Savol va topshiriqlar:
1.Oybek hayoti haqida nimalar bilasiz?
2. Oubekning lirik she’rlaridan qaysi biri
3. Mashrab haqida nimalarni bilasiz?
4. Oybek Mashrab obrazini yaratishda mumtoz shoir shaxsining qaysi jihatlariga asosiy e’tiborini qaratgan?
5. Oybek ijodida Navoiy qanday o’rinni egallagan?
6. Oybek Sultonnali, Arslonqul va Dildor singari to’qima obrazlarini asarga nima maqsadda kiritgan?
18-Dars. Мақсуд Шайхзода ҳаёти ва ижоди
Режа:
1. Шоирнинг ҳаёт ва ижод йўли
2. Шайхзоданинг шеърий асарлари
3. “Жалолиддин Мангуберди” драмаси
Атоқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода 1908-йил Озарбайжоннинг Ганжа вилоятидаги Оқтош шаҳрида туғилди. Бадииятга эрта қизиқди. Ўзи эътироф этишича, “ҳали алифбони эгалламасдан олдин” шеър ярата бошлади. Ижоди Она-Ватанида кўз очди, лекин илғор фикрлари туфайли таъқибга учраб, 1928- йил Тошкентга кўчиб ўтди. Шундан бошлаб умрининг охиригача Ўзбекистон унга иккинчи Ватан бўлиб қолди.
Тошкентда шоир қатор газета-журналларда ишлади, олий ўқув юртларида дарс берди, илмий фаолият олиб борди. Унинг кўпдан кўп тадқиқотлари ўзбек адабиётшунослиги ривожига муҳим ҳисса бўлиб қўшилди. Низомий Ганжавий, Шота Руставели, Шекспир, Бобур-Байрон, Пушкин ижодига бағишланган мақолаларда бу санъаткорларнинг жаҳон адабиёти равнақига ўрни ўрганилди. Шайхзоданинг, айниқса, Алишер Навоий поетик тадқиқ этган ишлари илмий чуқурлиги, гўзаллиги билан ажралиб туради. “Ғазал мулкининг суултони” деб аталган туркумдаги мақолалари ҳозиргача янги алод навоийшуносларига ўрнак бўлиб келади.
Шекспир, Байрон, Махтумқули, Тагор, Автик Исаакян, Нозим Ҳикмат асарларининг ўзбек тилига ўгирилган қатор намуналарида Шайхзоданинг юксак таржимонлик санъати намоён бўлади.
Мақсуд Шайхзоданинг ўзбек адабиёти, маданияти равнақига қўшган ҳиссаси мустақил Ўзбекистон ва унинг ҳукумаати томонидан муносиб эъзозланди. Қатор мактаб ва кўчалар унинг номи билан аталади. У “Буюк хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланган.
ХХ аср ўзбек шеърияти ривожида Шайхзоданинг ўрни катта. Ранг-баранг шакл ва мазмун, кўтаринки руҳ, ўктам пафос билан суғорилган шеърлардаги қуйма образлар, рамзийлик, сўзлардаги жарангдорлик, мусиқий салобат шоир асарларига ажиб бадиий-яхлитлик бахш этади, ўқувчи қалбида шуларга монанд ҳиссиётлар тўлқнини уйғотади.
Шоир ҳеч қачон, китобий, сунъий муаммоларни изламади. У, энг аввало, ўзини ҳаяжонга солган, ўзидаги фуқаролик ва поэтик ҳужайралари кўзини очган масалаларга мурожаат этади. Шоир уйғотган ёғдулар китобхон қалби, шуурига ҳам кўчиб ўтади, ўзининг янги умрини бошлайди. Унинг шеърларида, айниқса, чиройли бадиий образлар мўлдир. Шоирга баъзан денгиздаги нуқтадек қайиқ “сув устидаги хол” бўлиб туюлса, баъзан чағалайлар қийқириғи “уфққа берилган савол” бўлиб жаранглайди.
Шайхзода шеърлари “Чорак аср девони”, “Дунё боқий”, “Хиёбон” сингари ўнлаб тўпламларда босилиб чиқди. Бу шеърлар юксак инсоний орзулар билан яшаётган замондош хаёллари мухаббати, дардлари, умидлари билан куйланди. Тўғри, ирқ йил давом этган ижодида Шайхзода Ленин, Кремл, шўролар, фирқа ва фирқавийларни ҳам куйлади. Лекин бу замон ва тузумнинг шоир тақдири ва ижодидаги муҳридир. Бироқ Шайхзода шеъриятининг қиммати бу йўналишдаги асарлар билан эмас, инсон қалбининг нозик ва бетакрор ҳолатларини нафис ва кўтаринки, умидвор акс эттириб, ўқувчида ана шундай гўзал онларнинг янада бойишига хизмат қилгувчи асарлари билан белгиланади. Шайхзода шоирнинг асосий вазифасини “инсон руҳини тарбиялаш, одамда яхшилик унсурларини кўпайтириш, халқда гўзаллик ва нафосат туйғусини янада баланд даражага кўтаришда” деб билган эди.
Унинг “Тошкентнома” (1956-1957) номли лирик-фалсафий достонига муносабатда ҳам шу нуқтайи назардан келиб чиқиш тўғри бўлади.
Шоирнинг бу фикрлари ўзининг аксар шеърлари учун ҳам очқич бўла олади.
Шайхзоданинг шерий асарлари
Мақсуд Шайхзода фикрича ва иқрорича, ҳаётдаги буюк неъматлардан бири шеърият,тенгсиз гўзалликлардан бири шеърдир.
Шайхзода “Шеър чин гўзаллик синглиси экан” (1963) номли шеърида бутун ижоди бўйлаб порлаган- шеъриятнинг инсонга чексиз гўзалликлар, руҳий товланиш ва еврилишлар инъом этгувчи моҳиятини куйлайди, унинг янги-янги қирраларини очишга интилади.
Шеър сарлавхасидаги фикр, бир жиҳатдан, янгилик эмасдек. Унга яқин қарашларни Навоий, Пушкин, Есенин, Чўлпон ижодида ҳам учратамиз. Бироқ, шеъриятнинг ёзилмаган қоидаларига кўра асосий масала, асарга туртки бўлган фикр ва ифодаланаётган маънодагина эмас, балки уларнинг бадиий намоён этилиш тарзи, ўқувчи руҳиятида янги тўлқинли туйғуларни уйғота билиш санътидадир. Шайхзоданинг “Шеър чин гўзаллик синглиси экан” асари шу жиҳатлари билан қимматли.
Асарда шеърият, инсон табиати ва умрини яшнатиб турувчи улуғ хосиятлардан бири сифатида улуғланади. Шеър билан ошно бўлиш, муаллиф фикрича, инсон феъл-атворини, қуввайи зиёсини, маънавиятини сермазмун қилади, руҳияти баркамол бўлишига кучли таъсир кўрсатади.
Ҳар кимки у билан севишса агар –
Ҳуснига чиройлар қўшилар айнан.
Бу чирой наинки сурат, айни вақтда сийрат чиройи ҳамдир. Ўқувчи, бу мисраларнинг ҳаётий, жонли, пурхикмат эканига синфдошлар, узоқ-яқин ҳамсуҳбат дўстлар, таниш-билишлар мисолида ишонч ҳосил қилиши турган гап. Шеърият ихлосманди умр маъносидаги аччиқ ҳақиқат-у, оний назокатларни чуқур тушуниши, тиниқроқ ҳис этиши; гўзал маънолар ва туйғулардан мутаассир бўлиши ҳамда шулар таъсиридаги ўзининг хатти-ҳаракатлари, дунёга қараши, атрофдагиларга муносабати. Хусусан, ички ва ташқи истараси билан сизни ўзига жалб этиб турмайдими?
“Шеър чин гўзаллик синглии экан” шеърида Шайхзода шеъриятига дўст тутинган қалбларни улуғлаш қаторида, унга бепарво кўнгилларни поэтик танқид остига олади, янада тўғрироғи, бундай кишиларга ачинишини айтади. Шеъриятга бепарво кўнгил, унинг назарида, мақсаддаги шукуҳ, ниятидаги тароват, орзудаги нафосат, натижадаги ёғдулардан бебаҳра қолади:
Шеърсиз қалбларга ачинаман мен,
Уларда на тонгларкундузни бошлар.
На оқшом юлдузлар уфқин очаркенг,
На бахор чоғида сайрайди қушлар.
Шайхзода айтадикеи, шеърият дунёси хохласа ўқиладиган, хохламаса ўқилмайдиган, шунчаки, кўнгил иши эмас. У маърифатдан, ҳаётга мухаббатдан кам бўлмаган даражадаги эҳтиёж саналмоғи даркор. Зеро, у шуларни ҳам бунёд этгувчидир. Акс ҳолда, толени, тақдирни қоронғулик чирмашиҳеч нап эмас. Шунинг учун шеъриятга бегоналик деган, тушунча хусусидаги шоирнинг поэтик хукм – хулосаси, бир қараганда, бешафқатдек туюлса-да, аслида, бадиий жиҳатдан теран ва гўзадир:
Шеърсиз кўчани толе қарғаган,
Бу жойда севгининг манзили бекик...
Умр шомига яқин Шайхзода бир қатор оғир жудоликларни бошдан кечирди. 1966- йилда қалин дўсти, буюк шоир Ғафур Ғулом, муносабатлари яқин бўлган улкан давлат арбоби Усмон Юсупов вафот этди. Бу йўқотишлар шоир юрагида кучли акс садо берди: “Ғафурга хат” ва “Айрилиқ” (Усмон Юсупо хотирасига) номли шеърлар яратилди.
Инсонни қадрлаш, эъзозлаш. Ҳар бир қалбнинг иззат – нафсига холис муносабат муаммоларини бадиий ёритиш Шайхзода шеъриятининг етакчи йўналишини ташкил этади. Шоир ўз ҳам хаётда бир қаторадолатсизликка рўбарў келди. Ўтган асрнинг 20-йилларида нахақ қув-қувга учради, 50-йиллар аввалида ноҳақ қамалиб чиқди. Булар бари беиз ўтмади, албатта:
Дўстлар яхшиларни авайлаб сақланг!
“Салом” деган сўзнинг салмоғин оқланг!
Ўлганга юз соат йиғлаб тургандан –
Уни тиригида бир соат йўқланг! –
деб ёзади Шайхзода рубоийларидан бирида.
“Айрилиқ” шеърида шу поэтик ғоя янада чуқурлаштирилади. Асар ХХ аср ўрталарида Ўзбекистонга раҳбарлик қилган, халқнинг севимли фарзанди хотирасини улуғлашга қаратилган бўлса-да,моҳиятан, халқ, Ватан учун фидойи сиймолар номини абадийлаштириш, уларга ҳурмат бажо келтириш мақсадларига қаратилган.
Юрак кичик, лекин ўзига кўп нарсани сиғдириши мумкин. Йўқотилган инсоннинг катта-кичиги бўлмаса-да, дўст айрилиғини,Ватаннинг севимли фарзандидан жудоликни юракка сиғдириш қийин экан,деган шоир:
Мотамнинг ўлчови сиғмас юракка,
Фарёдлар аччиғи тепар кўкракка.
Ўксик йиғи ҳар қандай ҳолатда ҳам оғир. Лекин кези келганда, унинг ҳурматини ўрнига қўя билмоқ, сабр билан уни тинглай билмоқ ҳам жоиз. Чурнки у дил розидир. Шоир тили билан айтганда, “гоҳо йиғи дилга таржимон”дир.
Шоир дили нега йиғлаяпти? Нега баҳор зумрад чиройларини йўқотиб қўйди? Нега дилбар қўшиқларнинг ранглари ўчди? Чунки:
Эллар ва йилларга жўр бўлган у зо,
Энди якка ётар қабрда, хайхот! ....
Бу зот ким эди?
Шоир у амалга оширган ишларни бирма-бир санамайди. Бу иш шеър вазифасига кирмайди ҳам. Бундай қилган тақдирда ёзган шеър бўлмай ҳам қолади. Шу ўринда шоир шеъриятнинг бадиийлик қонунини ишга солади. Бадиий образлар тимсолида бу зот амалга оширган ишлар ҳақидаги тассаввурини унумлаштиради. Бунинг учун шоир ҳам лирик қаҳрамонни ҳаёти учун тарихан хос, ҳам ўзбек халқи табиати учун характерли миллий образни топади:
Ватанда у эккан дарахтлар сони
Юлдузлар қадарлик.... Чин, тўғри гап бу!....
ХХ асрнинг азиз инсони
Замон заминида яшайди мангу!
“Айрилиқ” шеърининг, айниқса, сўнгги 2 мисрасига эътиборли:
Аммо унинг бевақт ўлимига, оҳ,
Сенда ҳам, менда ҳам жиндек гуноҳ!....
Бу реалистик байт чуқур маънолидир. Чиндан ҳам, атрофимиздаги таниш-билиш, яқинларимизнинг айрим бевақт вафотига баъзи ҳолларда ўзимиз сезиб-сезмай йўл қўйган бемехрлик, оқибатсизлик, бепарволик, номардлик, совуққонлик ҳам сабаб бўлмайдими? Бу шеърнинг умумий руҳиятидан,бадииятидан келиб чиқадиган сабоқ. Асарнинг тарихийлигига келганда, бу фикр лирик қаҳрамонга асос бўлган тарихий шахсга нисбатан ўз даврида кўрсатилган айрим адолатсизликларга ишорадир. Бу фикрни ўтган асрнинг 60-йиллари ўртасида айтиш осон эмас эди. Лекин шоир Шайхзода бу поэик фикрни бадиий йўсинда чиройли ва таъсирчан ифодалади. Бадиий ҳақиқат билан бир қаторда тарихий ҳақиқатниҳам акс эттиришнинг йўлини топди.
Мақсуд Шайхзода ўзбек адабиётини “Жалолиддин Мангуберди” (1944), “Мирзо Улуғбек” (1964) номли тарихий драмалар билан бойитди.
Жалолиддин Мангуберди драмаси
Жалолиддин Мангуберди – тарихий шахс (1198-1231). Хоразм шохи Мухаммаднинг ўғли. У умрининг сўнгги ўн йилида Хоразмшохлар давлати хукумдори эса-да, Чингиз бошлиқ мўғул босқинчиларининг қувғини туфайли, ҳаётининг бу давридаги асосий қисмини лашкарлари ва салтанати билан юрт сархадлари билан олисда ўтказишга мажбур бўлган. Жалолиддин мўғул қўшинларига қашқатгич зарбалар берган, Ватан озодлиги учун курашлар олиб борган, лекин кучлар тенг бўлмагани боис чекинган. 1231-йилда қароқчи курдлар қўлида ҳалок бўлган.
“Жалолиддин Мангуберди” драмасида Шайхзода Ватан эрки, мустақиллиги учун фидойиларча кураш олиб борган мана шу жасур саркарда қиёфасини бадиий гавдалантирди.
Жалолиддин Мангуберди Амир Темурга ҳам ибрат бўлган буюк сиймодир.
Маълумки, шўро даврида, ўтмишдаги хон, султон, ҳукумдорларимиз нечоғлик буюк ва ватанпарвар бўлишидан қатъий назар, ёппасига қоралаб келинди. Чунки шўроларга буюкларимиздаги худди ана шу ватанпарварлик қудрати маъқул келмас, ота-боболаримиздаги ана шу буюк хислат янги авлодларга ўтишини истамас эдилар.
Шўролар қатағон қилган бундай улуғ сиймолар номи мустақиллик даврига келиб тикланди. Ўзбекистон хукумати халқнинг бу жасур фарзанди номини абадийлаштириш мақсадида “Жалолиддин Мангубердининг таваллудининг 800 йиллигини нишонлаш ҳақида” (1998) махсус қаро қабул қилди, Ўзбекистон Президентининг фармони билан (2000) “Жалолиддин Мангуберди” ордени таъсис этилди.
Ватанпарварлик ҳиссиёти жўш уриб ёзилган Мақсуд Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангуберди” драмаси 1945- йилда Ҳамза номидаги Ўзбек давлат драма театри томонидан муваффақият билан саҳналаштирилганига қарамай, кўп ўтмай саҳнадан олиб ташланди. Муаллифга эса ўтмишни, хонларни, бекларни, феодализмни оқлаш ва ёқлаш тамғаси ёпиштирилди. Бу “айбнома” ноҳақ қамалишига таъсир кўрсатди.
Драманинг айрим парчаларигина ёзилган кезлари нашр этилди. Муаллиф ҳаётлик чоғида, бирор марта тўлиғича чоп қилингани йўқ. Тўлиғича илк бор ўзбек тилида драматург вафотидан йигирма бир йил ўтгач (1988) босмадан чиқди.
“Жалолиддин Мангуберди” драмасида она-Ватан учун, унинг озодлиги учун босқинчиларга қарши кураш олиб борган жасур саркарда, буюк ҳукумдорсиймоси ўзининг, айниқса, табиий, жонли тасвирланиши билан ажралиб туради. Тасвирдаги қаҳрамон табиийлигини таъминловчи муҳим ҳаётий омиллар бор, албатта.
Маълумки, ҳаёт, инсонлараро муносабатлар кураш, низо, зиддиятларсиз бўлмайди. Жалолиддин қўшинида лашкарбошилар аро ана шундай зиддиятлар кучли эди. Шайхзода ўз қахрамони Жалолиддинни ана шундай зиддиятлар гирдобида гавдалантиради. Бу эса қаҳрамоннинг ҳаётийлигини таъинлашда муҳим ўрин тутади.
Халқни, лашкарни душманга қарши бирлаштириш ва юрт ҳимоясини уюштириш йўлидаги Жалолиддин кўрсатган жонбозликларни саройдаги Бадриддин сингари мунофиқ кимсалар ва улар таъсирида дастлаб отаси Хоразмшоҳ ҳам тўғри тушунмайди. Шунда Жалолиддин “Менга кошонадан чодир яхшироқ” деб чиқади ва юрт ҳимояси учун қўшин беришларини талаб қилади. Амир Бадриддин (у Самарқанд ҳокими, шоҳ қизи Султонбегимнинг қайиғи, яъни Жалолиддиннинг куёви) валиаҳднинг бу мардонасўзлари остидаги мақсад ватанпарварлик эмас, тахтни эгаллаш деб тушуниб, шох хаёт бўлишига қарама, “у тахтга эга бўлмоқчи” деб иғво бошлайди.
Мана шу вазиятда Жалолиддиннинг ўзини тутиши, мардлиги, инсонийлиги янада ёрқинроқ очилади.
Жалолиддин:
(тожини тахт олдига қўяди)
Киши туғилмайди бошида тож билан,
Туғилар у эркка эҳтиёж билан,
Бошимнинг тожидур онамга қасам.
Маълумки, шўро адабиётида диндорлар, уларнинг шайхулислом, иймон сингари вакиллари, асосан қора бўёқларда тасвирлаб келинган. “Жалолиддин Мангуберди”даги Имом эса, қатор лавҳаларда ижобий шахс сифатида тасвирланади. Хоразмшоҳ, Бахриддин, Жалолиддин зиддиятларида у адолатни ёқлаб чиқади. Бу бадиий хақиқатнинг ҳаёт ҳақиқати даражасига кўтарилишида Шайхзоданинг ўзига хос тарздаги жасоратини ҳам гавдалантиради.
Жалолиддин – қаҳрамон шахс. У жасур саркарда, элни, юртни ҳанимга қарши бирлаштираётган, ташаббуси билан лашкарни улуғ ғалабаларга илҳомлантираётган ва бу йўлда ибрат кўрсатаётган валиаҳд бўлишига қарамай, айни вақтда, оддий инсон сифатида гавдаланади. Масалан, Жалолиддин билан синглиси Султонбегим ўртасидаги оддий инсонларга хос бўлган ака-сингиллик мех-оқибатлари шу қадар самимий ва гўзал тасвирланадики, кишининг хаваси келади.
Бош қаҳрамон оддийлигини таъминловчи омил унинг халқ билан якдиллигида ҳам кўринади. Жалолиддин эътиқодига кўра, вилоят хокими амалдор кишигина бўлмаслиги мумкин. У сарбоз ёки дехқон бўлишидан қатъий назар, асосийси, шу юрт учун жонбозлик қила олувчи фарзанд бўлмоғи керак.
Вилоятни ким сақласа, у ҳукумдор,
Кўкрагимга ошнодур селоб-у бўрон.
Бу қасрнинг соҳибисиз майли, бемалол
Ўтирингиз девоничра ва лекин Жалол-
Шу оғайин сипоҳлар-ла жангга тайёрдир,
Ким элига ғамхўр бўлса эл унга ёрдир!
Ватан ва халқ тақдирининг энг қалтис палларида уларни босқинчилардан ҳимоя қилиш учун отланган Жалолиддиннинг бу йўлдаги шижоатини, жураътини, жасоратини кўрсатар экан, драматург ўз қаҳрамонининг валиаҳд ва хукумдор сифатидаги хусусиятларидан кўра оддий инсон сифатидаги изтиробларини ҳар қандай инсонга бегона бўлмаган айрим масъулият ли ҳолаилардаги иккиланишларини бадиий тасвирлашга аоҳида эътибор беради. Бу эса қаҳрамон харакерининг ишонарли, жонли ва ҳаётий чиқишини таъминлайди.
Ватан учун жонини фидо қилишга тайёр бўлган Жалолиддинни хатто туғишган отаси ҳам тушунмай, бу урунишлар тахтга эга бўлиш учундир, деб ўйлаганди, ўғил отага қарши қўшин тортмайди. Бу ҳолатдан оғир изтиробга тушади.
Ота ва фарзанд диологидаги Жалолиддин сўзларида унин бош фазилатлари ёрқин гавдаланади:
Улуғ давлат тиз чўкмас, ботир ёлбормас
Чинор сингари, эгилмас, бедов от хормас
Чингизхондан қўрқмоқлик-курашсиз ўлим,
Сизга хамрох эмасман, ўзгадур йўлим.
Бироқ вақт кутиб туролмас эди. У босқинчиларга қаршилашкар тўплаб, жангга отланади. Жангларда мислсиз қахрамонликлар кўрсатади. Чингиз қўшинларига қақшатгич зарбалар беради.
Драммада махорат билан ишлаган қатор персонажларга ҳам дуч келамиз. Чунончи, ниҳоятда улуғ ва қудратли Хоразмшоҳлар давлатининг хукумдори бўлишига қармай, Ватанни босқинчилардан ҳимоя иқлишдек масъулиятли паллада сусткашлик қилган ва ожизлик кўрсатган Султон Мухаммад; юртни ғанимлардан ҳимоя қилишда Жалолиддин билан бир сафда турган, жангларда чексиз жасоратлари билан шухрат топган сардор, Хўжанд хокими Темур Малик; Жалолиддин билан унинг жанг-у жадалларида бирга бўлган, салтанатидаги саройда муаррихлик қилган (Мангуберди ҳақидаги аксар тарихий маълумотлар шу олим қаламига мансуб) Мухаммад Насавий, босқинчилиги ва ўзга юртларни вайрон қилиш билан “донг” таратган мўғул хоқони Чингизхон ва бошқалар.
Турли хиёнатлар, қўшиндаги кучларни тенгсизлиги, амирлар аро низолар, ўлжа талашувлар Жалолиддин лашкарларига офат келтирганидек, худди шу норозиликлар Темур Маликнинг ҳам ғаним томонидан асир олинишига сабаб бўлади. Сардорнинг якка-ю ягона фарзанди ҳам ғаним қўлига тушади. Чингизхон ўз томонига ўтишга таклиф этади, рози бўлмаса, фарзандини қатл этажагини айтади.
Мақсуд Шайхзода қахрамонининг ушбу ҳолатдаги сўз билан ифодалаш оғир бўлган қиёфаси ва руҳий изтиробларини қуйидаги тарзда маҳорат билан гавдалантиради:
Темур Малик
Ўғлим тирик қолса балки умрбод –
Мени лаънат билан айласунму ёд?
Йўқ, йўқ, бундан кўра у бўлсин барбод –
Ўларкан, рахмат деб мени қилсин ёд.
Шарафдан кўз юмиб топилган нажот,
Ўғиридан садақа сўрашдай уят.
Бизни ота*-боболаримиз тарихда ана шундай мислсиз жасорат эгалари бўлишган.
Душман қўлига тушиб азоблангандан кўра, ўлимни афзал билиб, хатто дунёдаги энг азиз зот – онаси ва фарзандлари дарёга чўктирилишини маъқул кўрган Жалолиддин Мангуберди ва мард Темур Маликнинг тарихий хақиқат руҳи билан йўғдирилган сиймолари драматург Мақсуд Шайхзода қалами остида кўз ўнгимизда тирик инсондек гавдаланадилар.
Драматург Чингизхон образини маҳорат билан чяратади. Шуниси муҳимки, у бу образни қора бўёқларгачаплаб ташламайди. Тарихий хақиқатга риоя қилган холда, бу шахснинг Жалолиддин ва Темур Малик қаҳрамонлиги жасоратига тан берганлигини ифодалашни унутмагани ҳолда, унинг табиатидаги босқинчилик, ёвузликни, покиза инсонийтуйғуларни оёқ ости сингари хусусиятларни тўлақонли бадиий гавдалантиради:
Адолат ё инсоф. Нима деган у?
Тупурдим буларга, минг карра тфу!
Чингизхоннинг бу фикри унинг дунёқарашини жуда аниқ очиб бера олганидек, мана бу мулоҳазаларни унинг руҳий дунёсига бир очқич бўла олади:
Муҳаббат! Бу сўзни кимлар тўқиган?
Гўл шоир ёзган-у, тентак ўқиган.
Юқоридаги қаҳрамонлар, асосан, тарихий қахрамонлардир. Асарларда улар билан нма ён драмма муаллиф бадиий тахайюлининг махсули бўлган Элборс пахлавон, Яроқбек, Навкар, Нўён, Табиб чол сингари тўқима қахрамонлар ҳам иштирок этадилар. Кўриниб турибдики, Жалолиддин Мангуберди драмасининг асосини, меҳварини етакчи қахрамонларинин тарихий шахслар ташкил этади. Лекин тўқима персонажларнинг зиммасидаги юк ҳамоз эмас. Элборс пахлавон ва Чол қиёфаларида, асосан, халқ, халқ вакиллари қиёфаси, кучи мужассамдир. Элборс пахлавон, аслида чўпон. У қалтис вазиятларда Жалолиддиннинг ёнида бўлади. Унга кўмакка келади. Саркардани захарлашга интилган табиб оғусидан сақлаб қолади. Босқинчилар билан аёвсиз жангларда қахрамонлик намуналарини кўрсатади.
Амир Бадриддин зиммасига адиб муҳим “юк” қўяди. У Хоразмшохнинг энг яқин кишиси, лекин сотқин, Ватан хоини. Бу хиёнатга уни, мол-дунёга ўчлик, тож-у тахтга очкўзликдан ташқари, иродаизлиги, маънавий қашшоқлиги ва имон сускашлигиетаклайди. Бир қараганда у гўё керак фикрни гапираётгандек, аслида эса нихоятда айёр, ёлғончи, хуфия ишларнинг устаси,муғамбир; ҳалол ва покиза одамга нисбатан чўнтагида доимо тош олиб юрувчи киши. Захар сочиш учун пайт пойлайди. Яроқбек эса Бадриддининг мулозими, у буюрган ишларни зимдан бажариб келувчи “шотир”, асосий мақсади Темур Маликдек ватанпарвар мардларни қўлга тушириш.
Мақсуд Шайхзода бу образларга муҳим маъно юклар экан, юртимиздаги XIII аср тарихий ходисаларни гавдалантиришдан ташқари,Ватан босқинчиларига оёқ ости бўлишида, халқ бошига азоб-уқубатлар ёғилишида, мустақилликнинг қўлдан кетишида манашундайхиёнатларнинг ўрни оз эмас, деган аччиқ, лекинмуҳим деган маъноларга ҳам ишора қилмоқчи бўлади. Шундай экан, ушбу драма Жалолиддин мангуберди, Темур Малик сингари асосий қаҳрамонлари билангина эмас, Бадриддин, Яроқбек, Султон Муҳаммад Аловуддин сингари персонажлари билан ҳам бизни огоҳликка чақиради, Мустақиллигимизнинг кўз қорачиғидек эъзозлашгадаъват этади, халқни, ёшларни ватанпарварчилик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
“Жалолиддин Мангуберди” драмаси бадиий жихатдан теран асардир. Асар монолог диалоглари пишиқ ишлангани, хар бир қахрамон характерининг ҳам тил бойлигини, ҳам рухий дунёсидаги ўзига хосликни ифодалай оладиган йўсинда экани билан ажралиб туради. Қахрамонлараро конфликтларда суньийлик йўқ, улар воқеларни табиий оқими ва характерлар курашидаги мақсаднинг ҳаётийлиги ва ҳаққонийлигидан келиб чиқади.
Бу асарга қадар драматургиямизда “Абулфайзхон” сингари трагедеялар мавжуд эди. Шунга қарамай, мазкур асар ўзининг туғилиши ва шакли жихатидан Софокл давридаги қадимги Юнон мумтоз трагедияларидаги фазилатларни ўзида намоён этувчи дастлабки ўзбек драмаларидан биридир, дейиш мумкин.Биринчи пардадаги хор вазифасини ижро этувчи умумий яллалар, сипохлар ялласи, соқчилар қўшиғи, сахнага, шунингдек, алохида-алохида Соқчи овоз пеосонажларининг олиб кирилиши, иккинчи пардада соқчилар ва масхарабозлардан фойдаланиш, халқ образини ифодаловчи персонажга муражат этилиши ва бошқалар шундай дейишга асос беради. Қадимги мумтоз юнон трагедияларидаги бу хусусиятлар, мохият эьтибори билан қараганда, ўзбек драматургиясида илк бор қўлланишидир.
Бундай хусусиятлар драматургиямиз жахон драматргиясидаги ранг-баранг, мураккаб тузилиш ва шаклларни ўтган асрнинг ўрталаридаёқ ўзлаштириш сахиятига ега бўлан саньаткорларимиз бўлганини кўрсатади.
Драматик асарни шеьрий шаклда ёзиш муаллифдан катта поетик махоратни талаб этади. Мақсуд Шайхзоданинг “Жалолиддин Мангу берди” шеьрий драммаси ана шундай катта саньаткорлик билан ёзилган поетик асардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |