XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON_____
51
мумкин. Бундан ташқари, ўчоқнинг деворлари олов таъсирида ўта кучли куймаганлиги, оловхоналар
ичини тозалигидан кўриниб
турибдики, маросим тугагандан сўнг доимо уни ичи кулдан тозалаб
турилганлиги ва шу билан бирга, ўчоққа олов маросим вақтида олиб келинганлиги кўриниб турибди.
Стратиграфик кузатишларимизга кўра, қўш оловхонали ўчоқ уй
билан бир даврда
қурилганлиги ва унинг ғарб томонига Сополли маданиятининг Жарқўтон босқичига оид хумчани
ўрнатилиши унинг даврий санасини аниқлашда асосий манба бўлиб хизмат қилади.
Ушбу типдаги
оловга топиниш ўчоғи Сополли маданияти ёдгорликларида илк маротаба очиб ўрганилмоқда.
Шу билан бирга, ушбу хонанинг жанубий девори орасига камин-ўчоқ қурилганлиги кузатилди
(3-расм, II). Хонанинг камин-ўчоқ қурилган девори нисбатан кенгроқ, яъни 1,25 м.ни ташкил қилади.
Камин-ўчоқ тўғри тўртбурчак (65-52 см) шаклида бўлиб, уни оловхонасини деворлари уч маротаба 2-
3 см қалинликда сомон аралаш лой билан сувалган ва унда олов таъсирида куйганлик излари
кузатилади. Камин-ўчоқни стратиграфияси қуйидагича: аввал пол ва уни усти 5-6 см қалинликда кул
қатламдан иборат. Унинг устида эса 15-17 см қалинликда кул аралаш юмшоқ тупроқ қатлам
ётқизилган. Мазкур қатлам орасида куйган хом ғишт парчаси учрайди. Ушбу қатлам устида яна 2-3 см
қалинликдаги кул қатлам бор. Юқори қатлам 45-48 см қалинликда юмшоқ тупроқдан таркиб топган.
Мазкур қатлам орасидан 6 дона хом ғишт бўлаги топилди. Илк камин-ўчоқлар
Жанубий
Туркманистоннинг неолит даврига оид Жойтун маданиятининг Манжуклитепа, Чопонтепа ва Жойтун
ёдгорликларида учрайди [8, 10 б; 9, 28-29 б; 10, 32 б; 37, 148 б; 21.]. Бу даврга оид камин-ўчоқлар хона
деворларининг олд томонига қурилган, уларнинг устки қисмида мўрилари мавжуд бўлган. Бу ўчоқлар
бронза даврига оид девор олди ўчоқларини эслатса-да, уларнинг шакли ва
тузилишларида катта
фарқлар борлиги сезилади. Энеолит даврига оид Геоксюр воҳасини Геоксюр 1 ва Оқчатепа
ёдгорликларида ҳам камин-ўчоқлар учрашини И.С. Масимов таъкидлаб ўтган [19, 476-477 б.]. Ушбу
даврдан бошлаб камин-ўчоқлар хона деворлари орасига қурила бошланганлиги кузатилади.
Мурғоб воҳасидаги мил.ав. II минг йилликка оид Келлели 4 ва Таиптепа 1 ёдгорликларда ҳам
камин-ўчоклар учрайди [18, 173 б; 19, 476-477 б.].
Б.А. Литвинский томонидан Номозгоҳтепадан ҳам камин-ўчоқ очиб ўрганилиб, у мил.ав. III
минг йилликнинг ўрталари ва II минг йилликнинг биринчи ярми билан даврлаштирилган [17, 35 б.].
Бундан ташқари, Гонур ёдгорлиги саройидаги хоналарни биридан ва Аджи-Куи 8 ёдгорлигидан ҳам
камин-ўчоқлар топилганлиги тўғрисида маълумотлар берилган [36. 70-73 б.].
Тадқиқотчилар ушбу ўчоқларни мил. ав. III минг йилликларни охирларига ва II минг
йилликларни бошларига оид эканлигини таъкидлаб ўтганлар. Қадимги Бақтрия ҳудудидаги