Ядро Вакуолалар ва ҳужайра шираси


Антибиотиклар ва фитонцидлар



Download 158 Kb.
bet11/15
Sana03.04.2022
Hajmi158 Kb.
#526662
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
botanika amaliy

Антибиотиклар ва фитонцидлар. Ўсимликларни турли касал туғдирадиган микроорганизмлардан ва паразитлардан ҳимоя қиладиган моддалар бўлиб ҳисобланади. Антибиотиклар тубан ўсимликларнинг (замбуруғлар баъзи бактериялар), фитонцидлар эса гулли ўсимликларнинг (пиёз, саримсоқ пиёз, қорақанд ва бошқалар) ҳужайраларида ишлаб чиқилади. Бу моддалар турли микроорганизмлари ҳатто ҳашоратларни майда сут эмизувчи ҳайвонларни ҳам ўлдиради.
Антибиотиклар табобатда турли юқумли касалликларни даволашда қўлланилади.
Ингибиторлар – ферментларнинг активлигини сусайтириб турли физиологик жараёнларни боришини тўхтатади. Ингибиторлар муҳим биологик аҳамиятга эга бўлиб, эрта баҳорда ўсимликни бевақт куртакларнинг ҳаракатга келишидан, уруғларнинг униб кетишдан сақлайди.
Вакуолаларнинг вазифалари. Ўсимликлар ҳужайраларида вакуолалар асосан озуқа ва чиқинди моддаларни тўплаб ҳужайранинг тургор ҳолатини сақлайди. Яъни ҳужайра шираси концентрацияси теварак атроф муҳит концентрациясидан юқори бўлса, ҳужайра ичига сув кириб вакуолалар тўлади, натижада ҳужайра ичида таранг ҳолат – тургор пайдо бўлади. Марказий вакуолада яъни ҳужайра шираси ичида ионлар ва шакарларнинг концентрацияси пўстлоқ концентрациясига нисбатан юқори бўлиб: тонопласт бу моддаларни вакуоладан секин диффузиялайди, лекин сув яхши ўтади. Шунинг учун пўстлоқ сувга тўйинганда, диффузия йўли билан вакуолага сув киради. Бундай мембрана орқали сувда эриган моддаларни бир тамонлама танлаб ўтказувчи диффузиялаш ҳодисасига осмос дейилади. Ҳужайра ширасида эриган моддалар ҳужайрада маълум босим ҳосил қиладилар: эритма концентрацияси қанча юқори бўлса, осмотик босим ҳам шунча юқори бўлади. Осмотик босим ўсимликларнинг ёшига, сув билан таъминланишига боғлиқ бўлади.
Тургор ўсимликларнинг ҳўл ораганларининг шаклини, ўзини тутишини ва ташқи механик таъсирига чидамлилигини таъминлайди. Агар ҳужайрани бирор туз ёки шакарнинг гипертоник (юқори концентрацияли) эритмасига солинса, сувнинг ҳужайрадан осмотик чиқиши вужудга келади. Натижада вакуоланинг ҳажми кичраяди, протопласт ҳужайра қобиғидан марказга қараб қочади, тургор йўқолади, яъни ҳужайрада плазмолиз ҳолат бошаланди, ўсимликлар сўлади. Плазмолиз орқага қайтадиган жараён бўлиб, ҳужайрага сув етарли бўлганда ёки ҳужайрани гипотоник (паст концентрацияли) эритмага солганда вакуолага сув яна тўлиб протопласт ҳужайра қобиғига сўрилади ва яна тургор ҳолат бошланади. Плазмолиз жараёни фақат тирик ҳужайраларгагина хосдир. Тургор босим фақат ўсимликларнинг ёғочланмаган қисмларининг шаклинигина сақлаб қолмасдан, ҳужайранинг ўсишида ва ҳар тамонлама чўзилишда ҳам асосий фактор бўлиб саналади (расм).

Download 158 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish