Ялпи ишлаб чиқариш ва хизматлар статистикаси



Download 84,3 Kb.
bet4/11
Sana01.06.2022
Hajmi84,3 Kb.
#627848
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ялпи ички маҳсулот статистикаси

13.1 - жадвал


ЯИМ нинг шаклланиш жараёни



Ишлаб чиқариш боқичлари

ОРМ

ҚҚ

ОРМ+ ҚҚ

1. Бошланғич хом ашё

Аъ

Б

А+Б

2. Ярим фабрикат

А+Б

В

А+Б+В

3. Тайёр маҳсулот

А+Б+В

Г

А+Б+В+Г

Жами

3А+2Б+В

Б+В+Г

3А+3Б+2В+Г

Бу ерда,


Аъ - бошқа фирмада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот, мазкур фирма учун еса бошланғич хом ашё (жун), буюмлашган қиймат (с);
Б - мазкур фирмада жундан йигирилган ип, сарфланган жонли меҳнат (В1), яратилган янги қиймат (В+м)1 -ҚҚ;
А+Б - ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи учун тайёр маҳсулот (ип), иккинчи босқичи учун ярим фабрикат (ОРМ);
В - мазкур фирмада ипдан тўқилган газмол, иккинчи босқичда сарфланган жонли меҳнат (В2), яратилган янг қиймат ((В+м)2 -ҚҚ;
А+Б+В - ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичи учун тайёр маҳсулот (газмол), учинчи босқичи учун еса ярим фабрикат (ОРМ);
Г - мазкур фирмада газмолдан тикилган костюм, учинчи босқичда сарфланган жонли меҳнат (В3) , яратилган янги қиймат (В+м)3 -ҚҚ;
А+Б+В+Г - ишлаб чиқаришнинг сўнгги босқичида ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот (костюм).
Мисолимизда: Оралиқ маҳсулот - бу жун, ип, газлама; Қўшилган қиймат - бу сарфлаган жонли меҳнат евазига яратилган маҳсулот; пировард маҳсулот - бу костюм.

Ҳарфлар иштирокида:


ОРМ= А + (А+Б) +(А+Б+В)= 3А+2Б+В ҚҚ = Б+В+Г


ЯИЧ= А+Б+В+Г ЯО= (3А+2Б+В) +(Б+В+Г) =
3А+3Б+2В+Г

ЯО - бу корхона (фирма) доирасида ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида бир неча марта такрор қатнашган оралиқ маҳсулотлар қийматининг йиғиндисидир. У фирманинг ялпи ишлаб чиқариш обороти деб юритилади.


ЯИМни ҳаражатларга асосланиб ҳисобланаётганда унинг таркибига унумсиз харажатлар қўшилмайди. Бундай харажатларга қуйидагилар киради: давлатнинг трансферт тўловлари (қариялар, ногиронлар нафақалари, талабалар стипендиялари, қайтарилмаслик шарти билан сарфланган маблағлар); хусусий тарнсферт тўловлари (масалан, талабаларнинг ўз уйларидан ҳар ойи оладиган субсидиялар, бадавлат одамларнинг турли хайриялари ва бошқалар); қимматли қоғозлар олди-сотдиси жараёнидаги ҳаражатлар. Бу
харажатлар гарчи ишлаб чиқаришга ўз таъсирини билвосита кўрсаца-да, маҳсулот қийматига қиймат қўшмайди; ишлатилган буюмлар.
Булардан ташқари ЯИМ таркибига уй-рўзғор доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати ҳам қўшилмайди. Масалан, ўз еҳтиёжи учун мебел тайёрлаш, уй қуриш, истеъмол буюмларини, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ҳ.к.
Шунингдек, ЯИМ таркибига пинҳоний иқтисод соҳасида ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати ҳам қўшилмайди. Чунки у маҳсулотлар бўйича расмий статистик маълумотлар йўқ. Давлат бундай ахборотга ега емас.
Инсон бор екан, унинг еҳтиёжи, истеъмоли мавжуддир. Истеъмол хилма-хилдир. Уларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: узоқ муддатли истеъмол буюмлари (автомобил, мебел, совуткич, гилам, магнитофон, фото камера ва бошқалар); жорий истеъмол буюмлари (озиқ-овқат, кийим-кечак, сигарет, тиш тозалаш пастаси ва ҳ.к.); маиший хизматларга бўлган еҳтиёж (юрист, врач, сартарош, алоқа, транспорт, гигиена ва бошқалар) лар.
Бу еҳтиёжлар тегишли харажатларни талаб қилади. Бундай харажатлар шахсий истеъмолни қондириш учун сарфланган харажатлардир.
Ҳар қандай мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар икки гуруҳга бўлинади: бозор товарлари ва хизматлари; нобозор товарлар ва хизматлар.
Бозор товарлари ва хизматларига қуйидагилар киради: сотилган ёки бартер қилинган товарлар ва хизматлар; иш хақини тўлаш мақсадида ходимларга натура шаклида берилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар; ўз тасарруфида бўлган корхоналарнинг истеъмоли учун берилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар (масалан, қўшимча хўжалиги томонидан мазкур корхона ошхонаси, боғча, дам олиш уйлари учун берилган озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқалар); ишлаб чиқарувчининг ихтиёрида қоладиган тайёр маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш.
Нобозор товарлар ва кўрсатилган хизматлар таркибига қўйидагилар киради: ўз истеъмоли учун ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар (масалан, деҳқон ва фермер хўжаликларида ёки қўшимча хўжаликларда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, ўз кучи билан бажарилган қурилишлар, шахсий уйида бажарилган хизматлар ва ҳ.к.); бошқа институционал бирликларга бепул қилинган хизматлар ва берилган товарлар (масалан бепул тиббий хизмат кўрсатиш, таълим бериш, бошқарувни амалга ошириш ва бошқалар); нобозор мақсади ёки ишлаб чиқарувчининг моддий айланма маблағга айлантиришга мўлжалланган товарлар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш.

Download 84,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish