XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
12/2020
268
кундалик нутқимизда тез
-
тез ишлатиладиган “оддийгина” мурожаат бирликлари мисолида ҳам кўриш
мумкин.
Мурожаат
бирликлари мурожаат қилишда қўлланадиган сўзлар, сўз бирикмалари ёки гаплардир.
Улар юзаки қаралганда оддий чақириқ ёки ундашдек кўринади, лекин нутқий жараёнда кўп функцияли
мураккаб тил бирлигидир. Улар суҳбатдош томонидан мулоқотни бошлаш, давом эттириш ёки
якунлаш, тингловчини баҳолаш каби
бир қанча функцияларни амалга оширилишида керакли
воситалардан саналади. Tилшунос Жорж Юл фикрича, мурожаат бирликлари нафақат шахс билан
юзма
-
юз гаплашиш, шунингдек ёзма мулоқот ўрнатишда ҳам муҳим саналадиган сўз ёки иборадир [5]
.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мурожаат бирликлари тилни психологик, социологик ҳамда
прагматик жиҳатдан чуқур ўрганиш учун асосий манбалардан биридир. Шу сабабли уни тадқиқ қилиш
қадимдан олимлар диққат марказида бўлган. Буюк мутафаккирларимиздан Аристотель, Цицерон, Абу
Наср Фаробий, Абу Райхон Беруний, Маҳмуд Қошғарий, Маҳмуд Замахшарий, Алишер Навоий каби
алломалар ўз асарларида мурожаат шакллари ва уларнинг нутқдаги
аҳамияти ҳақида кўплаб сўз
юритганлар. Масалан, Абу Али ибн Сино жамиятнинг барқарор туришини ўзаро мулоқот билан
боғлар
экан, унда кишилар бир
-
бирига мурожаат қилишга ҳам муҳтож эканликларини кўрсатади [3;58].
Мурожаат бирликларининг тадқиқи борасида, тилшунослар Рожер Браун ва Альберт Гильманларнинг
1960 йилда олиб борган илмий ишини ҳам айтиб ўтиш аҳамиятга моликдир [4;253
-
76]. Улар иккинчи
шахс олмошларини мурожаат бирликлари сифатида ишлатилиши юзасидан илмий изланиш олиб
боришган. Браун ва Гильман ўз тадқиқотида инглиз, француз, немис, итальян, испан каби Европа
тилларининг кишилик олмошларини таҳлил қилишиб, уларнинг икки семантик маъно бўйича нутқда
ишлатилишини очиб беришди ҳамда олмошларнинг бу хусусиятиларини “power and solidarity” (куч ва
бирдамлик) деб номлашди.
Ўзбек тилшунослигида ҳам илмий изланишларини мурожаат бирликларини ўрганишга
бағишлаган бир нечта олимларимиз мавжуд. Жумладан, С.М.Мўминов, З.А.Акбарова, Ш.Искандарова,
Н.Ш. Аҳмедовалар. Тадқиқотчи З.А.Акбарова мурожаат бирликларининг психолингвистик
хусусиятлари ҳақида шундай тўхтамга келади, мурожаат жараёни икки босқичли бўлиб, биринчи
-
абстракт босқич сўзловчи онгида кечади ва у кузатиш учун очиқ эмас. Иккинчи босқич конкрет бўлиб,
мурожаат айнан тингловчига йўналиш ҳолати акс этади [1;18].
Нутқий фаолиятимизда мурожаат бирликларидан фойдаланишнинг 3
та асосий сабаблари бор:
Do'stlaringiz bilan baham: