ЯИМ - бу мамлакатнинг иқтисодий фаолиятини умумлаштириб ифодаловчи кўрсаткичдир. У мазкур мамлакат ҳудудида жойлашган барча резидентлар томонидан пировард истеъмол учун ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар қийматини англатади.
ЯИМ жами ижтимоий маҳсулот (ЖИМ=С+В+М) дан тубдан фарқ қилади. Бу фарқлар қуйидагилардан иборат.
ЯИМ - бу истеъмолга тайёр ҳаётий неъматларини билдиради. Шу сабабли унинг таркибига қайта ишлаш ёки қайтадан сотишга мўлжалланган маҳсулотлар кирмайди. Бу деган сўз, ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган оралиқ маҳсулот ва хизматлар қиймати (масалан, хомашё, материал, ёнилғи, енергия, уруғлик, озуқа, транспорт хизмати, улгуржи савдо, тижорат ва молиявий хизматлар ва бошқа) ЯИМ қийматига қўшилмайди. Акс ҳолда ЯИМ такрорий ҳисоблашлардн холи бўлмас еди.
ЯИМ - бу ички маҳсулотдир. Чунки у мазкур мамлакат ҳудудида жойлшган барча резидентлар (қайси миллат ва қайси давлат фуқаросига мансуб еканлигидан қатъий назар) томонидан ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар қийматини ифодлайди.
ЯИМ таркибига мазкур мамлакат резидентларининг хорижий мамлакатлардан олган даромадлари (А) билан хорижий давлатларга бериладиган бирламчи даромадлар (Б) ўртасидаги тафовут (±Д) кирмайди.
ЯИМ қуйидаги усулларда ҳисобланади: ишлаб чиқариш усулида; тақсимлаш усулида; пировард фойдаланиш усулида.
ЯИМ натура ва пулда ҳисобланади. Натурада айрим маҳсулотлар ҳажми, миқдори, сони аниқланади. Масалан, тоннада кўмир, пахта, дон, цемент; кубометр билан еса ёғоч, тахта, газ аниқланади.
Маҳсулотлар хилма-хил ва хоссаси турли-туман бўлганидан уларни ягона моддий натурада аниқлаб бўлмайди, айтайлик хизматларнинг умумий ўлчами йўқ. Масалан, ўқитиш ёки даволаш хизматини тонна, метр, кубометр орқали ўлчаб бўлмайди. Шу сабабли уларнинг кўлами (ҳажми, миқдори, сони) пул билан, неча пуллик хизмат кўрсатилганига қараб аниқланади. Ялпи ишлаб чиқариш (ЯИЧ) ҳажми яратилган товарлар (Т) ва хизматлар миқдорини (Х) уларнинг бозор нархига (Р) кўпайтмасидан иборат:
ЯИЧ= ТР+ ХР
ЯИМ ни ишлаб чиқариш усулида ҳисоблаш учун тармоқлар ёки секторлар бўйича гуруҳланган барча мустақил резидентларнинг ялпи қўшилган қиймати (ЯҚҚ) жамланади, яъни:
бу ерда,
ЯИМ= ЯҚҚ ёки ЯҚҚ= ЯИЧ - ОРМ
ЯИЧ - Ялпи ишлаб чиқариш, яъни мазкур даврда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар қиймати;
ОРМ - оралиқ маҳсулот, яъни ишлаб чиқариш жараёнида тўла истеъмол қилинган товарлар ва хизматлр қиймати.
Миллий ҳисоблар тизими методологиясига биноан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар қиймати (ЯИЧ) қуйидагиларни ўз ичига олади: барча товарлар (бевосита ўзининг истеъмоли, ёки жамғармаси, шунингдек бошқа институционал бирликлар учун ишлаб чиқарилган товарлар, айланма моддий ғамламалар ўсими); бошқа институционал бирликларга, хусусан давлат бошқарув органлари ва нотижорат ташкилотларига кўрсатилган хизматлар қиймати; уй хўжалиги ва яшаш учун кўрсатилган зарарий хизматлар қиймати. Текин хизмат (овқат тайёрлаш, кир ювиш, уй хўжалиги ускуналарини таъмирлаш, супуриш каби)лар қиймати ЯИЧ қийматига қўшилмайди.
Оралиқ маҳсулот (ОРМ) - бу мазкур давр маҳсулотини (хизматини) ишлаб чиқариш мақсадда тўлиқ истеъмол қилинган маҳсулот ёки хизматдир. Унинг таркибига қуйидагилар киради: хом ашё ва материаллар, ёқилғи, енергия, уруғлик, озуқа, озиқ-овқат маҳсулотлари, медикаментлар, махсус кийим-кечаклар ва бошқалар; бошқа институционал бирликлар ва айрим шахслар томонидан бажарилган ишлар ва хизматлр учун тўловлар (транспорт хизмати, таъмирлаш, алоқа, ҳисоблаш марказлари хизмати, реклама, банк, суғурта, юристлар хизмати ва ҳ.к.); хизмат сафари тўловлари.
ОРМ харидорлар сотиб оладиган баҳода ҳисобланади.
ЯИМ пировард маҳсулот ва хизматларни англатади, яъни истеъмолга, тайёр ҳаётий неъматларни билдиради. Шу сабабли қайта ишлаш ва қайтадан сотишга мўлжалланган маҳсулотлар, яъни оралиқ маҳсулот қўшилган қиймат (ҚҚ) таркибига кирмайди.
Қўшилган қиймат билан оралиқ маҳсулотнинг йиғиндиси ялпи ишлаб чиқаришга тенг бўлади.
Қўшилган қиймат (ҚҚ) деганда бозор баҳосида янгидан яратилган маҳсулот ва хизматлар йиғиндиси тушунилади. Унинг таркибига истеъмол қилинган хом ашё ва материаллар кирмайди.
ЯИЧ, ОРМ ва ҚҚ ларнинг қандай шаклланиши жараёнини костюм ишлаб чиқариш мисолида кўриб чиқамиз (13.1 - жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |