Ядро Вакуолалар ва ҳужайра шираси



Download 158 Kb.
bet14/15
Sana03.04.2022
Hajmi158 Kb.
#526662
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
botanika amaliy

Ҳужайра онтогенези. Барча кўп ҳужайрали ўсимликлардаги ҳар бир ҳужайранинг ҳаётий жараёнини ёки онтогенезини 5 та фазага бўлиш мумкин: 1) эмбрионал (меристематик ёки бўлиниш фазаси); 2) ўсиш фазаси; 3) дифференцияланиш – махсусланиш фазаси; 4) етилиш фазаси; 5) қариш фазаси. Бу фазалар орасида чегара деярли сезилмайди (13-расм).
Эмбрионал фазада ҳужайралар унча катта бўлмасдан юпқа бирламчи қобиқ билан ўралган бўлади.
Ўсиш фазаси ҳужайра бўлинишидан сўнг бошланади. Ҳужайранинг ўсиши ҳужайра қобиғи ҳажмининг катталашиши, протопласт ва вакуоланинг ҳажмининг катталашиши ва органеллалар сонининг кўпайиши натижасида вужудга келади. Ҳужайранинг умумий ҳажми юз ва ундан ҳам кўпроқ маротаба катталашади. Ҳужайранинг ўсиши унинг сув шимиш хусусиятига боғлиқ булади.
Дифференциация фазаси ҳужайранинг ўисш давридаёқ бошланади. Бу фазада ўсувчи ҳужайралар тузилиши ва вазифаси жиҳатидан бир–бирларидан фарқ қиладилар. Турли ҳужайраларда турлича органеллаларнинг ва ҳужайра қобиғининг ўзгариши юз беради. Бир хил ҳужайларнинг цитоплазмаси таркибида хлоропластлар кули ривожланиб – фотосинтез жараёнига қатнашувчи ҳужайралар вужудга келади. Иккинчи хил ҳужайраларда эса мағиз йўқолиб, тонопласт емирилиб – органик моддаларни ўтказувчи ҳужайралар (элаксимон найлар) пайдо бўлади. Учинчи хил ҳужайраларда ҳужайра қобиғи қавтлари пайдо бўлиб, мустаҳкам таянч ҳужайралар ҳосил бўлади.
Вояга етган ҳар бир ҳужайра бажарадиган вазифасига қараб, ўзига хос органеллалар сонига, ҳужайра пўстига ва тузилишига эга бўлади.
Ҳужайра вояга етгандан сўнг, ҳаётий жараёни сусайиб тузилиши соддалашади. Демак, у қарий бошлайди. Аввало ҳужайранинг асосий вазифаси сусаяди, нафас олиши пасаяди, цитоплазмада оқсил, углеводларнинг ва РНК нинг миқдори органеллаларнинг сони камаяди, пластидларда фотосинтез жараёни йўқолиб, хлоропласт хромопластларга айланади. Қариш фазасининг охирида органеллаларнинг сони жуда камайиб, улар мағиз атрофида тўпланади, рибосомалар ва диктиосомалар мутлақо йўқолади ва натижада ҳужайра ўлади.

Download 158 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish