Ядро Вакуолалар ва ҳужайра шираси



Download 158 Kb.
bet3/15
Sana03.04.2022
Hajmi158 Kb.
#526662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
botanika amaliy

Цитоплазма протопластнинг бир қисми бўлиб, ҳужайра қобиғидан мембрана - плазмалемма билан вакуоладан иккинчи мембрана - тонапласт билан чегараланган. У тиниқ, рангсиз коллоид ҳолидаги модда ҳисобланади. Цитоплазма гиалоплазмасида махсус вазифаларни бажарувчи пластидлар, Гольджи аппарати, эндоплазматик тўр, митохондриялар ва бошқа органоидлар (юнон. - organon - аъзо, eidos - тўр) жойлашган. Цитоплазманинг негизини ташкил этган биологик мембрана зич юпқа парда ҳолатида бўлиб, фосфолипидлар ва оқсиллар - липопротеинлардан тузилган. Биомембраналарнинг асосий хусусиятларидан бири уларнинг ярим ўтказувчанлиги бўлиб, моддаларни танлаб ўтказади. Баъзи моддалар жуда тез осон, баъзилари эса секин қийинчилик билан ўтади. Бундай ҳолатда цитоплазма ва органоидларнинг кимёвий таркиби катта аҳамиятга эга бўлади.
Плазмалемма. Плазмалемма (лот. lemma – мева пўсти) цитоплазма мембранасининг ташқи юзаси бўлиб, ҳужайра пўстига маҳкам ёпишиб туради ва ташқи муҳит билан ҳужайра ўртасидаги моддалар алмашинишда қатнашади.
Цитоплазманинг асосий хусусиятларидан бири унинг доимий ҳаракатда бўлишидир. Вояга етган ҳужайраларнинг цитоплазмаси вакуола атрофида органоидлар билан биргаликда бир йўналишда ҳаракат қилади. Цитоплазма ҳаракатининг тезлиги бир қанча (ёруғлик, ҳарорат, кислород билан тўйинишига ва бошқалар) факторларга боғлиқ.
Гиалоплазма. Цитоплазманинг асосий моддаси гиалоплазма (гиалос - ойна) бўлиб, барча органоидларни бир-бирлари билан боғланишни ва ўзаро таъсирини таъминлайди. Цитоплазмада эндоплазматик тўр жойлашган бўлиб, цитоплазма каналчаларини ядро ва қўшни ҳужайралар билан боғлайди. Моддалар алмашинув маҳсулотлари ҳужайранинг турли қисмларига ана шу системалар бўйлаб тарқалади. Эндоплазматик тўр тузилишига кўра 2 га бўлинади: донадор ва силлиқ эндоплазматик тўр. Донадор эндоплазматик тўрнинг асосий вазифаси рибосомалар иштрокида оқсил синтезлашда қатнашади. Силлиқ эндоплазматик тўр эса углеводлар, ёғлар ва гормонларни синтезида қатнашади.
Рибосомалар. Рибосомалар асосан гиалоплазмада ҳар доим учраб турадиган баровар миқдордаги оқсил ва РНК дан ташкил топган 17-23 нм диаметрга эга бўлган майда заррачалардир. Улар ҳужайра мағизида, митохондриясида ва пластидларда ҳам учраб, улар ўлчами жиҳатидан анча кичикроқ бўлади. Рибосомалар ҳужайрада алоҳида - моносома ёки гуруҳ бўлиб жойлашса – полисомалар дейилади. Полисомаларда рибосомалар ўзаро ипсимон РНК молекулалари орқали боғланади. Эукариот организмларнинг ҳужайраларида рибосомалар оқсилни синтез қилувчи марказ ҳисобланади. Рибосомасиз ҳужайра узоқ яшай олмайди.

Download 158 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish