Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/389
Sana26.03.2022
Hajmi4,01 Mb.
#510812
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   389
Bog'liq
xoразм

XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

8/2020 
114
яқин орадаги аҳоли яшайдиган пунктнинг номига нисабатан олиниб, Калтаминор маданияти 
деб ном берилган
[4]. 
Жонбосқаъла IV манзилгоҳида олиб борилган қазишма ишларида бу 
ердан балиқ суякларининг қолдиқлари кўп топилган. Демакки, калтаминорликлар асосан 
балиқчилик билан шуғулланганлар. Бу маданиятнинг ёндош ҳудудлардаги маданиятлар 
билан яқин алоқада бўлганлигини ҳисобга олсак, четга ҳам асосан балиқ ҳамда бошқа сув 
жонзодларининг маҳсулотларни чиқариб, мол айирбош қилган бўлсалар керак. Қадимги
грек 
ёзувчиси Страбоннинг бу ерда яшовчи қабилаларни “Ботқоқлик ва орол массагетлари” деб 
аташи ҳам бежиз эмас. Кўлга бой бу ўлка Авестода “Вурикарта денгизи”, яъни “Қирғоқсиз 
денгиз” номи билан машхур
[5]. 
Калтаминор топилмалари Хоразмнинг қадимги аҳолисининг 
Қозоғистон, Сибир, Ҳиндистон ва Эронда яшаган қабилалар билан маданий алоқаларини 
аниқлаш имконини беради. Масалан, мил.авв III минг йилликдаги Минусинск ўлкаси 
қабрларида Амударё чиғаноқларидан тайёрланган буюмлар, Калтаминор манзилларида эса 
Ҳинд океани чиғаноқларидан тайёрланган мунчоқлар учрайди [6]
.
Жонбосқалъада яшаган хоразмликларнинг уйлари кишининг эътиборини тортади. 
Толстов калтаминорликларнинг уйлари асосан қамиш ва ходалар орқали чайла шаклида 
қурилганини таъкидлаб, манданлар, бақаир, андаман каби жамоаларнинг уйларига ўхшаб 
кетишини таъкидлайди. Серсув дарёлар ва кўлларнинг ён
-
бағрида ўсиб ётган 
қамишзорларнинг мавжудлиги боис бу ерда яшаган одамлар кундалик
-
турмуш тарзида 
улардан кенг фойдаланганлар. Профессор Б.И.Громов ҳам фикрларида бу ҳудуднинг 
қадимий фаунаси бутунлай бошқача бўлганлигини, бу ерда сув кўп ва тўқайзор 
бўлганлигини таъкидлаб ўтади [7]

С.П.Толстовнинг “Древний Хорезм” ҳамда
Я.
Ғуломовнинг “Қадимги Хоразмнинг суғорилиш тарихи” асарларида Жонбосқалъа IV 
ёдгорлиги ҳақида
келтирилган маълумотларда бу ердан топилган сопол идишларнинг 
сиртида, аниқроғи юқори қисмида тўлқин
-
тўлқин нақшлар солинган. Фикримизча, бундай 
нақшларнинг солиниши ҳам ёдгорликда яшаган одамларнинг ҳаётида сув билан боғлиқ 
бўлган тасаввурлар алоҳида аҳамият касб этганлигидан далолат беради. 
Юқорида зикр қилинаётган ёдгорликни ўрганиш давомида катта марказий ўчоқ ўрни 
топилган. Бу ўчоқда аҳолининг ҳеч қачон ўчмайдиган муқаддас олови бўлган. Бундан 
ташқари марказий ўчоқ атрофида 100 га яқин майда ўчоқ қолдиқлари топилган. Этнографик 
маълумотлар билан солиштирилганда Калтаминор маданияти манзилгоҳлари йирик 
жамоалар 
аъзоларига 
тегишли 
бўлганлиги 
аниқланган
[8]. 
Марказий 
ўчоқ 
калтаминорликларнинг диний амаллари ва урф
-
одатларини бажариш учун фойдаланилган 
бўлса, унинг атрофидаги майда ўчоқлардан
оилалар кундалик турмушда фойдаланганлар. 
Демакки, Калтаминор маданияти даврида ўлкада оловга сиғиниш мавжуд бўлган. Бир қанча 
олимлар бу каби йирик ўчоқ қолдиқларининг топилишини

кейинчалик Ўрта Осиё ва 
Эроннинг асосий динларидан бирига айланган

маздизмнинг илдизларини айнан мана шу 
маданиятдан бошланиши билан боғладилар
.
Қадимги Хоразм диёрида шаклланган Калтаминор маданиятини тадқиқ қилар эканмиз, 
бу ўлка нафақат бугун, балки ўтмишда ҳам ибтидоий одамлар яшаб, бу
ернинг табиий иқлим 
шароитларидан унумли фойдаланганлигини кўришимиз мумкин. Ўтмишдан бу ерларда 
яшаган қадимий ҳалқлар яратган юксак маданиятнинг натижаси туфайли шаклланиб, 
ривожлаган хунармандчилик, савдо
-
сотиқ ва қадимий халқлар билан мунтазам маданий
алоқалар шу заминда кейинчалик ўрта асрларга бориб қудратли давлат шаклланишида 
мухим ахамият касб этган. 

Download 4,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   389




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish