Ключевые слова:
рыбалка, палатка, тростник, озера, Джанбас
-
кала
IV,
неолитический период.
Abstract. This article is about the Neolithic period, found in Khorezm, Kaltaminor culture.
The article gives a wide range of sources on the lifestyle, material and spiritual culture of the
primitive people of Kaltaminor culture.
Keywords: fishing, tent, reed, lakes, Jonbosqala IV, Neolithic period.
Хоразм
-
қадим
-
қадимдан инсониятнинг кўҳна маконларидан бири бўлиб келган
ҳудуддир. Бу бетакрор ўлкада жуда қадим замонлардан бошлаб ўтроқ турмуш тарзи,
деҳқончилик ва суғориш тартиби, савдо ва ҳунармандчилик, маданият ва таълим юксак
даражада ривож топгани барчамизга аён
[1].
ХIХ асрнинг 30
-
йилларида амалга оширилган
археологик
-
этнографик маълумотлар асосида қадимги хоразмликлар хусусида бир талай
маълумотлар тўпланган ва уларнинг аҳамияти ҳозиргача ўз кучини йўқотмаган.
Хоразм диёрида яшаган қадимги аҳолининг хўжалик ҳаёти ва турмуш тарзи, диний
эътиқодлари билан боғлиқ бўлган айрим масалаларнинг ечимини топишда археологик
ёдгорликларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Шу сабабдан ҳам мазкур тадқиқот
ишимизда уларга яқиндан мурожаат қилдик.
Ўрта Осиёнинг кўплаб ҳудудларидан тош асрининг турли даврларига оид археологик
ёдгорликлар топилган ва атрофлича ўрганилган. Хусусан тош даврининг сўнги босқичи
бўлган неолит даврида ўлкамиз ҳудудларида яшаган ибтидоий одамларнинг ақлий ва
жисмоний қобилиятлари ўсганлигидан далолат беради. Неолит даврида иқлим ҳозиргига
анчайин яқин бўлган, бу давр кишилари шу сабабдан ҳам кенг ҳудудларга ёйилганлар. Улар
турли
табиий шароитга мослаша борганлар ва алоҳида маданият яратганлар
[2].
Ўрта Осиё,
хусусан Хоразм ҳудудларидан топилган неолит даври манзилгоҳлари Калтаминор маданияти
номи билан аталади. Бу археологик маданият излари Тўрткўл тумани жанубидаги
Калтаминор канали яқинидан топилиб, бу хилдаги маконлар Оқчадарё ҳавзаси, юқори Ўзбой,
Мохондарё, Оролнинг шимоли
-
шарқий ҳудудларида ҳам учрайди
[3].
Қизилқум ва
Усюртнинг катта ҳудудларида ҳам Калтаминор маданиятига оид бўлган неолит даври
одамлари қўним топган маконлар топилган. Бу маданият Ўрта Осиё ва унга туташ
ҳудудларга ўз таъсирини ўтказган бўлиб, даврий чегараси милоддан аввалги IV
-
III минг
йилликларни ўз ичига олади. Калтаминор маданияти даврида Хоразмда дарё ва кўллар сероб
бўлиб, атрофларида қамишзорлар ястаниб ётган. Шу сабабли ҳам маҳалий
калтаминорликларнинг турмуш ва хўжалик ҳаётида балиқчилик муҳим аҳамият касб эта
бошлайди. Шунингдек, калтаминорликлар нафақат балиқчиликни ўзларининг кундалик
юмуши сифатида қараганлар
,
балки бу давр одамлари термачилик ҳамда қисман чорвачилик
билан ҳам шуғулланганлар. Хоразм тарихининг ўткир билимдони С.П.Толстов томонидан
неолит даврига оид бўлган дастлабки манзилгоҳ 1939
-
йилда Жонбосқаъла ёдгорлигидан 1,5
км жануби
-
ғарбда топилган. Толстовнинг айтишича бу манзилгоҳ археологлар одатига кўра,
Do'stlaringiz bilan baham: |