Ядро Вакуолалар ва ҳужайра шираси



Download 158 Kb.
bet12/15
Sana03.04.2022
Hajmi158 Kb.
#526662
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
botanika amaliy

Лизосомалар – гидролитик ферментлар сақловчи, гиалоплазмадан мамбрана билан чегараланган, эндоплазматик тўр ёки Гольджи аппарати маҳсулидир. Лизосомлар барча биологик макромалекулаларни (нуклеин кислотларни, оқсил, полисахаридларни) липидлар ва бошқа органик моддаларни ёки ҳужайра цитоплазмасининг бир қисмини емиради ва уларнинг ўрнига цитоплазма вакуоласи вужудга келади. Лизосомалар таркибидаги гидроликтик ферментлар, ҳужайра ичида овқат ҳазм қилиш, ҳужайрадан ортиқча органеллаларни чиқазиб ташлаш, ҳужайра бўшлиғини протопласти ўлгандан кейин тозалаш каби вазифаларни бажаради.
Ҳужайра қобиғи. Ўсимликлар ҳужайрасининг асосий хусусияти протопластнинг устида қалин қобиқнинг ҳосил бўлишидир. Ҳужайра қобиғи ҳужайрага шакл берибгина қолмай, уни мустаҳкам қилади ва ичидаги тирик қисмларни ташқи таъсирлардан сақлаб туради. Ҳужайра қобиғи рангсиз, тиниқ ва қуёш нурини яхши ўтказади. Ҳар бир ҳужайра ўзининг хусусий қобиғига эгадир. Икки ҳужайра қобиғи ўртасида пектин моддасидан ташкил топган оралиқ модда-қобиқлараро парда ҳосил бўлади. Ўсимликлар ҳужайрасини бир хил (кучли ишқор, азот кислотаси) моддалари билан ишлов берилса, оралиқ пластинка емирилиб ҳужайралар қобиқлари бир биридан ажралиб кетадилар яъни мацерация ходисаси вужудга келади. Табиий мацерацияни пишган нок, қовун, шафтоли меваларида кўриш мумкин. Ҳужайранинг тургор босими натижасида ҳар бир қушни ҳужайраларнинг қобиқларни бурчаклари йиғилиб, тортилиб, юмолоқлашиб ҳужайралар аро бўшлиғини ҳосил қилади. Ҳужайра пўсти протопластнинг ҳосиласи бўлиб, фақат у билан боғланган ҳолдагина ўсиши ва ҳар томонга чўзилиши мумкин.
Ҳужайра қобиғи юқори полимерли углеводлар: целлюлозадан ташкил топган (расм). Целлюлоза микрофибриллардан иборат бўлиб, улар бир-бирига яқин жойлашган мицеллалар боғламидан ташкил топган. Микрофибриллар тўғри таёқ шаклида бўлиб, узунлиги уни ташкил қилган мицеллаларнинг сонига боғлиқ, диаметри эса 10-25 нм. Микрофибрилла боғламлари оралиғида бўшлиқ бўлиб, аморф модда ҳужайра матрикси жойлашган. Микрофибриллар ҳужайрага шакл бериб, унинг мустаҳкамлигини сақлайди. Микрофибрилл боғламлари тўплами узунлиги 4 мкм, қалинлиги 0,5 мкм бўлган макрофибрилларни боғламларини ҳосил қилади ва уларнинг йиғиндиси ҳужайра қобиқ целлюлозасини ташкил этади.
Ц еллюлоза молекуласи мицеллалар микро-
ф ибриллар макрофибриллар целлюлоза қобиқ.
Полисахарид матрикс 2 гуруҳга: пектин моддасига ва гемицеллюлозага бўлинади. Пектин моддаси сувда бўкада ва бир хиллари сувда эрийди. Гемицеллюлоза – полисахаридлар груҳи бўлиб сувда ёмон эрийди ва ҳужайрага махкамлик беради, ҳужайра қобиғининг ўсишига қаршилик кўрсатмайди. Бир хил гемпицеллюлозалар уруғ пўсти ҳужайрасига жамғарма моддалар сифатида тўпланиб, кейинчалик ўсаётган муртак учун сарфланади. Булардан ташқари матрикснинг углеводсиз бирикмаси (компонент) лигнин учрайди. Лигнин – сувда эримайдиган феноллар қаторининг аралаш аморф полимер модда, у юксак ўсимликлар ҳужайраларнинг қобиғигагина хосдир. Ҳужайра қобиғининг лигнин моддаси билан тўйинишига лигнификация ёки ёғочланиш дейилади.
Айрим ҳужайралар қобиқларида гидроморф полимер мум, кутин ва суберин моддалари юпқа плёнка ҳосил қиладилар. Кутин ва суберин кимёвий таркиби жиҳатидан бир бирига жуда яқин. Кутин ва суберин, мум билан биргаликда, турли қалинликдаги плёнка – кутикула қаватини ҳосил қилиб ҳужайраларнинг қобиқларни ташқи томондан қоплаб туради. Суберин плёнкаси ҳосил бўлган қобиқдан газ ва сувлар ўтиши қалинлашади, натижада ҳужайра ўлади. Кутикула ва суберин қаватларининг ҳимоя қилиш хусусияти уларнинг таркибига мум моддасининг қатнашганлигидадир. Мум фақат кутикула ва суберин қаватларининг таркибигагина кириб қолмасдан, ўзи ўсимликларнинг ер устки қисмларида кристалл шаклида юпқа қатлам ҳам хосил қилади.
Баъзи ўсимликлар уруғларининг ҳужайра қобиғи сув таъсирида клетчатка ёки пектин моддасининг юқори молекулали углеводлар - шилимшиқ ва камедларга айланиши натижасида шилимшиқланади. шилимшиқланган қобиқ сувда яхши букиб унаётган уруғларни кўриб қолишидан, қизиб кетишидан сақлайди ва униш жараёнини тезлаштиради.
Айрим ўсимликлар (буғдойдошлар ва қирқбўғимдошларда) қобиғи қумтупроқ, кальцийли ёки магнийли тузларни шимиб олади. Бундай ўсимликлар қобиғи механик томондан жуда пишиқ ва ташқи муҳит таъсирига чидамли бўлади.

Download 158 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish