Савол ва топшириқлар.
1. Шоирнинг болалиги қандай шароитда кечди?
2. Ғафур Ғуломнинг адабиёт майдонига кириб келиши хақида нималарни биласиз?
3. “Сен етим емассан”шеьридан қандай таьсуротлар олдингиз?
4. Шоир шеьрлари сизни қайси жихатлари билан ром қила олди?
5. Ғафур Ғулом шериятининг ўзига хослиги нимада деб биласиз?
Фойдаланилган адабиётлар.
1. Н.Каримов, Б.Назаров, У.Норматов, Қ.Йўлдошев, “Алабиёт”11-синф. Тошкент 2004
2. С.Матжон, Ш.Сариев, “Ўзбек адабиёти”
3. Ғафур Ғуломнинг шеьрий тўпламлари.
15-Dars. Ғафур Ғуломнинг насрий асарлари.
Режа:
1. Ғафур Ғулом ҳикоялари
2. Адиб ҳикояларида халқона оhаng
3. Ғафур Ғулом қиссалари
Ғ.Ғулом хам шоир,хам ёзувчи сифатида бирдек машхур сўз саьаткоридир.
XX асрнинг 30-йилларида унинг “Йигит”, “Кулги ҳикоялар”тўпларидаги асарлар эл оғзига тушган бўлса, 60-йиллар ўрталарида “Гилос данагидан тасбех”тўпламидаги хажвий ҳикоялари машхур бўлиб кетди. Йигирма беш ёши атрофида “Қизалоқ”(1928) ҳикоясини эьлон қилгани, умр шомидаги сўнгги машхур асарларидан бири “Менинг ўғригина болам”(1965) асари ҳам ҳикоя экани адиб ижодида наср нечоғлик мустахкам ўрин тутганини кўрсатади.
“Менинг ўғригина болам”ҳикоясида қашшоқ хаёт кечиришига қарамай, маьнавий баркамоллиги, инсонийлигини юксак даражада сақлаб қолган муштипар ўзбек кампири қиёфаси кўрсатилди.Ҳикоядаги ўғри уруш даврида йўқчилик туфайли мухтожликдан хаётнинг ночор кўчасига кирган киши.У кимнидир ўмариш эмас, бир бурда нон илинжида бу йўлга қадам қўйган.Аслида кўнгли пок, самимий; одамларга мехри лиммо-лим, ўзгалар дардига хамдард одам. Шунинг учун ўқувчида унга нисбатан нафрат эмас, унинг кўнглида, қалбида хайрихохлик уйғонади.Адибнинг асосий нияти ҳар иккала қахрамонидаги инсонпарварликни кўрсатиш.Бу рух асар номиданоқ англаниб туради.
Ғ.Ғуломнинг ўнлаб фелйетонлари, очерклари, публитсистик мақолалари “Муштум”журналида, республиканинг марказий газеталарида деярли қирқ йил давомида муттасил босилиб турди.
“Ёдгор”, “Нетай”, “Шум бола” асарлари ўзбек қиссачилиги тараққиётида мухим ўрин тутади.Айрим манзараларда мафкуравий таьсир сезилса-да, бу асарлар ёзувчининг хаётни бадиий тахлил этишдаги теран махорати, тилдаги халқона чечанлик ва билағонлигини, характерлар яратишдаги ўзига хослигини ва айниқса, ҳазл-мутойиба, юмордаги беназир усталигини кўрсатади. “Шум бола”қиссаси (1936-1963) қувноқ, хаётбахшлиги азоб-убатлардаги “ёқимлилик”тасвири жихатидан жахон адабиётида ўхшаши йўқ.. “Том Сойернинг бошдан кечирганлари”номли машхур асари билан сафда тура олади. Фикримизча, бадиий махорат, миллийлик жихатидан улардан ҳатто устунлиги ҳам йўқ эмас. “Шум бола”да биринчи жахон уруши арафаларидаги ўзбек халқи хаётидаги қийинчилик, машаққатлар болалар нигохи ва дунёқараши орқали,саргузаштнома ҳангомалар асосида, ҳазил – мутойибага, беғараз кулгига йўғрилган услубда бадиий гавдалантирилди.
Ғ.Ғулом насрий услубига хос ҳажвий халқона оханг, айниқса, “Ҳасан Кайфий”(1965), “Афанди ўлмайдиган бўлди” (1965) ҳикоялирида яққол кўринади.
Ҳасан Кайфийнинг топганини кундалик тирикчиликка етказиш ва қиттаккина нўшдан бошқа қилари йўқ. Ҳар кунги ахволи шу. Ўзига хон, ўзига бек. Ўзини боқувчи ақлига, мехнатига ишонади, халос.Ўзгага ишонмайди ҳам, унга бошқа ҳеч кимнинг кераги ҳам йўқ.Шунинг учун Хизр қиёфасида тунда юрт айланувчи подшо билан қаттиқ бахсга киришишдан тап тортмайди. “Подшо деган махлуққа доим бўйин эгиш хуш ёқади”,- дейди Ҳасан. Подшо яратганнинг ердаги сояси эканини тан олади, лекин айни вақтда, унинг фикрича, ундан бирон нарса умид қилган киши ахмоқ бўлади.
Бу – қахрамон тилидан ўз даврида айтилган жиддий гап эди.Бу, умуман, даврнинг бошқарув тизими, мамлакат, жамият,партияга етакчилик қилаётган шахс хақида адиб чиқарган хулоса эди.
Афандинамо қахрамон айтган мазкур фикрни ёзувчи очиқдан очиқ айтолмасди.Шу сабабдан у яширин усулда Ҳасан Кайфий образи орқали илгари сурди.
Ҳасан “Ҳизр”қиёфасида яшириниб, ўзи хақида элнинг фикрини билишга уринмасин, у Ҳасан Кайфий оғзидан “подшо саломат бўлсин”деган гапни ҳам ололмайди.
Кайфий образига синчиклаб назар ташлаш ёзувчига, наинки, умр шомидаги, балки ёшлаги ва умри давомидаги айрим армонларни хам яширган, деган хулосага келиш имконини беради.Ҳикоядаги “инсонпарвар”ваьдаларга алданиб, учиб,ишониб,бир вақтлар эшикни ўзгаларга ланг очиб қўйганимиз ҳам тўғри бўлмаган экан, деган фикрга имо-ишоралар шундай дейишга асос бўлади.
Қахрамон хатти-ҳаракати ва фикрлашидаги кулгили холатларни ёзувчи бутун асар давомида жуда нозиклик билан ҳис этади ва улардан ўз ғоялари, мақсадларини “моддийлаштириш”да ғафурнома чапдастлик билан фойдаланилади.
“Афанди ўлмайдиган бўлди”ҳикояси ҳам адибнинг ҳалқона оҳанглардаги кулги рухи балқиб турувчи асарлари сирасига киради.Унга халқ оғзаки ижодида кенг тарқалган латифа асос қилиболинган. Бош қаҳрамон ҳам машҳур Афанди. Бироқ, ҳикоя латифанинг баёнигина ва ёзма адабиётга ўтагн намунасинигина эмас. Афанди образини ҳам, фақат латифадаги қаҳрамоннинг айнан ўзи деб билмайди. Адиб латифани ҳам, қаҳрамон образини ҳам қайта ишлаб бойитиб. Том маъносида ҳажвий ҳикоя намунасига айлантирди. Қаҳрамонни аниқ замон ва маконга олиб кирди. Шарт-шароитлар, муҳит бутун тафсилотлари билан кўрсатилди. Афанди образи – худди тирик одамдек, ривоят услубидан фойдаланиб, реалистик адабиёт талаблари асосида тасвирланди. Латифада кўпроқ қизиқарли воқеа, Афани қиёфасида у ёки бу кулгили қирра эътироф этилади. Ҳикояда эса, қаҳрамонлараро баҳсларни ёритишга, ҳаракат очилишига, характерига эътибор кучайтирилади. Қаҳрамон руҳиятидаги кулгили ўзгаришларни далиллаш, кутилмаган воқеалар жойлашувининг тартиботи, ҳазил мутойибанинг дам-бадам бадиий қаҳқаҳа тили билан алмашиниши, умуан, асарга ҳам, Афанди образига ҳам жозиба бағишлайди.
Маълумки, халқ латифаларидаги Афанди ўлмас, абадий барҳаёт, мухолифларни кулгили, танг аҳволда қолдириб, улар устидан доимо ғолиб чиқувчиқаҳрамондир. Ғ.Ғулом ҳикояяда шу руҳни сақлаб қолади. Уч мири тангасини йўқотиб, бир неча йил давомида ўтган-кетганга, сен тортиб олгансан деб, тихирликдан хазор қадар бадал ундириб, тирикчилигини ўтказиб юрган Афандининг хатти-харакатидан мириқиб куламиз. Қаҳрамоннинг бу ҳаракатини оқлаш қийин, албатта. Лекин, барибир, китобхон унинг қувлигига хайрихохлигини ҳам инкор этолмайди. Чунки халқ ўзининг севимли, халқпарвар, дон қаҳрамони ҳар қандай мушкул ва зиятдан ғурурини йўқотмай, ҳақ бўлиб чиқишини ҳохлайди.
Қазо вақти етиб, жонини олгани келган азроилни Афанди доғда қолдиради. Икки ракат намоз ўқиб олиш баҳонасида бир ракатини ўқиб, иккинчисини кейинга қолдирган Афандини Азроил кутишга мажбур. Иккинчи ракат қачон ўқилади – ёлғиз Аллохнинг щзи билади. Шу тариқа Афанди ўлмайдиган бўлди.У доимо бархаёт. Ҳалқ билан абадий бирга.
Ёзувчи кулдирадиган вазият холатларни топишга жуда уста.
“Ажаб замонада қолдик, ёқалар бўлди этак, бўз пайтава бўлди, бошқа чиқди патак, - дейди Афанди хиргойи қилиб ва ешагидан сўраб қўяди: “Бунга сен нима дейсан, ҳанги хофизи майда қадам”. Эшаги ҳам анойилардан эмас: “Эшак Афандининг сўзига “маьқул” дегандай бошини силкитиб, қулоқларини бир-бирига уриштириб, бедана юриш қилиб, кетиб борарди”.
“Ёдгор” қиссаси
“Ёдгор” қиссасида (1936) ёшларнинг хаётда ўз ўрнини топишга интилиши, мустақил фикрлашдаги изланишлар, оила ва ахлоқ муаммолари, янгича дунёқарашнинг шаклланиши, бу масаладаги эврилишлар, уларнинг қалбдаги излари, шахс такомилига кўрсатган таьсири тасвирланди.Асарга, мустақилликкача бўлган даврдагидек, фақат ижтимоий нуқтайи назардан қарамаслик керак. Тўғри, унда тузум ва замон таьсири йўқ эмас ва бу табиий ҳолдир.Зеро, унинг асосий қахрамонлари шу шаротида улғайиб келаётган кишилар.Лекин, улар моҳият эьтиборига кўра, барча инсонларга хос орзу,умид, мухаббат, интилиш билан яшаётган кишилардир. Адиб анашу умуминсонийлик ришталари билан боғланган қахрамонларидаги ўзига хосликларни очиб беради.
Бошданоқ, қиссанинг композитсион тузилишидаги махоратни таькидлаш зарур. Асар аввалида ўртага ташланган сирли тугунни ёзувчи охиригача сақлаб боради. Воқеалар, қахрамонлар, бадиий фикрлар жойлашуви ва ёритилувидаги бу тартибот ўқувчи қизиқишини ошириб боради.
Жўра – асарнинг марказий қахрамонларидан бири.У содда, танти, ишонувчан.Ёзувчи ундаги хислатларни самамият билан тасвирлаб боради. Жўра, иттифоқо кўчадан бири жажжи гўдакни кўтариб келганда Саодат эндигина ўн уч ёшда эди. Лекин оналари Жўра билан Саодатни унаштириб қўйишган. Шу боис хар иккала оиланинг орзулари чилпарчин. Айниқса, кампирларнинг фиғони фалак. Жўра эса, гўдакни “ўзимнинг болам” дейишдан нарига ўтмайди. Ҳамани бунга ишонтиради. Ўзи маломатга қолса-да, бу ахвол қандай қилиб юзага келганини яқинларига айтишни эп кўрмайди.
Ғ.Ғулом қаҳрамонларидаги инсонпарварликни миллий бўёқларда чизишга уста. Кўп ўтмай гўдакни ҳудди ўз жигарларидек ардоқлашга тушадилар. Ҳар тукида жўранинг ўзини кўргандек бўладилар ва бундан момолар чексиз қувонадилар.
Жўра ҳарбий хизматга кетади. Сўнг тиббиёт академиясида ўқийди. Гўдак улғая боради. Гўдак ҳам, аслида, кўчадан фақат топибгина олинмаган эди. У ҳам, асли, севишганларнинг фарзанди. Бироқ Меҳрининг отаси бу севгига қарши. Бадфеъллик билан уни ўзга бир кишига узатмоқчи.
Меҳри ва севгани эса фарзандли бўлганларини отадан яшириб, бир-бирига етишиш ниятида. Шу сабабдан Меҳри алдаб туриб, гўдакни Жўрага бериб юборган.
Кўзбўямачилик билан бахтни сақлаб қолмоқчи бўлган, муғамбирлик билан севгисини мустаҳкамлашга интилган Меҳрининг азоб-уқубатларини ёзувчи асар охирида маълум қилади.
Қиссада турли-туман, лекин ҳар бири ўзига хос, феъли, табиати, фикрлаш тарзи, сўзлаш йўсини билан фарқланиб турувчи образлар тизими мавжуд. Ғ.Ғулом уларнинг ҳар биридаги, ҳатто, майда тафовутларни ҳам халқано наввошлик билан чизади. Гўдак Ёдгор ҳатти-харакати ва қиёфасидан тортиб, ҳарбий хизматда юрган Жўра; хат ёзишиб, мухаббат ришталарини мустаҳкамлаган Саодат; ишқдаги хатолар билан азобларни тушунувчи муштипар она; ҳарбий тиббиёт сирларини эгаллаб келган Жўра; қилмиши туфайли ўкинчлар гирдобида адойит тамом бўлган Меҳри; Жўра ва Саодатнинг куйди-пишди оналари – барчаси чуқур миллийлик билан яратилган халқона образлардир.
Ҳаёт – меҳрибон, ҳаёт – бешафқат. Ёдгор олти-етти ёшга етганида Жўра билан Саодат бахтли турмуш қурадилар. Дунёнинг шўришли ғавғосига учраб, тақдири чилпарчин бўлишига оз қолган, бироқ бошга тушган кўргиликка чидагани, сабр-тоқат қилгани, фақат яхшилик, умид билан яшагани, интилгани учун ҳаёт Жўрага “қоронғуликнинг нурини, кечанинг кундузини, тиканнинг гулини” ато қилади.
Бир вақтлар Меҳрихон Жўрани ЗАГСга олиб бориб, кўзни шамғалатқилиб, болани ташлаб кетганбўлса, энди бу ерга у ўзининг севгилиси билан қўл ушлашиб келди: “Энди мен билдан Саодат учун бахт ғунчасидай очилган қалин муқовали ЗАГС дафтари бошида кулган юзлар билан турмоқдамиз. Узун ва ойдин умр йўли. Бу йўл нурларга тўлган, ширинликларга мўл, мутассил кўклам, гулар тўшалган йўл”.
Меҳринисога эса, ҳаёт ўзига муносиб тақдир беради. Асар ниҳоясида малакали дўхтир дарасига етган Жўра беморлардан бирини кўргани боради. Хаста эса Мехрихон бўлиб чиқади. Эри каттагина амалдор экан. Ейиш-ичишдан камчилиги йўқ. Лекин бахтсиз. Руҳи пажмурда. Фарзандсизлик дардига мубтало. Бир вақтлар паранжи ичида ҳурковуч қуёндай, ота-боболар айтгандай: “қоғоздаги қантдек қизи” бўлган Меҳринисо бир норасида гўдак ва содда, ишонувчан, ҳалол йигитга етказган озори учун битмас виждон азобида.
Бироқ виждон азоблангани билан, айблар кечирилгани билан кечирилган аламларни орқага қайтариб бўладими, хўрликларни ёддан чиқариш мумкинми?
Кўп йиллардан сўнг тасодифан учратиб қолган Жўрани таниганидан сўнг Мехрихон ҳушидан кетиб қолиши бежиз эмас, китобхон бунга ишонади.
Бу ҳолатга тушувчи қаҳрамон аҳволини тасаввур қилса бўлади. У шубхасиз, азоб ва изтироб исканжасида қолади. Бундай руҳиятни тасвирлашнинг ўзи бўлимайди. Сўз ожизлик қилиши мумкин. Бунинг устига, одамлардаги руҳий изтироб моҳияти бир-бирига яқин, уларни ифадаловчи сўзлар ҳам чексиз бўлмагани билан, бу ҳолат ҳар бир кишида ўзига хослик билан кечиши табиийдир. Уни тасвирлаш ёзувчидан катта маҳорат талаб қилади. Ғ.Ғуломда эса бундай маҳорат етарли. Ёзувчи қаҳрамонни Меҳрихон руҳиятига монанд қуйидагича ниҳоятда қизиқ, тиниқ ва аниқ ифода ўз аксини топади: “У айрим телба эди. Ҳиссиёт агар муҳит бўлса, у шу муҳитнинг тўлқинига асир бўлган бир чўлоқ чумоли.......”
Савол ва топшириқлар
Ғ.Ғуломнинг қандай насрий асарларини биласиз?
Ёзувчининг ҳажвий руҳда яратилган қаҳрамонлари сизга нима учун ёқди?
Ғ.Ғулом ҳикояларининг ўзига хослиги нимада деб ўйайсиз?
“Шум бола”асарини нима учун севиб ўқийсиз ёки томоша қиламиз?
Фойдаланилган адабиётган:
Н.Каримов ва бошқалар “Адабиёт” 2004.
“Шум бола”
“Ёдгор”
“Адабиёт” 5-синф Тошкент 2000 йил
ХХ аср ўзбек адабиёти. 11 синф учун мажмуа Тошкент 1997 йил
16-Dars. Oybek hayoti va ijodi
Do'stlaringiz bilan baham: |