Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/400
Sana14.06.2022
Hajmi3,93 Mb.
#671925
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   400
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

9/2020
141
маърифатпарвар, матбаачиларни яқиндан танигани, мавжуд босмахона мутасаддилари билан 
ўзаро муносабатларни йўлга қўя олгани муҳим аҳамият касб этган. Хусусан, 1918 йил 10 
январда Ҳ.Макаев номига М.Идрисов босмахонасидан 71 пуд араб (мусулмон) шрифти 
Наманган босмахонаси учун ажратилган. Бу ўша 1917 йил 1 сентябридан
1918 йил августига 
қадар М.Идрисов босмахонасида умумий ҳисобда тайёрланган 638 пуд 12 фунт араб 
(мусулмон) ширифтининг: “Онг”, “Миллат”(Қозон), “Шарқ босмахона” (Москва), “Бирск 
жамияти”(Бошқирдистон), “Янги вақт”
газетаси (Оренбург), 12
-
армия штаби, Еттисув 
мусулмон сиёсий бўлими (Верний), 10
-
армия штаби, Екатеринбург комиссарлиги қатори 
Наманган босмахонасига ажратилган қисми эди [4,59]

Наманганга қайтган Ҳ. Макаев 1918 йилдан ўзбек тилида чоп этиладиган “Ишчилар 
қалқони”
газетасининг ташкилотчиларидан
бири бўлди. Ҳ.Макаевдаги ташкилотчилик 
қобилияти энди тўла
-
тўкис совет ҳокимияти манфаатларига бўйсундирилиб, у ҳам ўлкада 
зиёлилар қатори “янги жамият” афзалликларини тарғиб қилишга, жойлардаги совет 
ҳокимиятини матбуот, босмахона материаллари орқали мустаҳкамлашга
киришди.
Х.Макаевдаги ташкилотчилик, бошқарув салоҳиятидан 1921
-
1928 йиллари Намангандаги 
босмахонасини бошқаришда фойдаланилди. Кейинчалик унинг билими, салоҳиятидан 
педагогик фаолиятида фойдаланиб, 1937 йил қатағон қилингунга қадар, шу соҳада
фаолият 
олиб борди. Яна шуни таъкидлаш жоизки, Ҳ.Макаевнинг матбуот, матбаа
-
нашриётчилик 
соҳасидаги изланишларида, ташкилотчилик фаолиятини олиб боришда унинг хотини Фотиҳа 
Макаева ҳам яқиндан ёрдам бериб, у айниқса маҳаллий хотин
-
қизларни саводини чиқариш

уларни маданий
-
маърифий ишларга жалб қилишда кенг қамровли фаолият олиб борган 
[5,120-121]. 
Туркистонда совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида тарғибот ва ташвиқот 
ишларида, маданий
-
маърифий соҳаларларда кенг қамровли фаолият олиб борган татарлар 
қаторида Ш.Г.Аҳмадиев алоҳида ўринга эга. У Туркистонга келгунга қадар Россия турк
-
мусулмонлари ижтимоий
-
сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишга улгурган, журналист 
сифатида 1917 йилдан “Овоз” газетасининг муҳаррири, 1917 йилги: Бутунроссия мусулмон
-
ўқитувчилари съезди; Бутунроссия мусулмонлари съезди ташкилотчиларидан бири, 1918 
йили Қозондаги биринчи совет газетаси бўлмиш “Эш” (“Меҳнат”), Марказий мусулмонлар 
ҳарбий комиссарлиги (ММҲК) “Қизил Армия” газетаси муҳаррири лавозимларида фаолият 
олиб борган эди [6,7;13;5
0;67]. 
Марказ томонидан Туркистонда “социалистик ғоя”ларни қанчалик аҳоли ўртасида 
қабул
қилинаётгани, маҳаллий миллатларни совет ҳокимиятини мустаҳкамлаш борасида, 
жойларда бошқарув тизими қанчалик “партия йўлидан оғишмай” олиб бораётганини ҳар 
томонлама ўрганиш йўлида, таркибида ерли халқлар тили, дини, маданиятини яхши билган 
татарлардан иборат “Қизил Шарқ” тарғибот
-
ташвиқот поездини Туркистонга юбориш 
мақсадга мувофиқ топилган. Мазкур тарғибот
-
ташвиқот поездининг Туркистонга биринчи 
сафари 1920 йил 23 январдан 16 июнга қадар давом этди. Тарғибот
-
ташвиқот поездида 
Ш.Г.Аҳмадиев ҳам бўлиб, у поездда чоп этиладиган “Қизил Шарқ” газетасининг муҳаррири 
эди. У поезд босмахонасида чоп этилаётган ўзбек, қирғиз (қозоқ), туркман, тожик, татар ва 
рус тилларидаги “Қизил Шарқ” газетасига муҳаррирлик қилишдан ташқари, ўлка шаҳар ва 
қишлоқлари бўйлаб сафар чоғида маҳаллий аҳоли орасида турли мавзуларда тарғибот ва 
ташвиқот ишларини олиб боришга, жойлардаги бошқарув тизими фаолиятида иш 
юритаётганларни ўрганишда фаол қатнашди. “Қизил Шарқ” тарғибот
-
ташвиқот поезди ўлка 
аҳолиси ўртасида тарғибот
-
ташвиқот ишларини олиб бориш билан бирга, жойлардаги 
муаммоларни ҳам ўрганиб борди. Унинг ўлка ҳаётини ва муаммолар ечимига ёндашувидаги 
фаоллиги Туркистон МИҚ ва ХКК эътиборини тортиб, ўлкага сафар жараёнида Туркистон 
халқ маорифи комиссари лавозимига тайинланишига ва кейинроқ яна ўлкада чоп этилаётган 
“Иштирокиюн” газетасида муҳаррирлик вазифасини бажаришига олиб келди. У Туркистон 
халқ маорифи комиссари лавозимида фаолият юритиш жараёнида ўлкага Қозон, Оренбург, 
Уфа, Самара, Симбирск ва бошқа ҳудудлардан ўқитувчиларни жалб этиш, маҳаллий аҳоли 
фарзандларини саводини чиқаришга ўз ҳиссасини қўшди. Масалан, ўз фаолиятига киришиш 
жараёнида ўлкада мавжуд муаммоларни аниқлашни энг муҳим вазифаларидан бири деб 
билди. Хусусан, Ш.Г.Аҳмадиев Туркистон халқ маорифи вазири лавозимида фаолият 
юритиш давомида, 1921 йил 19 июнида ўлка вилоятлари ва уездлари халқ маорифи 
ўқитувчилари съездини ўтказди. Съездда Ш.Г.Аҳмадиев томонидан Туркистондаги халқ
маорифи аҳволи, мактабларда ўқитиш тизими, ўқитувчилар олдидаги масъулият, педагог 
кадрлар етишмаслигига тўхтаб, кейинги пайтларда оддий саводхонликни ўзи муҳим аҳамият 



Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   400




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish