурдаги бажарилувчи кўрсаткичлар акс эттирилган миқдорий прогноз маълумотлари келтирилади. Ҳар бир иқтисодий дастурнинг биринчи қисми узоқ муддатли сиёсатнинг мақсади ҳақида тушунча беради.
Япония ҳукуматининг иккинчи жаҳон урушидан кейинги иқтисодий режаси мақсадга асосланиб беш категорияни ўз ичига олади (11-жадвал).
11-жадвал
Иқтисодий режалаштириш борасида Япония танлаган йўлнинг ўзига хос хусусиятлари
Режанинг номи
|
Режа даври
|
М а қ с а д
|
Ўсиш сурати юқори: истиқболдаги, пасти, ҳақиқатда.
|
1
|
2
|
3
|
4
фоизда
|
Иқтисодий мустақилликнинг беш йиллик режаси
|
1956-60
|
Иқтисодий мустақиллик
Тўлиқ бандлик
|
4,3
(8,8)
|
Иқтисодий ўсишдаги янги келажак учун режа
|
1958-62
|
Энг юқори даражадаги ўсиш суръати. Миллатлар ҳаётийлик даражасининг ўсиши.
Тўла бандлик
|
6,5
(9,7)
|
Миллий даромадни режаси
|
1961-70
|
Юқорида келтирилганидек
Тўла бандлик
|
6,5
(9,7)
|
Ўрта муддатга мўлжалланган иқтисодий ўсиш режаси
|
1964-68
|
Баланс дефицитини бартараф этиш
Тўла бандлик
|
8,1
(10,1)
|
Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режаси
|
1967-71
|
Баланслашган ва барқарорлашган иқтисодий ўсиш
Тўла бандлик
|
8,2
(9,8)
|
Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг янги режаси
|
1970-75
|
Барқарорлашган иқтисодий ўсиш
Тўла бандлик
|
10,6
(5,1)
|
Асосий иқтисодий ва ижтимоий режа
|
1973-77
|
Миллий фаровонликнинг шаклланиши, халқаро ўртоқлашувнинг шаклланиши.
Тўла бандлик
|
9,4
(3,5)
|
1970 йилнинг иккинчи ярмидаги иқтисодий ўсиш режаси
|
1976-80
|
Миллатнинг бой ҳаёти ва иқтисодиётни қатъий ривожлантириш
Тўла бандлик
|
6,0
(4,5)
|
Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг янги етти йиллик режаси
|
1979-85
|
Иқтисодий ривожланишнинг қатъий йўлига ўтиш, миллат ҳаётини сифат жиҳатидан бойитиш, халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантиришдаги қўйилма
Тўла бандлик
|
5,7
(3,9)
|
1980 йиллардаги иқтисод ва жамият истиқболи ва нормалари
|
1983-90
|
Тинч ва қатъий халқаро муносабатларни шакллантириш, иқтисодиётда ҳамда жамиятда ҳаётийликни яратиш, миллатнинг бой ва хавфсиз ҳаётини таъминлаш
Тўла бандлик
|
4,0
(4,5)
|
Йириклаштириш жараёнида (глобал) иқтисодиётни бошқариш
|
1988-92
|
Балансдаги йирик ташқи дефицитларни камайтириш, кўп қамровли ҳаётий даражани ҳамда сифатли ҳаёт даражасини яратиш
Тўла бандлик
|
3 ¾ %
(4,0)
|
Беш йиллик иқтисодий режа: қитъалараро ривожланган ҳаётий даражани таъминлаш
|
1992-96
|
Ҳаётнинг сифат даражаларини яхшилаш бўйича ислоҳот, жаҳон ҳамжамиятини тузиш.
Тўла бандлик
|
3 ½ %
(1,0)
|
Таркибий ислоҳотлар бўйича ижтимоий-иқтисодий режа
|
1995-2000
|
Эркин ва таъсирчан ижтимоий соҳа иқтисодиётини яратиш, гуллаб-яшнаётган ижтимоий иқтисодиётни яратиш.
Тўла бандлик
|
3,0
(1,3)
|
Иқтисодий қайта туғилиш учун хос бўлган идеал ижтимоий ва сиёсий иқтисодиёт
|
1999-2010
|
Турли билим соҳасини яратувчи жамиятни шакллантириш, Атроф-муҳитни тўла қамраб олиш асосидаги аҳоли табақаларини тайёрлаш
|
2,0
|
Биринчи категория иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишларнинг ўрнини тўлдириш ва қайта тиклаш ҳамда хўжалик ҳисобидаги иқтисодиёт ютуқларга эришиш жараёнларидан иборат. «Иқтисодиётни соғломлаштириш режаси» (1949 йилда лойиҳалаштирилган, лекин ҳокимият томонидан очиқ ҳолда қўллаб-қувватланмаган) ва «иқтисодий мустақилликнинг беш йиллик режаси» (1955 й) бу категориянинг ташкил этувчиларидир.
Иккинчи категория, юқори ўсиш суръати ютуқларидан фойдаланувчи дастур асосида фаолият олиб боради. Иқтисодий ўсишнинг янги келажак режаси (1957 й) ва «Миллий даромадни (1960 й) режаси (ўстириш)» ҳам шу дастурга киритилган.
Учинчи категория бўйича иқтисодий дастури – «Ижтимоий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ўсишни баланслаш» муаммоларини ҳал этади. У давлат миқёсида умуман фаровонликни ошириш вазифасини бажаради. «Иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш режаси» (1967) ҳамда «Асосий иқтисодий ва ижтимоий режа» (1973) дастурлари учинчи категориянинг таркибий қисмларидир.
Тўртинчи категория 1973 - 1979 йиллардаги нефть кризисидан сўнг Японияни қатъий ўсиш йўналишига қайтариш вазифасини бажаради.
Япония иқтисодиётининг чет эл нефтига қарамлиги юқори суръатдаги инфляцияга сабаб бўлди. Ҳар бир нефть «ажиотеж»дан сўнг эса мамлакат кучли иқтисодий тушкунлик ва тўлов балансида дефицитларни бошидан кечирди. Иқтисодиётдаги йиллик ўсиш суръати 10% дан 4-5% га тушди. Солиқдан келаётган даромадлар пасайиши натижасида мамлакат молиявий жиҳатдан ҳам инқирозга юз тутди (давлат харажатлари ҳам ўсди). Бу даврдаги иқтисодий сиёсатнинг асосий мақсади иқтисодни қатъий ўстириш ҳамда давлат бюджетидаги барқарорликни қайта тиклашдан иборат бўлди.
Иқтисодий дастурда 1970 йилнинг иккинчи яримидаги кучли инфляция ва нефть кризисидан сўнг мамлакатни қандай қилиб тушкунлик муҳитидан олиб чиқиш ҳақида кўрсатмалар берилган. «Иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг етти йиллик янги режаси» (1979), иккинчи нефть кризисидан сўнг қайта тиклаш дастурини амалга киритди. Бу дастурда умумий истеъмол солиғидан бюджет камомадини камайтириш учун фойдаланиш керак дейилган эди. Лекин бу янги солиқ бутун жамоатчилик ҳамда Либерал Демократик Партия қаршилигига учради. Либерал Демократик Партия кейинги сайловларда (1979), умумий истеъмол солиғи юзасидан ўз қарашларини баён этди. Шу воқеялардан сўнг ҳокимият ўз тизимини ўзгартириб, солиқларни оширмасдан давлат харажатларини камайтириш ҳисобига бюджет камомадини бартараф этишга киришди. Маъмурият ва молия соҳасидаги ислоҳотлар 1980 – 1983 йиллардаги Иқтисодиёт ва жамият нормативлари ҳамда истиқболи» номли дастурларда кўрсатиб берилди.
Бешинчи категория «Глобал соҳадаги иқтисодий бошқариш масалалари» номли халқаро масалаларни ҳал этувчи дастурдан иборат.
12-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |