XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
111
Жахон ахборот тармоғига кираётган ёшлар сони соат сайин ортмоқда. Масалан,
Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 2008 йилда 2 миллион бўлса,
2015
йилда
10,2 миллиондан ошгани
,
уларнинг аксарияти
ёшлар эканини алоҳида қайд этиш лозим.
Асосий масала интернетдан ким қандай фойдаланишида. Хозир ёш бола ҳам компьютерни
бемалол ишлата олади. Бир қарашда, бунинг ёмон жойи йўқдай. Аммо
,
хаддан ошилса,
назорат бўшашса, оқибати аянчли бўлади
[4:4].
Чексиз аудитория
–
глобал тармоқда турли фикр ва қарашдаги миллиардлаб одамлар
мавжуд. Бу сарҳадсиз оламда кишилар турли мавзуларда фикр алмашади, ўзаро баҳс
–
мунозаралар қилади. Бундай одамлар гавжум гўшадан унумли фойдаланиш учун
террорчилар виртуал маконни ўзларининг “ов макони”га айлантириб олмоқда [4:5].
Бузғунчи фирқалар томонидан амалга оширилаётган хунрезликлар оммавий ахборот
воситалари, айниқса, интернет орқали кўп намойиш этилмоқда. Жангарилар ўзларининг
қабиҳ мақсади йўлида интернетдан усталик билан фойдаланмоқда. Масалан, ғаламисларнинг
алдамчилик, кўз бўямачилик билан ишланган, соҳталаштирилган видео тасвирлари ғўр
ёшларни ўз домига тортмоқда.
Ижтимоий тармоқда кенг қўлланилаётган атамалардан бири “Fleshmob”. “Fleshmob”
(флешмоб) инглизча сўз бўлиб, “flash” –
учқун ва “mob” –
оломон деган маъноларни
англатади. Немис тилида “mob” сўзи ярамаслар деган маънода ҳам ишлатилади. Демак,
“fleshmob” сўзи “ярамаслар тўдаси” деган маънони ҳам ифодалайди.
Флешмобчиларнинг бутун дунё бўйлаб олиб бораётган харакатларининг бир қанча
турлари мавжуд. Улар ҳеч кимга сездирмаган холда интернет орқали оломон ичига йўл
топиб, кириб боради. Ҳозирги кунда ёшлар ахлоқини, дунёқарашини бузадиган жуда
кўпчиликлар, асосан, флешмобнинг ватани бўлган ғарб давлатларидан тарқалиши ҳеч кимга
сир эмас.
Ҳозир флешмоб Ўзбекистон ёшлари маънавиятига ҳам сездирмаган ҳолда таҳдид
солмоқда. Флешмоб ёшлар тарбиясига қуйидаги воситалар орқали салбий таъсир ўтказяпти:
–
остида изоҳи бор диний расмлар. Бунга мисол тариқасида соқоллик ва румолда
бўлган икки ёшларни қўл ушлашиб ёки қучоқлашиб ўтирган расмларни тарқатиш. Номаҳрам
бўлган икки шахсни бир суратда жойлаштиришдан мақсад нима? Динимиз бир
-
бирига
бегона бўлган
-
номаҳрам шахсларни учрашишини тақиқламаганми? Келинг яхши гумонда
бўламиз, бу икки ёш эр
-
хотин деб тасаввур қилайлик, бироқ шунда ҳам эр
-
хотин
муносабатларини инсонлар олдида намойиш этиш у ёқда турсин, улар ҳақида гапириш
Пайғамбар алайҳис салом томонларидан таъқиқланган;
–
видео материаллар. Бундай материалларга Содиқ Самарқандий, Абдулло Зуфар, Абу
Салоҳ, Абдулло Бухорий каби инсонлар томонидан тайёрланган махсус видео мурожаатлар,
маърузалар киради;
–
аудио материаллар. Бундай материалларга Содиқ Самарқандий, Абдулло Зуфар, Абу
Салоҳ, Абдулло Бухорий каби инсонлар томонидан тайёрланган махсус аудио мурожаатлар,
маърузалар киради;
–
Юқорида санаб ўтилган контентларни ўз cаҳифасига жойлаштириб, уларни қўллаб
-
қувватлаб турган интернетдаги ижтимоий сайтлар;
–
telegramm, whatsupp каби уяли алоқа воситаларига ўрнатилган ижтимоий
программалар;
–
ҳаёсизликни тарғиб этувчи ахборот воситалари, видео материал ва бошқалар;
–
виртуал ўйинлар.
Терорчи ва бузғунчи кучлар томонидан флешмоб намойишларини содир этишнинг
сабаб ва оқибатлари қуйидагилардан иборат:
–
Бугунги кунда флешмоб намойишини ташкил этишни тақиқловчи аниқ қонун
хужжатлари мавжуд эмас. Агарда бундай харакатлар содир этилган тақдирда, қатнашчиларга
билвосита айблар кўйилади, лекин иштирокчиларнинг бир
–
бирига бегона эканлиги
вазиятни янада чигаллаштиради. Масалан, бундай воқеани юзага келтиргани учун
қатнашувчиларга оммавий намойишлари ўтказиш тартибини бузганлик айблари қўйилиши
мумкин. Бироқ бунда барибир флешмобнинг асосий ташкилотчилари панада қолиб кетади
;
Do'stlaringiz bilan baham: |