Методлар ва ўрганилганлик даражаси.
Мақолада тарихнавислик фанининг умум
эътироф этган методлари
,
яъни тарихийлик, холислик, изчилик, қиёсийлик ва географик
детерминизм каби усулларига асосланган ҳолда таҳлиллар берилди. Бугунги кунда экологик
муаммолар жуда катта глобал муаммога айланиб бораётганлиги боис, мазкур муаммо
доирасида нафақат экологлар, табиатшунослар
,
балки файласуфлар, публицистлар,
тарихчилар, ҳуқуқшунослар ва бошқа кўплаб соҳа вакиллари шуғулланиб келмоқда. Айнан
Ўзбекистонда вужудга келган экологик вазиятнинг сабаб ва оқибатларини ўрганишда
тарихчи олимларнинг ҳам каттагина ҳиссаси мавжуд. Ўрганилаётган
мавзу юзасидан:
Абдуллаев А
.
, Давлетов С.Р
.
, Пардаев Т.Р
.
, Обломуродов Н.О
.
, Хазратқулов А
.
, Шадиметов
Ю
.
ва бошқа кўплаб тадқиқотчилар ижтимоий фанлар нуқтаи
-
назаридан келиб чиқиб ўз
муносабатларини билдиришган.
Ижтимоий
-
иқтисодий, демографик ва экологик муаммолар бир
-
бири билан узвий
тарзда боғлиқ бўлган муаммолар саналади. Бугунги кунда экологик вазиятни тубдан
яхшилаш республикамизда ҳам энг муҳим ижтимоий
-
иқтисодий муаммолар сарасига киради.
Негаки, бу соҳадаги
аҳвол ниҳоятда ташвишланарли ҳол бўлиб, Орол денгизи қуриб
XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
8/2020
116
бормоқда, сув манбалари ва тупроқнинг минераллашув даражаси тобора
ортиб бормоқда.
Кўпгина саноатлашган шаҳарларнинг ҳавоси ифлосланган, биохилма
-
хиллик эса жиддий
хавф остида. Ўрганилаётган даврда Иттифоқ ҳукумати ва ҳукмрон партия табиатни муҳофаза
қилиш ва экология масалаларига жиддий эътибор бермади. Аксинча, бизда экологик
муаммолар йўқ деган ёлғон ғоя кўп йиллар устуворлик қилди. Совет ҳукуматининг ғоявий
маддоҳлари мавжуд вазиятга қарама
-
қарши тарзда табиат устидан эришилган ғалабага катта
урғу бериб келди ва табиатни бўйсиндириш компанияси атайин авж олдирилди. СССР Олий
Совети 1980 йилда “Атмосфера ҳавосини қўриқлаш ҳақида”ги қонунни қабул қилди. Ушбу
қонунда “Атмосфера ҳавоси табиий атроф
-
муҳитнинг ҳаёт учун муҳим бўлган асосий
элементларидан биридир”, дея таъкидлангани ҳолда, Иттифоқнинг тор доирадаги
манфаатларига хизмат қилувчи йирик корхона ва заводлар, катта
-
катта кимё корхоналари,
пахта тозалаш заводлари аҳоли турар жойлари зич жойлашган ҳудудларда йирик шаҳарларда
бунёд этилди
[2-33].
Агар 1976
-
1980 йиллар табиатни муҳофаза
қилиш ва табиий
ресурслардан оқилона фойдаланиш учун Иттифоқ миқёсида 10824 йил
/
рубль
ажратилган
бўлса, шунинг 431,9 минг рубли Ўзбекистон улушига тўғри келарди
[4].
Шуни таассуф билан қайд этиш жоизки бу кўрсаткич ҳам йил сайин пасайиб борди
,
яъни ушбу мақсадларда республика учун ажратилган маблағлар миқдори 1985 йилда 84500
рубль
бўлса, 1986 йилда эса 83300 рублни ташкил этди
[5].
Шунингдек
сув ресурсларини ва
атмосфера ҳавосини сақлашга сарфланаётган маблағлар миқдори эса бунданда кам миқдорни
ташкил этарди. Масалан: 1981
-
1985 йиллар оралиғида Ўзбекистонда сув ресурсларини
сақлаш учун 244,4 минг рубль
ажратилган бўлса, атмосфера ҳавосини сақлаш учун эса бор
йўғи 17,4 минг рубль
ажратилган эди холос
[6].
Агар бу рақамларни халқ хўжалиги учун
ажратилаётган маблағлар миқдори билан солиштирилса, табиатни муҳофаза қилиш учун
сарфланаётган маблағлар давлат капитал маблағларининг атиги
1,5-2,0%
ини
ташкил этган.
Бундан ташқари ушбу маблағни керакли жойга сарфлаш
,
зарур ускуналар харид қилиш
ҳамда мазкур техникани ишлата оладиган мутахассислар тайёрлаш масаласи ҳам етарлича
ҳал қилинмаганлиги Иттифоқ ҳукуматининг инсон саломатлиги масаласига нечоғлик
муносабатда бўлганлигини кўрсатиб турибди. Шу боисдан ҳам ўрганилаётган
даврда аҳоли
орасида кўплаб юқумли ва касб касалликлари йил сайин
ортиб борди. Шуни қаттиқ афсус
билан қайд этиш жоизки, бу даврда Иттифоқда дунё давлатларига нисбатан анча юқори эди.
Масалан: 1980 йилда СССР
да оналар ўлими ҳар юз минг туққан аёлга нисбатан 56,4 тани
ташкил этарди. Бу кўрсаткич Италияда 13,1, Францияда
12,9, Бюук Британияда 10,7,
Австралияда 9,8, АҚШда 9,2, Швецияда 8,2, Канадада 7,6 та бўлди. Кейинги йилларда
оналар ўлими ривожланган мамлакатларда кескин камайиб, 1987
йил бу кўрсаткич Буюк
Британияда 5,9, Канадада 3,0, Швецияда 2,9 та бўлди. 1985 йил Ўзбекистонда ҳар 1000 та
туққан аёлга 61 та ўлим тўғри келган бўлса, 1989 йилда бу кўрсаткич 66 тани ташкил этди
[7
]. Бу
ҳолат 1989 йилда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида
анча ачинарли бўлиб,
Қашқадарёда 72, Сурхондарёда эса 74,6 тани ташкил этарди
[8].
Бу ҳолатни болалар ўлими
мисолида таҳлил этадиган бўлсак, янада аянчли ҳолатга дуч келамиз. Агар 1985 йилда
СССРда 1000 та янги туғилган чақалоқдан 26,0 таси турли сабаблар билан нобуд бўлган
бўлса, Ўзбекистонда эса 45,3 тани ташкил этди
[9].
Бу
борада аҳволнинг анча аянчли ҳолга
келиб
қолишида ижтимоий
-
иқтисодий сабаблар билан бир қаторда албатта нохуш экологик
вазиятнинг ҳам салбий таъсири катта албатта. Умуман олганда Иттифоқнинг табиат
мус
a
ффолиги
ва инсон саломатлигига нисбатан тутган нотўғри сиёсати туфайли
республика
табиати билан бир қаторда одамлар ҳам қаттиқ азият чекди. Табиатга нисбатан нотўғри
муносабат, пахта монокультураси, қишлоқ хўжалигида кўплаб минерал ўғитлар ва заҳарли
кимёвий моддаларнинг қўлланилиши туфайли республика аҳолиси жиддий зарар кўрди. Сув
ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик оқибатида ерларнинг мелоратив ҳолати
бузилди. Айниқса, Орол муаммоси жиддий тус олди.
Юқорида келтирилган
таҳлилларга таяниб шундай хулосага келиш мумкин.
1. Табиатни муҳофаза қилиш муаммоси бир давлат ёки минтақа миқёсидаги муаммо
эмас, глобал хусусиятга эга бўлган долзарб масаладир.
2. Инсоният фан техника равнақ топган бугунги шароитда иложи борича атроф муҳитга
эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши лозим акс ҳолда жиддий оқибатлари келиб
чиқишини яқин тарихимизда юз берган воқеаларнинг ўзи кўрсатиб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |