XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
8/2020
112
–
Флешмоб намойишини ташкил этиш босқичлари юқори даражадаги маҳфийлик ва
яширин тарзда амалга оширилади. Шунинг учун бундай ҳаракатни олдиндан аниқлаш ва
ахолини огохлантириш жуда мушкул
;
–
Оддий флешмоб намойишида ҳам кўп одамларни бир жойга қўққисдан тўплаш
имкони бор ва тўс –
тўполонларни содир этиб, бир лаҳзада воқеа жойидан қочиб қолиш
мумкин
;
–
Флешмоб ташкилотчилари, асосан, ёшларни, яъни ҳали оқни қорадан ажрата
олмайдиган болаларни офат домига тортишга уринишади. Оқибатда, бундай ёшлар нопок
кимсаларнинг ноғорасига ўйнаётганини ўзлари ҳам сезмай қолишади
;
–
Флешмоб хабарлари иштирокчиларнинг бир
–
бирига зудлик билан тарқалиши ва
қиска фурсатда ўз
–
ўзидан кўпайиши бузғунчиларга жуда қўл келади.
Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида содир булаётган воқеа
–
ҳодисалар шуни
кўрсатмоқдаки, флешмоб намойиши ғаразли кучларнинг қора ниятига етиши учун асосий
восита ролини ўйнамокда.
Маълумки, ғарбдан интернет орқали кириб келаётган маълумотларда, асосан, ёшларни
боскичма
–
боскич ўзлигидан айириш, миллий анъаналари ва урф
-
одатларига бегона қилиш,
тарихий хотирасини қирқиш орқали миллатлар устидан ҳукмронликка эришиш тамойили
борган сари кучаймоқда.
Юқорида келтирилган маълумотлар ҳамда ҳаётий кузатувлар натижасида тўпланган
маълумотлардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, экстремистик ташкилотлар ижтимоий
тармоқлар
орқали ёшлар онгига ўз ғояларини сингдириш мақсадида қуйидаги бир неча
босқичли “даъват”
қилиш услубларидан фойдаланмоқда:
Биринчи босқич экстремистик ташкилотлар томонидан фото, аудио ва видео
материаллар тарқатиш босқичи ҳисобланиб, унда террористик гуруҳ аъзолари суръат остига
фикр ва мулоҳазалар ёзилган фото, ўз манфаатларини
ҳимоя қилувчи махсус ишланган аудио
ва видео лавҳаларни интернетга жойлаштиришдан иборат.
Иккинчи босқич ижтимоий тармоқда ўз ғояларига мойиллиги бўлган шахсларни
аниқлашдан иборат. Бунда террорчи ташкилот вакиллари ижтимоий тармоққа
жойлаштирилган материалларга ижобий муносабатда бўлган шахсларни аниқлайдилар.
Барчамизга маълумки, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган видео, фото, аудио
материалларига “класс” ёки “like” тугмачаларини босиш орқали муносабат билдириш
имконияти берилган.
Учинчи босқичда террористик мазмундаги ғояларга йўғирилган материалларга ижобий
муносабатда бўлган шахслар билан ишлаш йўлга қўйилади. Бу жараён икки ҳил услубда
амалга оширилади. Биринчиси, якка тартибдаги “даъват” услуби бўлса, иккинчиси,
гуруҳларда олиб бориладиган услуб ҳисобланади. Иккинчи услуб якунида якка тартибдаги
“даъват” услуби билан давом эттирилади.
Тўртинчи босқичда террористик ташкилотлар томонидан объектни “ҳижрат” қилишга
ундаш босқичи ҳисобланади. Бунда мойиллиги ортган ҳар бир шахсни жамиятдан ажратиб,
инсонларга нисбатан нафрат уйғотишга уринадилар. Бу жараён жанговор ҳаракатларни
амалга ошириш услубларини ўргатиш, яъни кейинги босқичга тайёрларликни ўтаб беради.
Бешинчи босқич манқуртга айлантирилган шахсни “жиҳодга тайёрлаш” босқичи бўлиб,
бу босқич юқорида айтилганидек, “мужоҳидлар” тайёрлаш босқичи ҳисобланади. Ушбу
босқичда, террорчи жангарилар махсус ажратилган лагерларда жангавор тайёргарлик
ўтайдилар.
Сўнги босқич эса, “жиҳод босқичи” ҳисобланади. Бу босқичда жангарилар
раҳнамолари томонидан кўрсатилган ҳудудларга “ҳижрат” –
кўчиб ўтиб, ўша ҳудуддаги
ҳукумат ва оддий инсонларга қарши жанговор амалиётни ўтайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |