XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
201
1) Д
-
д
-
д
-
д
-
дўхтир! Д
-
д
-
Дорингизни ичгандан к
-
к
-
кейин м
-
м
-
м
-
мен д
-
д
-
дуқланяпман!
-
Д
-
д
-
даволаймиза! Қ
-
қ
-
қани.. Б
-
б
-
б
-
бешгача с
-
с
-
с
-
санангчи!...
2) Асаб касаллиги шифокори беморга дори беряпти:
-
Қани, дорини ютинг! Тезроқ
ютинг! Ют дедим ярамас!!!
Айрим инглизча латифаларда беморнинг ташқи кўринишига ўз баҳосини берадиган
шифокорнинг қўполлиги тасвирланади. Бемор иккинчи фикр ҳақида сўраганида, у бошқа
шифокор фикрини назарда тутганди, бу шифокор эса гапни ўзича талқин қилади ва моҳиятан
профессионал сифатида унинг иши соҳасига кирмайдиган, айтилиши керак бўлмаган яна бир
фикрни айтади.
The doctor to the patient: You are very sick. The patient to the doctor: Can 1 get a second
opinion? The doctor again: Yes, you are very ugly too.
Латифаларда, шунингдек, ускуналар ва беморлар шахсий фойдаланиши учун нарса –
буюмлар, чойшаб, кийим бош ва касалхона беморларни таъминлаши керак бўлган нарсалар
етишмаслиги кулгига олинади.
Ўғил отасини касалхонага олиб келди. Қабулхонада ундан сўрашяпти:
-
Сизда
шиппакларингиз борми? –
Ҳа.—
Халат борми? –
Ҳа.
-
Постеллариз борми? —
Ҳа.
-
Матрас,
кўрпа, ёстиқчи? Ҳа. —
Яхши
,
ёниздаги халат кийган одам ким?
-
У врач. Ҳар эхтимолга
қарши олиб келдим, мабодо сизларда бўлмай қолса деб.
Латифаларда турли мутахассислик шифокорлари эслатиб ўтилади ва бу ҳолат
матнларда акс этади, мисол учун, касал оёқ ўрнига соғини кесиб ташлаган ва буни оддий
ҳолат деб қабул қиладиган жарроҳлар лаёқатсизлиги кўрсатилади, қуйидаги латифа бунга
яққол мисол бўлади.
Икки жаррох сухбатлашмоқда:
-
Биринчи марта оёқни кесиб ташлаш операциясини
амалга оширганимда қаттиқ ҳаяжонлаганман ва хато қилиб қўйганман. Жиддий хатоми?
-
Йўғе, шунчаки беморнинг coғ оёгини кесиб ташлаганман.
Аксар ҳолларда шифокор азобларини камайтириш учун беморга мақбул маслаҳат
беришга қодир бўлмай, унинг аҳволини янада оғирлаштирадиган нарсани тавсия қилади.
Дўхтир, нафас олганимда юрагим қаттиқ санчияпти.
-
Ундай бўлса
,
нафас олмасликка
ҳаракат қилинг.
ДАН ходимлари тўғрисидаги латифаларда пулга ўчлик ва порахўрлик кулги остига
олинади. Латифаларда, автоинспектор дори –
дармон қутиси, ҳужжатларни текширади ва
ҳаммаси жойида бўлган тақдирда ҳам автоинспектор ҳайдовчига жарима солиш учун баҳона
топа олади, мисол учун, машинанинг чанг капоти каби. Бунда давлат даромадига кетиши
керак бўлган жарима автоинспектор
чўнтагига ўтиб кетиши кўзда тутилади.
1) Хайдовчи тезликни оширганлиги учун ДАН ходими тўхтатибди.
-
Бўлди, хайдовчилик
гувохномамни олиб қўясиз
-
да энди
-
дебди хайдовчи.
-
20000 сўмга гаров бойлаймизми, олиб
қўймайман —
дебди ДАН
ходими.
2) ДАН ходими хайдовчини тўхтатибди.
-
Саломатлик тилайман, хужжатларингизни
бир кўрсак. Хужжатлар жойида
.
Аптечка бор экан. Автомобилни айланиб кўриб, ДАН
ходими бирор айб тополмабди.
-
Хўш, деди хайдовчи,
-
Хаммаси жойида бўлса, кетсам
бўлаверадими?
-
Кетаверинг, виждонингиз йўл қўйса.
Ўқитувчи (домла) концептли ўзбекча латифаларда ўқитувчиларнинг ишга шўнғиб
кетиш, ўқитувчилик ишига беъмани садоқати сингари стереотипли сифати устидан
кулинади. Навбатдаги латифадаги комик эффект “соат” сўзининг кўп маънолигига қурилган
бўлиб, мазкур контекстда соат ўқитувчи меҳнати тўловининг таърифи берилганини
билдиради. Ҳамда унда ўқитувчи ўз ўқув соатларини қанчалик қадрлаши кўрсатилади,
негаки маошининг хажми шунга боғлиқ, ташвишли ва толиқтирувчи бўлган синф
раҳбарлигига кам ҳақ тўланади. Ушбу мисол жуда аҳамиятли, чунки унда топширилган ишга
ўқитувчининг юқори даражада маъсуллиги кўрсатилган ва бу уни доимий асабийликда тутиб
туради. Ҳатто ўқитувчининг бутун фикри –
ҳаёллари ўқув–
тарбиявий масалаларни ҳал
қилишга қаратилгандир.
Бир босқинчи мактабдан қайтаётган ўқитувчини тунамоқчи бўлиб:
-
Соатингни бер
менга!
-
деса, ўқитувчи шошилиб:
-
Соатимни беролмайман, ўзимга бир ставка чиқмайди,
майли синф рахбарлигимни олақол!
-
дермиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |