Номинал ЯИМ деганда пулда ифодаланган ва жорий бозор нархларида ҳисобланган маҳсулот ва хизматлар тушунилади. Номинал ЯИМ жорий даврдаги қиймати қуйидагича ҳисобланади:
ЯИМн - номинал ЯИМ;
қ1 - жорий даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларнинг ҳажми (сони, миқдори);
п1 - жорий даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар бирлигининг жорий баҳоси.
Номинал ЯИМнинг ҳажмини ўзгармас баҳода ҳисоблаш учун баҳонинг умумий индексидан фойдаланамиз:
0
1
қ п
: п1 қ1
қ п
қ1п1 - жорий даврда истеъмол қилинган ЯИМ (жорий баҳоларда);
қ1 п1
қ1 п0
баҳонинг умумий индекси (Жр);
қ 1п 0 - жорий даврда истеъмол қилинган ЯИМ (ўзгармас баҳода).
Номинал ЯИМнинг қиймат индексини (Ж қр) баҳонинг умумий индексига (Ж р) бўлиш ёрдамида ЯИМнинг физик ҳажми индексини (Ж қ) таққослама (ўзгармас) баҳоларда аниқлаш мумкин:
Ж қ = Ж қр : Ж р
яъни
:
қ1 п0 қ1 п1 қ1 п1
қ0 п0 қ0 п0 қ1 п0
Индексларнинг ўзаро боғланиши ёрдамида хоҳлаган индексларимизни ҳисоблашимиз мумкин:
Ж қр= Ж қЖ р Ж р= Ж қр:Ж қ
Реал ЯИМ - бу нарх ўзгаришини назарда тутиб ҳисобланган маҳсулотдир. У ишлаб чиқариш ва хизматларнинг ҳақиқий моддий ҳажмини белгилайди. Реал ЯИМ номинал ЯИМни баҳо(нарх)нинг умумий индексига бўлинганига тенг:
п п қ
0
1
Баҳо индексини ҳисоблашда маҳсулот ва хизматлар ҳажми ўзгаришсиз олинади. Яъни, ҳар иккала давр учун ҳам жорий даврдаги (қ 1) маҳсулот (хизмат) ҳажми қатнашади. Шу сабабли номинал ЯИМ ҳажмига нисбатан нарх индекси секин ўсса, реал ЯИМ кўпаяди ва аксинча.
ЯИМ нинг номинал ва реал ҳажмига асосланиб яна бир муҳим макроиқтисодий кўрсаткични, яъни ЯИМ дефляторини ҳисоблаш мумкин. Бу номинал ЯИМ ҳажмини реал ЯИМ ҳажмига бўлиш ёрдамида аниқланади:
ЯИМнинг дефлятори жорий даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат) бирлиги баҳосининг базис даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат) бирлиги баҳосига
нисбатан қандай даражада ўзгарганлигини ифодалайди. Бошқача айтганда, ЯИМнинг дефлятори мамлакат бўйича товар ва хизматларнинг баҳоси жорий даврда базис даврга нисбатан ўртача қанчага ўзгарганлигини билдиради. Бу кўрсаткич ёрдамида жорий даврдаги турли маҳсулотларнинг ўртача баҳосини базис давридаги ўртача баҳо билан таққослаш имконияти туғилади.
ЯИМ миллионлаб турдаги моддий неъматларни ўз ичига олади. Улар бўйича ўртача нархни ҳисоблаш имконияти ниҳоятда мураккаб жараён. Шу сабабли ЯИМ дефлятори истеъмол савати (потребителская корзина) га киритиладиган моддий неъматлар нархлари асосида ҳисобланади. Бундан истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ҳосил бўлади.
Олимлар (биолог, врач, иқтисодчилар) томонидан ўртача талаб ўрганилиб чиқилиб, меъёрдаги истеъмол саватчаси ишлаб чиқилган. Оддий истеъмол саватчасига 18 та ўта зарур озиқ-овқат маҳсулоти (чекувчиларга 19 та) аниқланиб, унинг ойлик миқдори белгиланган (14.2-жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: |