ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1. Менглиев Б. Тилда имконият ва воқелик муштараклиги // Маърифат. 2013 йил 15 май.
2. Ҳакимов М. Ўзбек прагмалингвистикаси асослари. –
Тошкент: Академнашр, 2013.
УЎК 81 -13 ЭЛИЗАБЕТ ГАСКЕЛЛ ИЖОДИДА ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК РОМАН ХУСУСИЯТЛАРИ Х. Мухаммедова, катта ўқитувчи, PhD, ЎзДЖТУ, Тошкент Аннотация. Мазкур мақолада инглиз адабиёти викториан даври адибаси Элизабет Гаскелл ижоди мисолида ижтимий психологик роман хусусиятлари таҳлил этилган. Калит сўзлар: викториан даври, инглиз адабиёти, роман жанри, ижтимоий психологик роман, тип, хусусият Аннотация . В данной статье рассматриваются особенности социального психологического романа в творчестве Элизабет Гаскелл английской литературы викторианской эпохи. Ключевые слова: викторианская эпоха, английская литература, жанр, роман, социальный психологический роман, тип, особенности Abstract This article focuses on the Victorian period in English literature, the development and origins of the socio psychological novel’s types in Elizabeth Gaskell’s works. Key words: Victorian period, English literature, novel genre, socio psychological novel, type, features Инглиз адабиёти викториан даврда
ижод қилган Элизабет Гаскелл (1810
-
1865) жаҳон адабиётини
бойитишга ҳисса
қўшган адибалардан биридир.
Элизабет Гаскеллнинг тугалланмай қолган романи “Рафиқалар ва қизлар” 1865 йилда
“Корнхилл” журналида нашр этилади [1.156]. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак 1864 йилнинг
августидан бошлаб 1866 йилнинг августигача роман журналда нашр этилган. Адиба асарни тугатишга
улгурмади. Шунинг учун ҳам адибадан олган хатларида романнинг асосий сюжетидан хабардор бўлган
журналист ва адабиётшунос Ф.Гринвуд асарни якунига етказди. У буни катта маъсулият билан
бажарди: “озгина меҳнат қилган бўлсамда, машҳур адибанинг асосига кўра романни якунладим ва
айтишим мумкинки, роман якунига етишига озгина қолганди”[ 2.797].
“Рафиқалар ва қизлар” романида Элизабет Гаскелл тўлалигича Англиянинг 30
-
40 йилларидаги
қишлоқ ҳаётини тасвирлашга ҳаракат қилди.
Романдаги воқеалар хронологияси асар қаҳрамони бўлган Молли ўн икки ёшида бошланади.
Инглиз адабиётшуноси Э.Иссон “Рафиқалар ва
қизлар” асарига тўхталиб, асардаги асосий воқеа 1828
йилдан бошланганини қайд этади [3.187]. Адибанинг ўзи ҳам асарнинг биринчи бобида вақт ҳақида
аниқроқ маълумот беради: “
бундан қирқ беш йил олдин кичкина қишлоқда болалик қувончи жуда оддий эди, ўн икки ёшли Молли ҳаётида ҳали бирор марта муҳим ҳодиса содир бўлмаганди ”[2. 38].
Ўтмиш романда сирлилик касб этади. Айниқса баҳс аждодларга ёхуд қишлоқнинг таниқли
оилаларига бориб тақалса: “
Хэмли бу Хэмлилар бўлиб, бу ерда римликлар келгунига қадар бўлишган. – деди миссис Браунинг. Викарий эса бу фикрни маъқуллаган вақтда баҳсга миссис Гудинаф ҳайратомуз