20.2. Ҳомиладорлик давридаги гипертензив ҳолатлар таснифи, клиникаси ва диагностикаси Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти консенсусга эриш мақсадида ҳомиладорлик давридаги гипертензив бузилишларнинг қуйидаги таснифини келтирган (ХКТ 10):
Аввал мавжуд бўлган (сурункали) гипертензия(ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасигача аниқланган ёки туғруқдан кейин 6 ҳафта ўтгач сақланган).
Аввал мавжуд бўлган гипертензия протеинурия қўшилиб кечиши билан (сурункали гипертензияга енгил преэклампсиянинг қўшилиши)
Ҳомиладорлик туфайли вужудга келган гипертензия, протеинуриясиз(ҳомиладорлик билан индуцирланган гипертензия).
Преэклампсия (гестацион гипертензия протеинурия билан): енгил ва оғир даражаси
Эклампсия Аниқланмаган (таснифланмган) гипертензия ва/ёки протеинурия ЖССТ экспертлари ҳомиладорлик давридаги артериал гипертензиянинг оғирлик даражасини баҳолаш ва олиб бориш тактикасини танлаш учун қуйидаги клиник мезонлар тавсия этган. Гипертензияни аниқ кўрсаткичи бўлиб диастолик босим ҳисобланади, у периферик қаршиликни кўрсатади ва аёлнинг эмоционал ҳолатига систолик босимга қараганда боғлиқ эмас.
Гипертензиядиагнози бир марта ўлчаганда диастолик босим 110 мм сим.уст. дан кўп ёки унга тенг бўлса ёки оралиғи 4 соат билан 2 марта ўлчанганда 90 сим.уст. дан кўп ёки унга тенг бўлса. Оғир гипертензиядиагнози бир марта ўлчаганда диастолик босим 120 мм сим.уст. дан кўп ёки унга тенг бўлса ёки оралиғи 4 соат билан 2 марта ўлчанганда 110 сим.уст. дан кўп ёки унга тенг бўлса. Агар гипертензия ҳомиладорликнинг 20- ҳафтасидан кейин, туғруқ вақтида ёки туғруқдан сунг 48 соат ичида пайдо бўлса, бу ҳолат ҳомиладорлик туфайли индуцирланган гипертензия деб юритилади. Гипертензия 20 ҳафтагача пайдо бўлса, сурункали гипертензия деб айтилади.
Протеинурия.Нормал кечаётган ҳомиладорликда буйраклар орқали оқсил ажратилиши ортади, лекин протеинурия патологик ҳисобланмайди, агар у 24 соат ичида 300 мг га тенг ёки ошган бўлмаса, ёки 300 мг/л тенг ёки ошган бўлса, ёки 1+ реагент қоғозчалари ишлатилганда «ботириш» тести тоза ифлосланмаган сийдикда (фақат янги олинган сийдикнинг ўрта порцияси) ҳеч бўлмаганда икки марталик сийдик таҳлилида (ва сийдик йўллари инфекцияси бўлмаганда).
Протеинуриянинг пайдо бўлиши ҳомиладорлик давридаги гипертензив ҳолатининг кечки симптоми ҳисобланади ва ҳомила учун хавфи ортиб ноҳуш оқибатлар билан боғлиқ.Артериал қон босимининг ошиши протеинурия билан биргаликда кечиши преэклампсия ривожланиши тўғрисида маълумот беради.Гипертониянинг аниқлиги ва протеинурия бошланиши билан боғлиқлиги ноаниқ. Сийдик таҳлили ҳомиладорлар гипертензиясининг скриннингининг ажралмас қисми ҳисобланади. Протеинуриянинг аниқ топилиши учун 24 соат мобайнида тўпланган сийдикни ишончли миқдорий текширув ўтказиш зарур.
Шишлар.Ўрта даражали шишлар ҳомиладорлиги физиологик кечаётган 50-80 % ҳомиладорларда кузатилади, ва улар одатда оёқларга, қорин бўшлиғига, юзига тарқалади. Маълумотлар шуни кўрсатадики, шишлари бор гипертония ёки протеинуриясиз ҳомиладорлар, шишлари йўқ ҳомиладорларга қараганда йирикроқ болаларни туғишади. Бу шишларни ҳомиладорлик давридаги мослашув механизмларининг бир қисми ҳисобланишининг ишончли исботи бўлади. Шишлар ҳомиладорлик давридаги гипертензия ҳолати аёлларнинг 85 % да учратилади ва одатда тана вазнининг тез ошиши билан боғлиқдир ва уни оддий ҳомиладорликдаги шишлардан ажратиш қийин. Перинатал ўлим гипертония билан шишлар бирикишидан кўра, фақат гипертонияда пастроқ бўлиши кузатилади. Шишларсиз ўтаётган преэклампсия, шишлар билан бирга кечаётган преэклампсиядан кўра она ва бола учун хавфлироқлиги тан олинганига анча бўлди. Ҳозирги вақтда преэклампсия тушунчаси тўлиқ аниқланмаганлигига қарамасдан, ҳомиладорлик пайтида гипертензив бузилишлари таснифига асосланган ҳолда ЖССТ томонидан тавсия этилган тушунчаларга кўп амал қилинмоқда: