Енгил преэклампсия – диастолик босим 110 мм сим.уст. дан кўп ёки унга тенг бўлса ёки оралиғи 4 соат билан 2 марта ўлчанганда 90 сим.уст. дан кўп ёки унга тенг бўлса ва протеинурия (сийдикда оқсил миқдори 1 г/лгача). Кўпинча симптомсиз ўтиб кетади, лекин тез жадаллаб оғир шаклга ўтиши мумкин. Енгил преэклампсияда оғирлашув симптомларидан бири қўшилса:
гиперрефлексия
бош оғриши
кўришнинг бузилиши
олигурия (≤ 500 мл/24 соатда)
тўш орқасидаги оғриқ (ўнг қовурға пастида)
ўпка шиши
тромбоцитопения (тромбоцитлар сони <100х10/1, АТА >50 ме/л) унда оғир преэклампсия ҳисобланади
Оғир преэклампсия –
диастолик босим 120 мм сим.уст. дан кўп ёки унга тенг бўлса ёки оралиғи 4 соат билан 2 марта ўлчанганда 110 сим.уст. дан кўп ёки унга тенг бўлса плюс протеинурия (3г/л ёки ундан ортиқ)
Ёдингизда тутинг:
Преэклампсиянинг енгил формаси симптомларсиз кечиши мумкин;
Агар протеинурия кўпайса, у ҳолда преэклампсиянинг енгил формаси оғирига ўтаётганининг белгисидир;
Товонлар ва оёқларнинг шишлари преэклампсиянинг ишонарли белгиси бўлиб ҳисобланмайди.
Эклампсия – она ва бола ҳаётига хавф солувчи ҳолат бўлиб, преэклампсияли беморларда бир ёки ундан кўп талвасалар пайдо бўлиши бошқа турдаги мия бузилишларига алоқаси йўқлиги (эпилепсия ёки мияга қон қуйилиши). Талвасалар туғруқдан олдин, перинатал ва чилла даврида пайдо бўлиши мумкин ва гипертензия оғирлик даражасига боғланмаган ҳолда юз беради.
20.3. Даволаш
Ҳомиладорлик давридаги гипертензия ҳолатини даволашда турли медикаментоз воситалар “патогенетик” деб ишлатиладиган бўлса-да, у мазмунга тўғри келмайди. Ҳозирги кунда ҳомиладорлик давридаги гипертензия ҳолатини патогенетик даволаш биргина усули ҳомиладорликни тўхтатиш ҳисобланади, қолган барчаси асосан симптоматик эффектга эга.
Даво муддати - енгил преэклампсияда-1 ҳафта, оғир преэклампсияда-24 соат, эклампсияда – 6 соат.
Талвасага қарши асосий терапия бўлиб талвасага қарши препаратларни адекват ишлатилиши ҳисобланади. Шифохонага ётқизилаётган аёллар орасида талвасалар даволаш етарли даражада ўтказилмаганлиги сабабли кузатилади. Ҳозирги пайтда ҳомиладорлик давридаги гипертензия ҳолатидаги артериал гипертензияни даволаш амалиётида кенг тарқалган магний сульфати тан олинди. Енгил наркотик таъсиридан ташқари, магний сульфати сийдик ҳайдовчи, гипотензив, талвасага қарши, спазмолитик эффектга эга ва мия ичи босимини пасайтиради.
Магний сульфатининг гипотензив таъсирини қон томирларнинг прессор моддаларга реакциясини пасайтириш имконияти билан боғлашади (ангиотензин II, норадреналин). Mg2+ ионлари Са2+ ионларига антагонистик таъсир кўрсатишини бунга қўшимча қилиб кўрсатиш мумкин.
Магний сульфати – оғир преэклампсия ва эклампсияда талвасаларни даволашда бошқа талвасаларга қарши моддалар(диазепам ва фенитоин) қаторида танлаш воситаси ҳисобланади. Эклапсияни ўрганишдаги синовлар шуни кўрсатадики, магний сульфат билан даволанган аёлларда диазепам ва фенитоин билан даволангандан кўра, қайталовчи хуружлар камроқ кузатилади, ва оналар ўлими кўрсаткичи бир қанча пасайган.
Узоқ вақт давомида акушерлик амалиёти магний сульфатнинг дозасини ва юбориш тезлигини аниқлашда дастлабки ўрта артериал босимга (ЎрАБ) асосланган.
Ўрта артериал босим формула бўйича ҳисобланади :
АДў = САБ +2 ДАБ
Do'stlaringiz bilan baham: |