XX БОБ
ҲОМИЛАДОРЛИК ДАВРИДАГИ ГИПЕРТЕНЗИВ ҲОЛАТЛАРИ
Мақсад:
УАШ ҳомиладорлик давридаги гипертензив ҳолати сиптомларини аниқлаш, асоратларининг олдини олиш тадбирларини ўтказиш, эрта диагноз қўйишга ўргатиш. Касалхонага ётқизишгача бўлган даврда тез ёрдам кўрсата билиш.
Режа.
Преэклампсия билан ҳомиладорликни олиб бориш кўникмаларини ишлаб чиқиш.
Ҳомиладорлик давридаги гипертензия ҳолатининг асоратларни аниқлаш, касалликнинг оғирлик даражасини белгилаш бўйича билимларни ишлаб чиқиш.
ЭГК нинг асоратланган шакли билан ҳомиладор аёлни ўз вақтида шифохонага ётқизиш учун кўрсатмалар, амбулатор даволаш асослари ва даволаш бўйича билим ва кўникмаларни ишлаб чиқиш.
Эклампсияда ва эвакуация босқичларида шошилинч ёрдам кўрсатиш тадбирлари бўйича билимларни шакллантириш.
Ҳомиладорлик давридаги гипертензив ҳолати бўлган аёлларда асоратларнинг олдини олиш ва чилла даврида соғломлаштириш бўйича кўникмаларни ишлаб чиқиш.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра ҳомиладорлик давридаги гипертензив ҳолатлар учраши 7% дан 16% гача ўзгариб турибди ва унинг кўп учраши айниқса ривожланаётган давлатларда кузатилмоқда. Оналар ўлимининг сабаби сифатида ҳомиладорлик давридаги гипертензия ҳолатлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида 24% ни ташкил этади, масалан Россияда – 26,3%, Ўзбекистонда – 15,4%га етиб, учинчи ўринни эгаллаб турибди. Маълумки, узоқ вақт давомида оналар ўлими сабаблари орасида акушерлик қон кетишлари эгаллар эди ва 12,5 – 18,2% ни ташкил қилган, лекин оналар ўлимининг қон кетиш сабаби таҳлил қилинганда ўлган аёлларнинг умумий сонидан ярми (46,7%) ҳомиладорлик давридаги гипертензия ҳолати билан боғлиқ бўлганлиги аниқланди. Ўзбекистон бўйича ҳомиладорлик давридаги гипертензив ҳолатларда оналар ўлими биринчи туғувчилар орасида ─ 27,5%, Россия Федерациясида – 54,8%; қайта туғувчилар орасида ушбу кўрсаткич 17,1% ва 38,7% ни ташкил этди, тез-тез ва кўп туққанлар орасида эса– 33,2%. Перинатал ўлим ҳомиладорлик давридаги гипертензия ҳолатларида 5,3% (18-30‰), касалланиш эса 30% (640-780‰), ҳомила ривожланишининг орқада қолиши – 40%ни ташкил этади. Сўнгги йилларда дунёда ҳомиладорлик давридаги гипертензия ҳолатлари кўпайиб бораётгани, жараённи нгтезлашиши ва асоратларининг тез ривожланиши билан кечиши қайд этилмоқда. Ҳозирги даврда касаллик аниқланишининг сифати яхшиланди, шу билан бирга ҳомиладорлик давридаги гипертензив ҳолатлар хавф гуруҳининг кўпайишига сабаб бўлди.
Ҳомиладорлик давридаги гипертензив ҳолатлар кўпинча экстрагенитал патологияли аёлларда ривожланади (64%). Экстрагенитал касалликлар фонида биргаликда кечадиган ҳомиладорлик даврида гипертензив ҳолатлар учрашининг кўпайишга мойиллиги аниқланмоқда, бу эса маълум даражада оқибатлари оғирлашишига олиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |