Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/389
Sana26.03.2022
Hajmi4,01 Mb.
#510812
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   389
Bog'liq
xoразм

XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

8/2020
119
қишлоғидан Сафар Хушвақт ўғлини

Оқиртма қишлоғидан Ҳайин Пиримқул ўғлини, Ажина 
қишлоғидан Нурали Қурбон ўғлини тарбиялаб етиштирган. 
Шеробод достончилик мактабининг яна бир етук вакили Мадоноқул бахши Авлияқул 
ўғли (1889
-
1975). Мардонақул бахши Шерна бахшига ҳам жиян, ҳам куёв, ҳам севимли 
шогирд саналади. Мардоноқул бахши бахшичиликда ўз усулини ихтиро қилган ижодкор 
бахши. Хусусан ундан ёзиб олинган “Алпомиш” достони ўзининг сюжети, ғоявий етуклиги 
ва бадиий маҳорати билан алоҳида ажралиб туради.
Мардоноқул бахшининг ижоди Шерободнинг Азон қишлоғидан Аваз юзбоши, 
Таллимарон қишлоғидан Абдишукур Хожимурод ўғли, Чорша бахши Раҳматулла ўғли, 
Деновнинг Оқлар қишлоғидан Тошмурод Тўра ўғли, Бойсуннинг Кофирун қишлоғидан 
Улаш Ғози ўғли, Қиём Чори ўғли, Алисаид Хайинназар ўғли, Шерободнинг Оққўрғон 
қишлоғидан Юсуф Ўтаган ўғли, Таллимаронлик Рани Раҳим ўғли, Тожикистонлик Бўри 
бахши Аҳмад ўғли каби бахши шоирлар ижодига катта таъсир кўрсатган. Шеробод 
достончилик мактабининг репертуаридан жой олган “Ховдак”, “Денов билан Балх”, 
“Кўҳитанг”, “Султон Иброҳим”, “Малликаи Хуббон”, “Донишманд ва Маликанинг минг 
саволи”, “Муллат Гулсума”,
“Тошкент ота”, “Кент”, “Одамнинг туғилиши” ва бошқа достон 
ва термалар бошқа достончилик мактабларининг ижод
саҳифаларида учрамайди. Ушбу 
достонларда она юрт тарихи, халқнинг орзу
-
умидлари

ҳаёт кечинмалари моҳирона ифода 
этилган ва бевосита Сурхон воҳаси билан боғланган.
Тадқиқотнинг натижалари:
Шеробод достончилик мактабининг шаклланиши Х
I
Х 
аср ўрталарига бориб тақалади. Шеробод достончилик мактаби атрофида жамланган 
бахшилар ўз репертуарларидаги достон ва
термаларни устоз
-
шогирдлик анъаналари орқали 
авлоддан авлодга етказиб келишган. Ушбу мактабга хос бадиҳагўйлик санъати бошқа 
достончилик мактабларида кам учрайди. Шеробод достончилик мактаби вакиллари достон ва 
термаларни дўмбира жўрлигида бўғиқ овозда куйлашган. Шеробод достончилик мактаби 
вакиллари томонидан куйланган “Алпомиш” достонининг воқеалар ривожи бошқа 
достончилик
мактабларидан
тубдан фарқ қилади. Шеробод достончилик мактабининг бахши 
шоирлари куйлаб келган “Оллоназар Олчинбек”, “Малла савдогар”, “Олтин қовоқ”, 
“Тошбосар” ва “Хурсўна” достонлари бошқа жойлардаги бахшилар репертуарида учрамайди.
Хулоса:
Юқорида келтирилган маълумотларга таяниб айтиш мумкинки, Шеробод 
достончилик мактаби ўзининг ўзига хос репертуари ва ижро услубига эга. Ушбу мактабнинг 
анъаналари Совет тузумининг миллий маданиятимиз

қадрият ва анъаналаримизга нисбатан 
юритган қатағон сиёсатига қарамасдан хассос бахши шоирлар орқали авлоддан авлодга 
етказилган ва доимий тарзда бойитиб борилган. 
Шеробод достончилик мактабининг анъаналари айнан мустақиллик туфайли яна 
жонланди. Хусусан “Алпомиш” достонининг 1000 йиллигининг
нишонланиши, “Ўзбекистон 
халқ бахшиси” фахрий унвонининг таъсис этилиши, воҳада бахшичилик мактабининг 
очилиши, “Халқаро бахшичилик санъати” фестивалининг ташкил этилиши соҳани 
ривожлантириш юзасидан қабул қилинган Президент қарори асосида янада сайқал топиб, 
янгича ривожланиш босқичига қадам қўйди.

Download 4,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   389




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish