Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/400
Sana14.06.2022
Hajmi3,93 Mb.
#671925
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   400
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

9/2020 
142
касб этаётгани, бу борада маҳаллий
аҳолини ўқитишга эътибор зарурлиги, шунингдек, ўқув
қуроллари билан таъминлаш бўйича қилинадиган вазифаларга эътибор қаратди. Ш.Г.
Аҳмадиев ўз маърузасида энг муҳим масалалар қаторида мактаб биноларини қуриш ҳамда 
маданий
-
маърифий ташкилотлар тузиш зарурлигини таъкидлади [7]

Ш.Г.
Аҳмадиев халқ 
маорифи вазири сифатида ташкилотчилик қобилиятини намоён этиб, жойлардаги 
саводсизликка барҳам бериш, бу соҳадаги бошқарув тизимини мустаҳкамлашни, ўқитувчи 
кадрлар малакасини ошириш, уларни илмий
-
педагогик тажрибасини мустаҳкамлашга 
астойдил ҳаракат қилди. У билан
бирга татарлардан М.К.Будаилов, В.З.Нуритдинов, 
Г.Латипов, И.Низамутдинов, Г.Аипов, З.Хисматуллин ва бошқалар ёнма
-
ён ўлкада совет 
ҳокимиятини мустаҳкамлашда фаол қатнашдилар [8,112]

Эътиборли томони шуки, Ш.Г.
Аҳмадиевдан дастлаб Туркистонга юборилган тарғибот
-
ташвиқот поездидаги “Қизил Шарқ” газетаси муҳаррири сифатида фойдаланилган бўлса, 
мазкур сафар давомида у айни пайтда ўлка халқ маорифи вазири, “Иштирокиюн” газетаси 
муҳаррири, Туркистон МИҚ аъзоси сифатида ҳам фаолият юритишга улгурган. 1920 йил 
сентябрь ойи ўрталаридан “Қизил Шарқ” тарғибот
-
ташвиқот йўриқчи поездининг иккинчи 
сафарида Бухорога келиб фаолият олиб боради. Хусусан, эндиликда у БХСР ташкил 
топгандан (1920 йил сентябрь –
Р.Р.) кейин Бухоро инқилобий қўмитасининг аъзоси 
сифатида ҳам фаолият олиб борган. Бошқарув тизимида кадрларга бўлган зарурият улардан 
бир неча йўналишларда, вазиятдан келиб чиқиб, тез
-
тез ўрнини алмаштириб фойдаланганини 
кўрсатади. Бу борада Ш.Г.
Аҳмадиевни фаолиятидаги тез
-
тез ва турли лавозимларга 
алмашишлар шундан далолат беради.
Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида Туркистондаги бошқарув тизимида 
маҳаллий
халқлар тилини биладиган, диндош, руҳияти ва маданияти билан яқиндан таниш 
бўлган татарлардан фойдаланишда Марказ “устамонлик” билан фойдаланган. Чунки 
татарлар
Россия тасарруфига XVI асрдаёқ тушиб, русларнинг тили, қисман маданиятини 
ўзлаштиришга, диний қарашидан хабардор бўлишга улгурган эдилар. ХХ аср бошларига 
келганда эса, Россия империяси ижтимоий
-
сиёсий ҳаётида татарлар ўз саъй
-
ҳаракатлари 
билан фаоллар қаторида бўлди

Октябрь
давлат тўнтариши (1917) дан кейин Россиянинг 
етакчи большевиклари олдида юз йиллар давомида империя тасарруфида ҳақ
-
ҳуқуқи оёқ
-
ости қилинган халқларни “озодликка чиқариш” баёноти берилган бўлса
-
да, амалда уларни ўз 
назоратлари доирасида
қолдириш, эндиликда қизил империя манфаатларига бўйсундириш 
вазифаси илгари сурилди. Албатта, бу миссияни шарқда, хусусан Туркистонда бажариш 
ишларига татарлардан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб топилди. Юзлаб татарлар у ёки 
бу даражадаги ўлкани бошқарув тизимига расман сафарбар қилинди. Ҳатто, 1920 йил 
иккинчи ярмидан Волгабўйи, Уралолди ҳудудларидаги татарлар, очарчилик муносабати 
билан Туркистонга ўз хоҳишига кўра: “шарқни уйғотиш”, “саводсизликка барҳам бериш”, 
“инқилоб ғояларини маҳаллий
халқ орасида тарғиб қилиш”, “шарқни ўрганиш”, 
“даволаниш”, “оиласи билан бирлашиш” каби сабабу баҳоналар билан кела бошладилар. 
Бундай тартибсиз, амалда Волга
бўйидаги очарчиликдан қочган “сафарбарликлар” маълум 
даражада кадрлар қўнимсизлигига хизмат қилган. Масалан

1921 йил 1 июнида 
Татаристоннинг Бугульма кантонидан Н.Синдюков партиянинг Қозон бюросига мурожаат 
қилиб, Туркистон аҳолиси тили, урф
-
одатини яхши билишини қайд этиб, ўзини Андижон 
уездига “жаҳон инқилоби йўлида унумлироқ меҳнат қилиш учун сафарбар қилишлари” ни 
сўрайди. 1921 йил 4 июлида Н.Синюков Татаристондан Туркистонга сафарбар қилинади. 
Бундай ўзбошимчаликка асосланган “расман” сафарбарликлар кўп бўлган [9,60]

Айни пайтда, сафарбар қилинганлар қатори бошқа татарлар ҳам ўлкадан ўз ишини 
топишга ҳаракат қилар, Волга
бўйидаги очарчилик туфайли орқага қайтишни ҳохламас, 
Туркистондан паноҳ топган эдилар. Туркистонга расмий йўлланма ёки ўзбошимчалик билан 
ташриф буюрган татарлар ўлкада ўз рисқиларини топа олганлар. Шуниси борки, 
Туркистонга “бир илож қилиб” келганларнинг аксарияти саводли, тадбиркор, у ёки бу 
бошқарув тизимида ишлаганлар эди. Яна қайд этиш лозимки, Туркистонга келганларни
ишга 
жойлашда, биринчидан, ўлкада саводли, бошқарувда тажрибали фаолият олиб 
борадиганларга зарурият бўлган бўлса, иккинчидан, уларга жойларда иш олиб бораётган 
“татар диаспораси” нинг ўзи ҳам ёрдам берган.
Хулоса қилиб айтганда, Марказ томонидан Туркистон ижтимоий
-
сиёсий, маданий
-
маърифий тизими бошқарувида татарлардан фойдаланиш ўзига хос хусусиятларига, 
зиддиятли ҳолатларига эга. Татар етакчи зиёлиларининг маълум бир қисми ўзлари ҳам 
ишонган “инқилоб манфаатлари” ҳимоясида, турк
-
мусулмон халқлари озодлиги йўлида 



Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   400




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish