Истеъмол саватчаси таркиби
№
|
Маҳсулот номи
|
ўлчов бирлиги
|
Истеъмол миқдори
|
бир ойда
|
бир йилда
|
1.
|
Нон, қора
|
кг
|
7,70
|
92,4
|
2.
|
Нон, оқ
|
-«-
|
7,25
|
86,0
|
3.
|
Гуруч
|
-«-
|
1,5
|
18,0
|
4.
|
Вермишел
|
-«-
|
0,6
|
7,2
|
5.
|
Шакар
|
-«-
|
2,1
|
25,2
|
6.
|
Ўсимлик ёғи
|
-«-
|
0,85
|
10,2
|
7.
|
Сарёғ
|
-«-
|
0,3
|
3,6
|
8.
|
Мол гўшти
|
-«-
|
3,5
|
42,0
|
9.
|
Калбаса пиширилган
|
-«-
|
1,8
|
21,6
|
10.
|
Калбаса дудланган
|
-«-
|
1,0
|
12,0
|
11.
|
Сут
|
л
|
15,5
|
186,0
|
12.
|
Қаймоқ
|
кг
|
0,35
|
4,2
|
13.
|
Сир
|
-«-
|
0,20
|
2,4
|
14.
|
Тухум
|
дона
|
1,5
|
180,0
|
15.
|
Картошка
|
кг
|
12,5
|
150,0
|
16.
|
Карам
|
-«-
|
2,5
|
30,0
|
17.
|
Пиёз
|
-«-
|
0,85
|
10,2
|
18.
|
Олма
|
-«-
|
1,0
|
12,0
|
19.
|
Сигарета
|
пачка
|
8,0
|
96,0
|
Давлат статистика қўмитаси ва унинг жойларидаги ташкилотлари томонидан истеъмол саватчасига киритилган товар ва хизматларга бўлган нархларнинг ўзгариши муттасил равишда кузатилиб борилади. Шу нархларга асосланиб дефлятор ҳисобланади:
Ђ = С„1 (т1 ) ;
бу ерда,
Д 1 - жорий йил дефлятори;
1 С„ (т )
1
0
ИС1(Р1) - жорий даврдаги истеъмол саватчасининг қиймати (жорий баҳоларда);
ИС1(Р0) - жорий даврдаги истеъмол саватчасининг қиймати (базис давр баҳоларида).
Агар дефлятор бирдан катта бўлса, у ҳолда мамлакатда инфляцион жараён кечаётган ва пул қадрсизланиб унинг сотиб олиш қобилияти пасайиб бораётган бўлади. Нархлар даражаси пасаётган бўлса, унда нархлар индекси ёки дефлятор бирдан кичик бўлади.
Дефлятор ёрдамида ҳар бир кишининг, оиланинг ва барча аҳолининг ҳаёт кечириш қиймати ёки турмуш даражаси қандай ўзгараётганини аниқлаш мумкин.
Юқорида айтиб ўтилган реал ЯИМ ҳажми, яъни ЯИМнинг ўзгармас баҳолардаги қиймати қуйидаги усулларда аниқланади: икки марталаб дефляторни ҳисоблаш усули; екстраполяция усули ва бошқалар.
Икки марталаб дефляторни ҳисоблаш усулида қўшилган қийматни ўзгармас баҳода ҳисобланади. Бунда баҳо индекси ёрдамида дастлаб ЯИМ дефлятори, сўнгра оралиқ истеъмол дефлятори аниқланади. Шуларга асосланиб туриб қўшилган қиймат қуйидагича ҳисобланади.
ҚҚ= ЯИМ-ОИ
бу ерда,
ҚҚ - қўшилган қиймат (ўзгармас баҳода); ОИ - оралиқ истеъмол (ўзгармас баҳода);
ЯИМ ни екстраполяция усулида ўзгармас баҳода ҳисоблаш учун маҳсулотнинг физик ҳажми индексидан фойдаланилади:
қ0 п0 Жқ қ1 п0
бу ерда,
қ0п0 - базис даврда ЯИМ нинг қиймати;
қ1 п0
0 0
Жқ қ п - маҳсулотнинг физик ҳажми индекси, екстрополяция кўрсаткичи;
қ1п0 - жорий даврда ЯИМ нинг базис баҳоларидаги қиймати.
Соф ички маҳсулот (СИМ), ялпи миллий даромад (ЯМД) ва соф миллий даромад (СМД) статистикаси
«Соф» сўзи МСТда икки маънони билдиради. У:
истеъмол қилинган асосий капитални ўз ичига олмайди, яъни, масалан соф даромад, соф фойда ва ҳ.к.
ҳосилавий, қолдиқ тушунча бўлиб, таркибидан ўзига мутлақо муқобил бўлган қийматларни айириб ташланганлигини билдиради, масалан соф солиқ (солиқ минус субсидия), соф експорт (експорт минус импорт).
Маълумки, ЯИМ ҳақиқий ишлаб чиқариш ҳажмини бўрттириб кўрсатади, чунки у нафақат янгидан яратилган маҳсулотни, балки янгидан ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган маҳсулотни, яъни сарфланган воситалар ўрнини қопловчи маҳсулотни ҳам ўз ичига олади.
Шу сабабли янги ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажмини соф ички маҳсулот (СИМ) белгилайди. СИМ миқдоран ЯИМ дан амортизация ажратмаларини (А) чегириб олингандан сўнг қолган қисмига тенг бўлади:
СИМ = ЯИМ-А
Демак, СИМ ЯИМ дан амортизация ажратмаларини ўз ичига олмаслиги билан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам у ЯИМ дан ҳар доим кичик бўлади, яъни:
СИМ < ЯИМ
ЯМД - бу барча резидентларнинг бирламчи даромадлари ва Д нинг йиғиндисидир. У ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчиларнинг барча даромадлари кўринишида бўлади:
бу ерда: ИҲ - иш ҳақи, шунингдек қуйидаги қўшимчалар: ижтимоий суғурта, пенсия, бандлик ва бошқа ижтимоий фондларга ажратмалар ва бадаллар; Р - рента, яъни ижара ҳақи (ижарага берилган турар жойлар, бинолар, асбоб ускуналар, ер ва бошқалардан олинадиган даромадлар; ФС - фоиз ставкалари ёки фоизли даромадлар, яъни пул капиталини етказиб берувчиларга хусусий бизнес даромадидан пул тўловлари; А - амортизация, яъни истеъмол қилинган капитал қиймати, кейинчалик еса инвестиция манбаи (бу ерда резидент - давлат); ЕС - бизнесга солинган егри солиқлар (давлатнинг бирламчи даромади); МД - мулкдан келадиган даромад ёки фойда;
ЯМД миллий счетлар тизимида (МСТ) умумийлаштирувчи кқрсаткичдир. МСТ методологиясига биноан у 1993 йилдан бошлаб олдинги ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) қрнида ққлланилиб келинмоқда.
Д=А-Б
бу ерда: А - мазкур мамлакат резидентларининг хорижий мамлакатлардан олган даромадлари; Б - хорижий инвесторлар ва ишчиларнинг мазкур мамлакатда олган даромадлари.
ЯМД 1993 йилдан бошлаб МСТ га киритилган. Миқдоран у ЯИМ га яқин туради. Аммо «даромад» сўзи бу кўрсаткичнинг шлаб чиқариш босқичида қўшилган қиймат кўринишда емас, балки айнан тақсимот босқичида шаклланишини ифодалайди. ЯМД ЯИМ дан миқдор жиҳатдан Д га фарқ қилади.
Агар Д мусбат бўлса, у ҳолда ЯМД ЯИМ дан катта бўлади, яъни:
ЯМД>ЯИМ
Агар Д манфий бўлса, у ҳолда ЯМД ЯИМ дан кичик бўлади, яъни
ЯМД<ЯИМ
Агар Д 0 га тенг бўлса, у ҳолда ЯМД ЯИМ га тенг бўлади, яъни
ЯМД=ЯИМ
Д нинг мусбат бўлиши мазкур мамлакатнинг ривожланган мамлакат еканлигидан далолат беради.
Д нинг манфий бўлиши мазкур мамлакат резидентларининг хориждан оладиган даромадларининг, хорижий инвесторлар ва ишчиларининг мазкур мамлакатда оладиган даромадларидан кам еканлигидан далолат беради. Бу еса маълум даражада мамлакатнинг жамият олдидаги қарздорлигини билдиради.
СМД янгидан яратилган маҳсулот (хизматларнинг) ҳақиқий ҳажмини белгилайди.
Уни икки усулда ҳисоблаш мумкин:
Ҳар иккала усул ҳам бир хил натижани бериш керак.
СМД миқдоран СИМ га яқин туради. Амалда у СИМдан Дга фарқ қилади. Д нинг мусбат, манфий ёки 0 га тенг бўлишига қараб у СИМ дан катта, кичик ёки унга тенг бўлиши мумкин.
СМД - мамлакатнинг иқтисодий фаолиятини умумлаштириб ифодаловчи пировард кўрсаткичдир. У миллий счетлар тизимида (МСТ) қуйидагиларга тенг:
СМД=ЯМД-А
«Даромадлар шакллниши счети»да;
СМД=МҲ+ИЧС+ЯФ
МҲ - меҳнат ҳақи;
ИЧС - ишлаб чиқаришга соф солиқлар; ЯФ - ялпи фойда.
«Даромадлардан фойдаланиш счети»да;
СМД=ПИ+Ж
ПИХ - пировард истеъмол; Ж - жамғарма.
СМДнинг бир қисми (ПИ) жамият аъзоларининг шахсий еҳтиёжларини қондириш учун сарфланса, иккинчи қисми (Ж) ишлаб чиқаришни қайтадан янгилаш учун сарф
бўлади. Ишлаб чиқариш янгидан юз бериши учун ҳеч бўлмаганда сарфланган воситалар ўрни тўлдирилиши шарт. Акс ҳолда ишлаб чиқариш қисқариши мумкин. У барқарор ўсиши учун маҳсулотнинг бир қисми соф инвестицияга юбориб, жамғарма фонди ташкил етилади. Макроиқтисодиёт аҳволи инвестициянинг ҳолатидан келиб чиқади. Агар ялпи инвестиция суммаси ишлатилган меҳнат воситалари амортизациясидан кўп бўлса, соф жамғариш (инвестиция) юз беради. Бу ишлаб чиқаришга қўшимча моддий ресурс келиб тушганини билдиради, бинобарин, иқтисодий
ўсишни таъминлайди.
Шундай қилиб, юқоридаги барча макроиқтисодий натижавий кўрсаткичларни шартли равишда қуйидагича ранжирлаш мумкин:
YaMD>YaIM>SMD>SIM
Ялпи ишлаб чиқариш
Моддий маҳсулотлар
Хизматлар
Иқтисодий фаолият
Ишлаб чиқариш фаолияти
«Пинҳоний иқтисодиёт»
Таянч иборалар
Ялпи ички маҳсулот
Соф ички маҳсулот
Ялпи миллий даромад
Соф миллий даромад
Оралиқ маҳсулот
Ялпи қўшилган қиймат
Корхонанинг ялпи ишлаб чиқарган маҳсулоти
Молиявий сектор
Пенсион фонд
Тижорат банкларининг пировард даромади
Номинал ялпи ички маҳсулот
Қўшилган қиймат
Социал суғурта
Ялпи фойда
Ялпи жамғарма
Пировард истеъмол
Реал ялпи ички маҳсулот
Ялпи ички маҳсулот дефлятори
Do'stlaringiz bilan baham: |