Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/400
Sana14.06.2022
Hajmi3,93 Mb.
#671925
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   400
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

9/2020
139
маданий ўчоғи бўлган бўлса, ХХ аср бошларидан бу вазифани Қозон, Уфа, Оренбург, 
Троицкдаги мадрасалар ўз зиммаларига олган эдилар. Бу татарлар фаоллиги Ўрта Осиёда 
ҳам кўзга ташланиб, улар 1917 йил Октябрь давлат тўнтаришига қадар ва совет 
ҳокимиятининг дастлабки йилларида минтақада маърифат, театр, санъат
ва янги 
“социалистик жамият” қуришда, унинг бошқарув тизимида фаоллик билан иштирок 
этганлар. Аммо бу жараён, Туркистон шарт
-
шароитида маълум бир қийинчиликларни, 
зиддиятларни ўз ичига олган. Чунки Султон Галиев нуқтаи назари билан қараганда, 
Туркистонда
янги жамият қуриш, унинг “афзалликлари”ни аниқлашда, “социалистик 
инқилоб” йўлидаги бошқарув йўлида ўлка халқи, “... татарлар босиб ўтган тараққиёт 
босқичини босиб ўтмаганлар. ...татар ва турклар туфайлигина, ...[жадид] мактаблари ташкил 
этилмоқда... Аёллар
аҳволи ўша
-
ўша ўзгармай қолмоқда... Туркистон ва Бухорода диний 
фанатизм ва маданий қолоқликка қарши курашга татарлар бошчилик қилмоқдалар” [1,372
-
373]. 
 
Мирсаид Султон
-
Галиев томонидан “татарлар босиб ўтган тараққиёт босқичи йўлини” 
Туркистон халқлари,
хусусан ўзбек, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз халқларига нисбатан 
“қўллаш”, аслида баҳсли масала... Туркистон халқларини шарқда тутган ўрни, жаҳон 
цивилизациясига қўшган ҳиссаси аниқ. Тўғри, Туркистон минтақаси Россия империяси 
таркибига татарларга нисбатан
анчагина кеч киритилгани, бу эса ўша рус адабиёти, 
технологияси, театрни вужудга келишида, газета ва журналлар чоп этишда орқадалигини 
назарда тутилса, Султон
-
Галиев фикрида жон бор, аммо ўшанда ҳам бошқа турк
-
мусулмон 
халқларини “пастга урмаган” ҳолда ўз
фикрини изҳор этиши мақсадга мувофиқ эди. Майли, 
ҳақиқатан ҳам ХХ аср бошларидаги ҳолатда, Туркистондаги ижтимоий
-
сиёсий, маданий
-
маърифий жараёнларда татарлар фаоллик қилганлар. Бу тарихий ҳақиқат. Аммо ўз пайтида 
Туркистон минтақаси ҳам, хусусан Бухоро

Самарқанд, Хива мадрасалари ва бу ҳудуддан 
келиб чиққан алломалар жаҳон цивилизацияда ўз ўрнига эга бўлгани ҳам ҳақиқат. Буни ҳам 
инкор этиб бўлмайди.
Маълумки, XIX аср охири –
XX аср бошлари турк
-
мусулмон дунёси учун ўзига хос 
миллий уйғониш даври бўлиб

газета ва журналлар чоп этилди, босмахона
-
нашриётлар 
вужудга келди, театр, ижтимоий
-
сиёсий ҳаракатлар, жадидчилик пайдо бўлди. Буларни 
ҳаммасида татарлар ўз фаоллиги билан ажралиб турди. Бу фаоллик октябрь (1917) давлат 
тўнтаришидан кейин ҳам давом этиб,
эндиликда татарлар Россия таркибидаги барча турк
-
мусулмон халқлари орасида совет ҳокимиятини мустаҳкамлаш, шарқда инқилоб ғояларини 
сингдириш, “социалистик жамият” бошқарув тизимида фаол қатнашишда етакчилик қила 
бошладилар. Большевикларнинг “порлоқ келажак” бўйича, миллатлар ўз тақдирини ўзи 
белгилаш, жойларда маҳаллий миллатлар орқали бошқаришга оид “қизил гаплари” га 
ишондилар ва энг ачинарлиси, бу “ишончлари” ни бошқа турк
-
мусулмон халқларига 
сингдиришда сидқидилдан саъй
-
ҳаракат қилдилар. Татарларнинг бундай фаоллиги Марказга 
жуда қўл келиб, улардан “инқилоб ғояларини” тарғиботчиси, ҳарбий
-
сиёсий командир, 
бошқарувнинг партия ва совет органларида раҳбар ва бошқа турли лавозимларда 
фойдаландилар. Татарларнинг аксарияти турк
-
мусулмон халқлари озодлиги йўлида яхши 
қадамлар бўляпти деб ишониб, бу ишончни ўз содиқликлари билан намоён қилдилар. 
Татарлар маърифат тарқатишда, партия ва совет органларида, ҳарбий
-
сиёсий фаолиятда, 
даврий матбуотда, қисқаси барча йўналишлардаги бошқарув тизимида Марказ ваъдаларига 
ишониб фаолият олиб бордилар. Татарларни Туркистон ижтимоий
-
сиёсий, маданий
-
маърифий йўналишдаги фаолиятини бир томонлама талқин қилиш мумкин эмас. Уни 
тарихий шарт
-
шароит, ўша пайтдаги ҳолат билан баҳолаш зарур. Зеро, ҳозирги “тарих 
тарозиси” га эмас, ўша
ХХ аср 20
-
йилларидаги, бошқарув тизимида большевиклар тартибини 
назардан қочирмаган ҳолда ёритиш керак.
Туркистонда ўчмас из қолдирган татарлардан бири Пўлат (Бекпўлат) Солиев (1882
-
1937) ҳисобланади. У Астраханда туғилиб, отаси Бухородан бўлган. Ўз пайтида
Қозондаги 
Муҳаммадия мадрасасида ва Уфадаги Олия мадрасасида таҳсил олган, 1909 йили 
Туркистонга келиб, Тошкент, Қўқондаги мактабларида тарих, арифметика, она тилидан дарс 
беради. Оққўрғонда илк жадид мактабини очади. У кейинчалик маърифатпарварлик 
фаолиятини давом эттириб, Жиззах ва Мирзачўлда ҳам мактаб очади. 1913 йилга келиб, 
Тошкентда биринчи рус
-
татар мактабини очади. Бу ҳам Тошкентда татар диаспорасининг 
сезиларли ўрнидан далолат беради. П.Солиев учун она тили бўлмиш татар тилидан ташқари, 
ўзбек, рус тилларини яхши билиши, унга маърифат йўлидаги фаолиятида асқотади. 1917 йил 
февраль инқилобидан кейин Туркистонда вужудга келган ижтимоий
-
сиёсий вазият уни ҳам 



Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   400




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish